Iqtisodyot yo’nalishi ka. 20. 53-gurux talabasi yo’lchiboev davlatjonning raqamli iqtisodyot fanidan mustaqil ishi
Download 1.02 Mb.
|
Iqtisodyot yo’nalishi ka — копия
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Саноат-4.0” концепциясининг моҳияти
- Саноатда рақамли иқтисодиёт воситалари
- Блокчейн технологияси. Биткоин тўлов тизими
Iqtisodyot yo’nalishi ka.20.53-gurux talabasi YO’LCHIBOEV DAVLATJONning RAQAMLI iqtisodyot fanidan mustaqil ishiМАВЗУ: САНОАТДА РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ
“Саноат-4.0” концепциясининг моҳияти13.1-расмдан кўриниб турганидек, саноат тармоғида рақамли иқтисодиёт воситаларини уч гуруҳга бўлиш мумкин: 1) вертикал ва горизонтал қиймат занжирларини рақамлаштириш ва бирлаштириш учун воситалар; 2) рақамли бизнес моделини яратиш учун ишлатиладиган воситалар, унинг ишлаши ва мижозлар киришини таъминлайдиган воситалар; 3) саноат корхоналари товарлари ва хизматлари таклифларини рақамлаштириш учун воситалар. Саноат корхонасининг рақамли иқтисодиётга интеграциялашувининг зарур шарти ишлаб чиқаришга ягона ахборот маконини киритишдир, унинг ёрдамида корхоналарни бошқариш тизимлари ва саноат ускуналари маълумотлари ўз вақтида алмашиниши мумкин. Саноатда рақамли иқтисодиёт воситалари“Саноат-4.0” мамлакат ва бизнес рақобатбардошлигини оширишга қаратилган рақамли технологиялар (Саноат-4.0) кириб бориши билан боғлиқ ишлаб чиқариш жараёнларида юзага келадиган муносабатлар йиғиндиси ҳисобланади. Саноатни интернетлаштиришга қаратилган немис давлат ташаббусларидан фарқли равишда, Ўзбекистон Республикаси учун “Саноат- 4.0” атамаси иқтисодиётнинг барча тармоқларини рақамли ўзгартиришни англатади. Людинг фон Берталанфи тизимлар умумий назариясига мувофиқ, ҳар бир тизим жараёнлар ва тескари алоқаларни ўзгартирадиган кириш ва чиқишга эга бўлади. Агар “Саноат-4.0” атамасининг мазмунини тизимлар назарияси тилида тушунтирадиган бўлсак, бунда қуйидагини тушуниш керак: “Саноат- 4.0” он-лайн-технологиялар ёрдамида тизим бўғинлари (одамлар, машиналар, ДАТА-марказлар) ўртасида рақамли шаклда маълумот алмашиниш зарур қисми ҳисобланган ишлаб чиқариш жараёнлари занжиридан иборат тизимдир “Рақамли иқтисодиёт. Ўзбекистон” дастурига тузатишлар киритишни ҳисобга олган ҳолда айтиш мумкинки, “Саноат-4.0” – мамлакат рақобатбардош-лигини оширишга йўналтирилган иқтисодиётнинг барча тармоқларида илғор «бошдан охир» инновацион технологиялар кириб боришида ишлаб чиқариш жараёнларида юзага келадиган муносабатлар йиғиндиси. Электрон тижорат технологиялари деганда, электрон тижорат юритиш усулларини, фойданинг ўсишини таъминлашга йўналтирилган электрон тижоратни бошқариш механизмлари ва воситаларини тушуниш лозим. Блокчейн технологияси. Биткоин тўлов тизими
Шифрлашни қўллаш шуни кафолатлайдики, фойдаланувчилар нафақат уларсиз файлга ёзув киритиш имкони бўлмаган ёпиқ калитлар мавжудлиги маъносида “эгалик” қиладиган блоклар занжирлари қисминигина ўзгартириши мумкин. Бундан ташқари шифрлаш барча фойдаланувчиларда блоклар тақсимланган занжирлари нусхаларини синхронлаштиришни таъминлайди. Баъзида блокчейн технологияси “қадриятлар интернети” деб аталади ва биз бу яхши метафора деб ҳисоблаймиз. Ҳар бир киши интернетда ахборот жойлаштириши, сўнгра бошқаодамлар унга дунёнинг исталган нуқтасидан туриб уланиш имконига эга бўлиши мумкин. Блоклар занжирлари блокчейн файли ёки қандайдир қадриятлар очиқ бўладиган дунёнинг исталган нуқтасига ахборот жўнатишга имкон беради. Бироқ сизда фақат сиз “эгалик” қиладиган блокларга кириш имконини бериш учун криптографик алгоритм бўйича яратилган ёпиқ калит бўлиши лозим Ёпиқ калитни кимгадир берар экансиз, моҳиятан бу шахсга блоклар занжирининг мос келувчи бўлимида сақланадиган пул маблағларини берган бўласиз. Биткоинлар ҳолатида калитлар тўғридан-тўғри молиявий қимматни ифодалайдиган валютадаги айрим суммалар сақланадиган манзилларга уланиш учун фойдаланилади. Бу билан маблағларни ўтказишни қайд қилиш функцияси амалга оширилади. Бундан ташқари яна бир муҳим функция – ишончли муносабатлар ўрнатиш ва шахснинг асллигини тасдиқлаш амалга оширилади, чунки мос келувчи калитларсиз блоклар занжирини ҳеч ким ўзгартира олмайди. Бу калитлар билан тасдиқланмаган ўзгаришлар рад қилинади. Download 1.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling