Иш №1-1906-2201/150 Апелляция инстанциясида ишни кўришда
Download 132.43 Kb. Pdf ko'rish
|
. .
Иш №1-1906-2201/150 Апелляция инстанциясида ишни кўришда маърузачи - судья С.Сувонқулов Биринчи инстанция судида ишни кўришда раислик қилган судья – Я.Беккамов СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ А Ж Р И М И 2023 йил апрель ойининг 6 куни Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи - вилоят судининг судьяси М.Маликов, ҳайъат судьялари Т.Бекпулатов ва С.Сувонқуловдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ж.Убайдуллаевнинг котиблигида, томонлардан вилоят прокуратурасининг бўлим прокурори Ш.Тўрақулов, маҳкума Н.Х.. ва унинг ҳимоячиси адвокати А.Камаловнинг иштирокида, маҳкума Н.Х..нинг ўзига оид суд ажримига нисбатан апелляция тартибида адвокати билан берган шикоятини иш материаллари асосида текшириб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Жиноят ишлари бўйича Жарқўрғон туман судининг 2023 йил 24 март кунидаги ажримига кўра, маҳкума Х.Н.П.қ.., 2004 йил 21 июль куни Жарқўрғон туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта, ёлланма ишчи, турмуш қурмаган, муқаддам судланган, жиноят ишлари бўйича Жарқўрғон туман судининг 2022 йил 7 ноябрдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 140-моддаси 2-қисми билан ЖКнинг 83-моддаси тартибида иш ҳақининг 15 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 6 ойга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми “в” банди билан ЖКнинг 57,84 1 -моддалари тартибида 1 йилга озодликни чеклаш жазоси, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан ўташ учун узил- кесил 1 йил 1 ойга озодликни чеклаш жазоси тайинланган, Жарқўрғон тумани “Янгиобод” маҳалласида яшаганга нисбатан Жарқўрғон туман ИИБ бошлиғининг тақдимномаси қаноатлантирилиб, тайинланган озодликни чеклаш жазосининг ўталмай қолган 10 ой 24 кун жазоси ЖКнинг 48 1 -моддаси 6-қисмига асосан шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилган ва суд залида қамоққа олинган. Ҳужжат имзоланган: Сувонқулов Самад Муродуллаевич, 08.04.2023 1-1906-2201/150 2 Суднинг ажримига кўра, Жарқўрғон туман ИИБ томонидан киритилган тақдимномада маҳкума Н.Х..га нисбатан бўлган суд ҳукми 2022 йил 29 ноябрь куни туман ИИБ ЖХХ пробация гуруҳига хисобга олиниб, маҳкумани ҳуқуқ ва бурчлари тушунтирилганлиги, маҳкума Н.Х.. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 48 1 -моддаси билан таништирилиб, ҳозирги кунда тайинланган жазонинг 2 ой 6 кунини ўтаганлиги, маҳкума ўзининг салбий тарафларини кўрсатиб, Жарқўрғон тумани ИИБ ЖХХ пробация гуруҳи томонидан қўйилган вазифаларни ўз вақтида бажармасдан, суд томонидан қўйилган чекловларга амал қилмасдан 2022 йил 16 декабрь куни соат 10:31 да унга тегишли “Редми-5” телефон аппарати текширилганда телеграмм, инстаграмм ижтимоий тармоқларидан фойдаланиб келаётганлиги аниқланиб, ушбу ҳолат юзасидан 2022 йил 16 декабрь куни “танбеҳ” интизомий жазоси қўлланилганлиги, шундай бўлса-да, 2023 йил 10 январь куни унга тегишли “Редми-5” телефон аппарати текширилганда “You Tube” ижтимоий тармоқларидан фойдаланиб келаётгани аниқланганлиги, 2023 йил 6 февраль куни тунги соат 23:45 ларда Жарқўрғон тумани “Янгиобод” МФЙда жойлашган яшаш уйида бўлмаганлиги, Н.Х.. суд томонидан ўзига нисбатан берилган енгилликларни суиистеъмол қилиб, белгиланган тартиб қоидаларни қасддан менсимасдан жазони ўташдан бўйин товлаб, суд томонидан белгиланган чекловларга амал қилмаётганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 48 1 -моддаси тартибида ўталмай қолган 10 ой 24 кун озодликни чеклаш жазоси шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштириш сўралган. Маҳкума Н.Х.. шикоятида, суд ўзига нисбатан нотўғри қарор чиқаргани, кекса бобоси касал бўлганлиги сабабли ИИБни огоҳлантирмасдан кетганлиги, мобиль телефон орқали интернетдан фойдаланиш мумкин эмаслигини тушуниб етмаганлиги, шуларни инобатга олиб суд ажримини бекор қилишни сўраган. Маҳкума Н.Х.. апелляция инстанциясида, шикоятини қувватлаб, ҳақиқатдан ҳам 2022 йил 16 декабрь куни соат 10:31 да онасига тегишли бўлган “Редми-5” телефон аппарати текширилганда телеграмм, инстаграмм ижтимоий тармоқларидан фойдаланиб келаётганлиги аниқланиб, ушбу ҳолат юзасидан танбеҳ жазоси қўлланилганлиги, бундан ташқари, 2023 йил 10 январь куни унга тегишли “Редми-5” телефон аппарати текширилганда “You Tube” ижтимоий тармоқларидан фойдаланиб келаётганлиги аниқлангани, 2023 йил 6 февраль куни тунги соат 23:45 ларда Жарқўрғон тумани “Янгиобод” МФЙда жойлашган яшаш уйида бўлмаганлиги, сабаби бобоси оғир касалга чалингани учун хабар олиш учун борганлиги, қилмишидан пушаймонлиги, ўзи эса келгусида тартиб-қоидани Ҳужжат имзоланган: Сувонқулов Самад Муродуллаевич, 08.04.2023 1-1906-2201/150 3 бузмасликка ваъда беришини инобатга олиб, қамоқ билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўраб кўрсатув берди. Гувоҳ Н.Б. апелляция инстанциясида, ҳақиқатдан ҳам, Н.Х.. қизи бўлишлиги, қизини эса ишга жойлаштириб қўйганлиги, 2023 йил 6 февраль куни отасини тоби қочиб қолганлиги учун қизини ўша куни отасидан хабар олиш учун жўнатиб юборганлиги, шу куни кечқурун ИИБ ходимлари уйига келиб, қизини сўрашган вақтида қизи йўқлигини айтгани ва ҳолат юзасидан тегишли далолатнома расмийлаштириб кетганлиги, бошқа бундай ҳолатлар такрорланмаслиги, қизига нисбатан қамоқ билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўраб кўрсатув берди. Судлов ҳайъати иш бўйича судьяси С.Сувонқуловнинг маърузасини, прокурор Ш.Тўрақуловнинг суд ажримини ўзгаришсиз, шикоятни қаноатлантирмасдан қолдириш ҳақидаги, адвокат А.Камаловнинг шикоятни қаноатлантириб, суд ажримини бекор қилиш ҳақидаги фикрларини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни таҳлил қилиб, шикоятда келтирилган важларни атрофлича текшириб, суд ажримини ўзгаришсиз, шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси ЖИКнинг 3-моддасида, маҳкумалар, жазони ўташ тартиби ва шартларига риоя этишга, жазони ижро этувчи муассаса ёки орган маъмуриятининг қонунга асосланган талабларини бажаришга мажбурлиги, маҳкумаларнинг ўз зиммаларига юклатилган мажбуриятларини бажармаслиги қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлиши; Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 48 1 -моддаси 6-қисмида, маҳкума озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд томонидан ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, суд озодликни чеклаш жазосининг ўталмай қолган муддатини бошқа турдаги жазо билан алмаштириш мумкинлиги белгиланган. Биринчи босқич суди иш ҳолатларини тўғри аниқлаб, Н.Х..ни озодликни чеклаш жазосини ўташ даврида белгиланган чекловларни ўташдан бўйин товлагани сабабли унга нисбатан тайинланган озодликни чеклаш жазосининг ўталмай қолган муддатини озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштириб, қонуний ва адолатли тўхтамга келган. Шу сабабли, судлов ҳайъати суд ажримини ўзгаришсиз, шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят- процессуал кодексининг 497 34 -моддасига асосланиб, судлов ҳайъати а ж р и м қ и л д и : Ҳужжат имзоланган: Сувонқулов Самад Муродуллаевич, 08.04.2023 1-1906-2201/150 4 Жиноят ишлари бўйича Жарқўрғон туман судининг 2023 йил 24 мартдаги Х.Н.П.қ..га нисбатан чиқарилган ажрими ўзгаришсиз, шикоят қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Раислик қилувчи: (имзо) М.Маликов ҳайъат судьялари: (имзо) Т.Бекпулатов (имзо) С.Сувонқулов Аслига тўғри: С.Сувонқулов Ҳужжат имзоланган: Сувонқулов Самад Муродуллаевич, 08.04.2023 1-1906-2201/150 Download 132.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling