Ишда фойдаланилган адабиётларнинг мавзуга мос келиши: Диссертация ишида фойдаланилган адабиётлар мавзуга мос келади


Download 36 Kb.
Sana18.06.2022
Hajmi36 Kb.
#762946
TuriДиссертация
Bog'liq
такриз ТАШКИ
1206627500 (2)

Наманган муҳандислик-қурилиш институти Қурилиш факультети “Бино ва иншоотлар қурилиши” кафедраси 9М-БИҚ-20 гуруҳ магистранти Турғунова Зулайхо Хусниддин қизининг “Бетонга электротермик ишлов бериш тартибларини тадбиқ қилиш ” мавзусидаги магистрлик диссертация ишига


Т А Қ Р И З
Мавзунинг долзарблиги ва аҳамияти: Диссертацияда, енергия тежамкор ўрасимон буғлаш камерасининг лойиҳасини ва иссиқлик ишлови тартибларини ишлаб чиқиш масаласи кўриб чиқилган. Тадқиқотлар, изланишлар ва ўрганишлар асосида темир - бетон конструкцияларини тайёрлашда бетонга иссиқлик ишлови берувчи електр қиздиргичли ўрасимон буғлаш камерасини лойиҳалаш бўйича бажарилган ишлар, шунингдак бетонга иссиқлик ишлови бериш тартибларини тахлил қилиши бўйича тегишли тавсия ва таклифлар ишлаб чиқилган.
Ишнинг таркибий қисмларини баҳолаш: Темир бетон саноатида енергетик ресурслар сарфини камайтириш ва арзон, сифатли ва мустаҳкам йиғма темир бетон конструкцияларни тайёрлаш бўйича тавсия ва хулосалар ишлаб чиқилган.
Ишнинг илмий-методик янгилигига баҳо бериш: Энергияни тежовчи ўрасимон буғлаш камераси лойиҳаси ишлаб чиқилган. Иссиқлик ишлови тартиблари тажрибавий усулда белгиланиб, иқтисодий самарадорлик ва енергиятежамкорлик кўрсаткичлари илмий жихатдан асосланган.
Ишда фойдаланилган адабиётларнинг мавзуга мос келиши: Диссертация ишида фойдаланилган адабиётлар мавзуга мос келади.
Жадвал, график ва чизмалар сифатини ҳамда ишни расмийлаштирилишини баҳолаш: Жадвал, график ва чизмалар талаб даражасига асосан тайёрланган.
Муаллифнинг қайси таклифларини амалда жорий этиш мақсадга мувофиқ: Темир-бетон корхоналаридаги исталган ўрасимон буғлаш камераларини аниқ шароитини хисобга олган холда қайта жихозлаш ва иссиқлик ишлови тартибини белгилаш орқали енергия ресурслари сарфини сезиларли даражада камайтириш мумкин.
Ишнинг қўйилган талаб даражасига мос келиши тўғрисидаги умумий хулоса: Йиғма темир бетон саноати халқ хўжалигининг бошқа тармоқлари орасида енергия истемолининг катталиги билан ажралиб туради. Йиғма темир бетон саноатида бетоннинг қотишини тезлаштирувчи, енг кўп қўлланиладиган усули иссиқлик ишлови хисобланади. Республикамизда темир-бетон корхоналарида бетоннинг қотишини тезлатиш асосан буғ ёрдамида амалга оширилмоқда. Бетонга буғ ёрдамида иссиқлик ишлови беришда асосий иссиқлик агрегати ўрасимон буғлаш камераси хисобланади. Шу мақсатда, мазкур магистрлик диссертациясида електр қиздиргичлар билан жихозланган енергия тежамкор ўрасимон буғлаш камерасининг лойиҳаси ишлаб чиқилди, иссиқлик ишловининг технологик тартиблари белгиланди ва самарадорлик кўрсаткичлари илмий жихатдан асослаб берилган.
Диссертация иши тугалланган, қўйилган мақсад вазифалар тўлиқ бажарилганлигини ҳисобга олиб уни расмий ҳимояга тавсия этаман.

Наманган вилояти Наманган шахар


“КОММУНАЛТАЬМИРЛОЙИХА” МЧЖ
рахбари Ж.Р. Ходжиев
Download 36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling