Internet дан фойдаланиш асослари


Download 46 Kb.
bet1/2
Sana09.09.2022
Hajmi46 Kb.
#803131
  1   2
Bog'liq
Internet дан фойдаланиш асослари. Internet ва intranet
FUQAROLIK JAMIYATINING INSTITUTE SIFATIDA FUQAROLARNING O`ZINI O`ZI BOSHQARISH ORGANLARI QANDAY FUNKSIYALARNI BAJARADI, §. Natural va butun sonlar, Hoz. o'zb. til. II semestr.2020, 1-mavzu, Квитанция195, Norbo`tayev Mirjalol 2.1, document (2), 2116 (3), document (1), 1580, Квазикристаллы Аллаха, Internet дан фойдаланиш асослари. Internet ва intranet , Internet дан фойдаланиш асослари. Internet ва intranet , Internet дан фойдаланиш асослари. Internet ва intranet

Internet дан фойдаланиш асослари. Internet ва intranet


Режа:


1. Интернетдан фойдаланиш асослари
2. Интернет ва интеранет тушунчалари
3. Интернетнинг информацион функцияси
4. Интернетнинг коммуникацион функцияси
5. Интернетда кидирув тизимлари

Internet – бу ягона стандарт асосида фаолият курсатувчи жахон глобал компьютер тармогидир . Унинг номи тармоклараро деган маънони англатади


. У махаллий (локал) компъютер тармокларини бирлаштирувчи информацион
тизим булиб , узининг алохида ахборот майдонига эга булган Вертуал (хаёлан )тупламдан ташкил топган . Internet туфайли бутун жахон буйлаб ёйилиб кетган 100 000 000 лаб компъютерларнинг ягона информацион мухитга бирлаштириш имконияти тугилади . Internet биринчи навбатда тармок мижозларига узаро маълумотлар алмашиши вертуал мулокат килиш имконини яратиб берувчи “информацион магистрал " вазифасини утайди , иккинчидан эса унда мавжуд булган маълумотлар базасини мажмуаси , дунё билимдонлар омборини ташкил этади . Internet га богланиш ва ундан фойдаланиш асосий техник воситасини шахсий компъютер ташкил этади.
Унинг имкониятларини кенгайтириш максадида унга микрафон , видеокамера , овоз чикаргич ва бошка курилмаларни улаш мумкин. Internet
хизмати “ Internet провайдерлари” ёрдамида алока каналлари ёрдамида амалга оширилади. Алока каналлари сифатида телефон тармоги, кабелли
каналлар радио ва космос алока тизимларидан фойдаланилади. Internet тармоги асосий ячейкаси бу шахсий компютерлар ва уларни узаро богловчи Локал тармокдир. Агар бирон -бир махаллий тармок бевосита Internet га уланган булса, у холда мазкур тармокнинг хар-бир ишчи станцияси Internet
га уланган булиши мумкин. Intranet –бу Internet технологияси дастур таъминоти ва протоколлари асосида ташкил этилган хамда маълумотлар базаси ва электрон хужжатлар билан коллектив равишда ишлаш имкониятини берувчи корхона ёки концерн микёсидаги ягона информацион мухитни ташкил этувчи компъютер тармогидир. Интранет бошка компьютер тармокларидан куйдаги билан фарк килади. Бир ёки бир нечта серверлардан ташкил этилган тармок мижози ундаги электрон хужжат,маълумотлар базаси ва файллардан фойдаланиш учун,уларнинг кайси серверда, кайси директорияда кандай ном билан сакланганлигини,уларга кириш усул ва шартларини билиш зарур булади.
Internet да эса бундай нокулайликларни олди олинган булиб, унинг фойдаланувчиси бундай маълумотларни билиши шарт эмас . Бундан ташкари
Internet тармогида мавжуд булган барча электрон хужжат ва маълумотлар
базасини гипер богланишлар ёрдамида узаро боглаб ягона информацион
мухит куриш , унда кулай информацион кидирув тизимларини ташкил этиш
мумкин булади. Интернетнинг иккита асосий функцияси бор.Бунинг биринчиси информацион функция булса,иккинчиси коммуникацион функциядир. Интернетнинг информацион функцияси биринчи навбатда тармок фойдаланувчиларга талаб этилаётган ахборотларни тезкорлик билан етказиб бериш булса,иккинчидан у ахборотларни кенг оммага,жахон микёсида тез суръатларда эълон килиш(нашр килиш) имконияти мавжудлиги билан ифодаланади
Интернетнинг коммуникацион функцияси фойдаланувчиларнинг масофадан туриб узаро мулокат килиш имкониятини яратиб беради.Мисол
тарикасида интернет электрон почтаси,интернет-телефон ва реал вакт
оралигидаги бевосита ахборот алмашиш ,Chat конференция ёрдамида
амалга ошириладиган мулокотларни келтиришимиз мумкин. Интернетда маълумотларнинг топиш кидирув тизимлари оркали амалга оширилади.Бу кидирув тизимлари маълумотлар каталогига ва махсус кидириш тизимига эга.Улар ёрдамида маълумотни тезда топиш мумкин. Омабоп кидирув тизимлари руйхатлари :
http:// www.yahoo.com - таникли ва фойдаланишга кулай кидирув системаси. Шунинг учун унингфойдаланувчилари купчиликни ташкил этади.
http:// www.hotbod.com - ихтиёрий мазмундаги маълумотлар омборига эга. Турли хилдаги сервис хизматлари курсатади. Электрон адрес, телеконференция ва Web – сахифаларни кидиради. Узбекистон кидирув тизимларига куйидагиларни курсатишимиз мумкин:
http:// www.assalom.uz - Узбекистондаги биринчи кидирув тизими.
Ресурсларини купайтириш имкониятлари мавжуд.
http:// www.book.uz - Узбекистон Республикаси хакидаги ахборотни уз
ичига олади.
http:// www.freenet.uz - республика интернет ресурслари хакидаги
маълумотлар келтирилади.
http:// www.baht.uz - оммабоп маълумотлар туплами.
http:// www.rol.uz - хозирги кунда кенг таркалган кидирув тизими.
http:// www.goole.uz - лотин алифбосидаги кидирув тизими.
Россия кидирув системаларига куйидагиларни келтиришимиз мумкин:
http:// www.rambler.ru - Россиянинг энг катта кидирув тизими. 10500
дан ортик серверларда кидирув олиб боради.
http:// www.yandex.ru - 9000 та Россия серверини уз ичига олган
кидирув тизими.
http:// www.rol.ru - хозирда Россияда кенг таркалган кидирув тизими
http:// www.google.ru - Россия кидирув тизими.
http:// www.aport.ru - кидирувни 10600 дан ортик Россия ва инглиз
тилли серверларда олиб боради. Суровни рус тилига таржима килади.



Download 46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling