Исботланган тиббиёт


Download 19.17 Kb.
bet1/2
Sana09.09.2022
Hajmi19.17 Kb.
#802980
  1   2
Bog'liq
Исботланган тиббиёт(1)
(Metodika)Yangi tarix YN savollari 2021, 3.YaN O\'zbek tilshunosligi tarixi 300ta savol, 2 5382363817466398753, 2 5364219616455301315, 4-kurs jismony 7-sems 2-vidm, Mavzu Talab va taklif nazariyasi. Bozor muvozanati Reja I. Kir-hozir.org, The answers of English, Xushvaqtov, all kripto, metamateriallar mustaqil ish, Sayyoralar, STIR-516200219, 1-жадвал.Умумий, 1-жадвал.Умумий, 1-laboratoriya ishi

Исботланган тиббиёт

Исботланган тиббиёт (ИТ), бу – “конкрет беморга ёрдам кўрсатишга қарор қабул қилиш учун клиник тадқиқотларнинг энг яхши натижаларидан виждонан, аниқ ва онгли равишда фойдаланишдир” (Sackett D., Richardson W., Rosenberg W., Haynes R. Evidence – besed medicine. How to practice and teach EBM Churchill Livingstone, 1997.)


Нима учун ҳар бир шифокор ИТни билиши ва қўллаши лозим?
Ҳозирги пайтда турли тиббиёт муассасаларида, турли шифокорлар томонидан беморларни олиб боришда катта фарқлар мавжуддир. Шифокорлар ва ҳамширалар томонидан бажарилаётган муолажаларнинг тахминан 30% гина тадқиқотлар натижалари билан асосланган. Бунинг сабаби газеталар ва бошқа оммавий информация воситаларининг турли ҳил даволаш усулларини реклама қилиши, шунингдек, турли фармацевтик компанияларнинг турли ҳил препаратларни таклиф этиши бўлиб, улкан информация оқими амалиёт шифокорларини эсанкираб қолишига олиб келади.
ИТ нима учун керак?
Шифокорларга тез-тез пайдо бўладиган клиник саволларга кунда жавоб излаш керак:

  • Ҳар бир стационардаги беморга кунда 5 та савол

  • Ҳар 3 та поликлиникадаги беморга кунда 2 та савол.

Пациентлар кўпинча турли манбалардан олинган тиббий маълумотларнинг ишончлилик даражаси ҳақида саволлар берадилар.



  • АҚШда йилига шифокор хатоси туфайли 98 000 ўлим кузатилади.

  • АҚШда шифокор хатоси ўлим сабаблари ичида 5 ўринда туради.

  • Фақатгина 30% тиббий муолажаларнинг самарадорлиги аниқ исботланган.

  • Самарасиз (баъзан зарарли) муолажалар кенг тарқалган.

  • Самарадорлиги исботланган муолажаларни мухтож бўлганларнинг кўпчилиги ола олмайди.

Нима учун шифокорлар учувчиларга нисбатан кўпроқ ўлимга сабабчи бўладилар?



  • Пассажирлар билан бирга учувчининг ўзи ҳам ҳалок бўлади;

  • Учувчилар навбатчиликда дам олишга / ухлашга вақт ажратишга мажбурлар;

  • Учувчиларнинг барча хатти – харакатлари иккинчи учувчи томонидан назорат қилинади ва қайтарилади;

  • Барча хатти – харакатлар протокол бўйича (ёзилганидек) бажарилади!!!

Педиатрияда энг кўп ташҳис қўйиладиган ҳолатлар.
Перинатал энцефалопатия

  • Мия чаноғи гипертензияси синдроми

  • Ишемик / гипоксик энцефалопатия

  • Марказий нерв системасининг перинатал шикастланиши

  • Умуртқа поғонасининг перинатал шикастланиши

  • Гидроцефалия

  • Миотоник синдром

  • Гипотония

Перинатал энцефалопатия (ПЭП) – перинотал даврда юзага келадиган, турли сабабларга кўра бош мия функцияларининг ёки структурасининг бузилишларини назарда тутувчи жамлама диагноздир. Болаларда неврологик касалликларнинг эпидемиологияси (Россия). Перинатал энцефалопатиянинг тарқалганлиги – 78% (Щеплягина Л.А., Курмачева Н.А.).


Кичик ёшдаги болаларда йод профилактикаси, РМЖ, 11 том, №12, 2003). 33,4% - гидроцефал – гипертензион синдром (мия чаноғи гипертензияси). Н.С. Орлова ва ҳаммуалиф. (1992). Диагностика принциплари (услубий тавсиялар, 1999)
Бош миянинг перинатал шикастланишини фақатгина клиник маълумотларга асосланиб қўйиш мумкин. Турли ҳил текшириш усулларининг натижалари фақат ёрдамчи характерга эгадир. Чет эл фуқаролари томонидан асраб олинган Шарқий Европа ва МДХ мамлакатлари гўдакларининг саломатлигини бахолаш. Ҳаммаси бўлиб 56 бола кўрикдан ўтказилган бўлиб, улардан 51 тасида неврологик касалликлар аниқланган: перинатал энцефалопатия, мия чаноғи гипертензияси, МНС перинатал шикастлари. Уларнинг ичида, халқаро диагностик стандартлар бўйича ҳақиқий касаллари – 0.
Мия чаноғи гипертензиясини даволаш.

  • Дегидратацион терапия : диуретиклар (фуросемид, диакарб), магний сульфат (м/и), баъзан маннитол (в/и).

  • Талвасага қарши препаратлар : фенобарбитал, фенитоин (дилантин), бензонал

  • Инфузион терапия : ГОМК, реополиглюкин, натрий гидрокарбонат, глюкоза, аскорбин кислота, кокарбоксилаза, гемодез.

  • Седатив препаратлар : натрий бромид, радедорм, седуксен (диазепам)

  • Массаж

  • Витаминларни парентерал юбориш : В12 ва бошқ.

  • Микроэлиментлар : панангин

  • Бош мия метоболизимини яхшиловчи моддалар : глутамин кислота, метионин

  • Бош мияда қон айланишини яхшиловчи воситалар : винпоцетин (кавинтон), циннарезин, пирацетам, энцефабол, когитум, фенибут.

  • Спазмолитик воситалар : дибазол.

  • Краниоцеребрал гипотермия

Бир ёшгача бўлган болаларга неврологик воситаларни тайинлаш сони.


Биттадан кўп препарат олган болалар сони – 67%

  • Фенобарбитал – 10%

  • Винпоцетин (кавинтон) – 38%

  • Диуретиклар (диакарб, триампур) – 19%

  • Ноотроплар – 16%

  • В1 – В12 витаминлар – 32%

  • ва бошқ.

Оқибатлар........



  • Пациентлар ва уларнинг яқинлари соғлигига зиён етказиш

  • Гипердиагностика (шу жумладан, мавжуд бўлмаган диагнозлар).

  • Неврологик касалликлар ҳақидаги статистик маълумотлардаги фарқ

  • Соғлиқни сақлаш тизимидаги хаддан ташқари кўп ҳаражатлар

  • Оила учун ташхис қўйиш ва даволашнинг қимматлиги

  • Гўдакнинг оиладан ташқарида бўлиши

  • Ота – онанинг гўдакни даволатиш учун сарф бўлган иш вақти.

  • Психологик стресс

Гипердиагностиканинг сабаблари?

  • Патологиянинг табиати ҳақида аниқ тасаввурнинг йўқлиги

  • Янги туғилган чақалоқларда нерв системаси касалликларининг аниқ классификацияси йўқлиги (мия чаноғи гипертензиясининг ўрни аниқ эмас).

  • Мия чаноғи гипертензияси диагностикасининг аниқ усуллари ва критерийларининг йўқлиги (специфик ва сезгир).

Гипердиагностика ва полипрагмазиянинг сабаблари

  • Маълумотларнинг чекланганлиги

  • Таниқли инсонлар фикрига қўшилиш анъанаси ва исботланган тиббиётга асосланмаган қарорлар қабул қилиш.

  • Соғлиқни сақлаш тизимини маблағ билан таъминлаш хусусиятилари

Нима учун ИТни қабул қилиш қийин?



  • Шифокорлар авлоддан – авлодга нотўғри даволашни тайинлайдилар, беморлар эса уни рад этмайдилар?

  • Шифокорлар эскирган назарияларга таяниб, алданишда давом этадилар.

  • Нима учун биз, назарий жиҳатдан асосланган янги даволаш усулини қўллай бошлаб, унинг хохлаганимиздек таъсири йўқлигини сезмаймиз?

Бошқа сабаби аниқ тушунтиришлар.

  • Шифокор даволашни тайинлаб, мабодо ушбу даволаш тайинланмаса нима бўлишини ҳеч қачон билмайди.

  • Даволаш фонида бемор аҳволининг яхшиланишига ёки унинг тузалишига эришилса, шифокор ушбу даволаш самарали деган хулосага келади.


Download 19.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling