Ишланма мавзу: Ўқувчи ёшларнинг ижтимоий –психологик муоммоларини бартараф этишда ижобий психологиянинг “перма бахт модели”


Download 1.39 Mb.
bet1/4
Sana12.06.2020
Hajmi1.39 Mb.
#117880
  1   2   3   4
Bog'liq
Jumaboyeva Madinaxon perma baxt modeli





«Ўқувчи ёшларнинг ижтимоий –психологик муоммоларини бартараф этишда ижобий психологиянинг “ПЕРМА бахт модели”ни оммалаштиришга доир психологик тренинг лойихаси.

2-Республика психологлар конференсияси учун тақдим этилган
ИШЛАНМА
Мавзу: «Ўқувчи ёшларнинг ижтимоий –психологик муоммоларини бартараф этишда ижобий психологиянинг “ПЕРМА бахт модели”ни оммалаштиришга доир психологик тренинг лойихаси.
Муаллиф: Жумабоева Мадинахон Махсудовна, Хоразм вилояти Гурлан тумани Халқ таьлими бўлими тасарруфидаги 21-умумий ўрта таьлим мактаби амалиётчи психологи ,

тел: +99894 119-29-90

Е-mail:
Ўқувчи ёшларнинг психик жиҳатдан соғлом, меъёрида ривожланишида, уларни руҳий инқирозлардан, оғриқли кечинмалардан ва умидсизликдан олиб чиқишда психологларнинг психологик хизматнинг ўрни каттадир. Шундан келиб чиқиб, бугунги кунда амалиётчи психологларнинг олдида

турган долзарб муаммолардан бири бу Ўқувчи ёшларнинг ижтимоий психологик муоммоларини янада чуқурроқ ўрганиш, уларнинг

олдини олиш чора – тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ этишдан иборатдир.

Чунки, инқирозли вазиятлардан келиб чиқадиган турли даражадаги

психологик бузилишлар оқибатида шахснинг руҳий мувозанатига зарар етади, шахслараро муносабатларида қийинчиликлар, жамиятдан яккаланиш кузатилади, ҳаёт ва фаолиятида камчиликлар, келажагига нисбатан ишончсизлик, умидсизлик ортиб боради. Охир – оқибатда эса бундай ҳолатлар Ўқувчи ёшлар томонидан оғриқли қабул қилиниб, у руҳий азоблар исканжасида қолади.

Демак, бу каби муаммоларни ўрганиш, уларнинг олдини олиш бўйича

чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, бу борада зарурий адабиётлар, услубий

кўрсатмалар ва йўриқномалар яратиш, инқирозли вазиятлар оқибатида келиб

чиқадиган қатор салбий ҳолатларнинг олдини олишга, ҳар қандай оғир

вазиятларда ўзини – ўзи бошқара оладиган, соғлом фикрлашга қодир бўлган

шахсни вояга етказиш зарурияти келиб чиқади.

Мазкур лойихада «Ўқувчи ёшларнинг ижтимоий –психологик муоммоларини бартараф этишда ижобий психологиянинг “ПЕРМА бахт модели”ни оммалаштириш масаласи кўриб чикилди.

Хўш, Ижобий психология нима ўзи?

Ижобий психология – одамларнинг ҳиссий қобилиятини такомиллаштирадиган ва ҳатти-ҳаракатларини ўрганадиган илмий тадқиқотдир

Ижобий психология асосчилари Авраам Маслоу 1950 йилларда “ижобий психология” атамасини яратган. Психология соҳасидаги инсоний табиатга нисбатан мувозанатли нуқтаи назарга эга бўлишга чақирган. Инсон салоҳиятига, шунингдек, психологик қийинчиликларга эътибор қатарган.

Майк Чиксентмихалый 1980 йилларда бахтнинг расмий илмий тадқиқотини қилган. Оптималлаштирилган психологик ҳолатни юзага келтирадиган шароитларни ўрганган ва “оқим” деб атаган

Марти Селигман 2002 йилда “Ҳақийий бахт” китобида ижобий психологияни оммалаштирди. Буни “ижобий ҳис-туйғулар ва кучлар билан шахслар ва жамоалар ривожланишига имкон берадиган” иш устида ишлади. ПЕРМА бахт моделини яратди

Ижобий (Позитив) психология тадқиқотлари миннатдорчилик (шукроналик) кучли ва изчил равишда катта бахт билан боғланганлигини коърсатади . Миннатдорчилик одамларга кўпрок ижобий хис-туйғуларни хис этиш, яхши онлардан лаззатланиш, соғлиғини яхшилаш, қийинчиликларни енгиш ва мустахкам муносабатлар ўрнатиш имконини беради.

Шу мақсадда , Ўқувчи ёшларнинг ижтимоий –психологик муоммоларини ижобий психолгия орқали коррексия ва психопрафилактика килиш юзасидан

«Ўқувчи ёшларнинг ижтимоий –психологик муоммоларини бартараф этишда Ижобий психологиянинг “ПЕРМА бахт модели” ни оммалаштиришга доир 5 Кунлик психологик тренинг лойихаси ишлаб чиқилди.



Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.
1. Ф.Алимова,Н.Асқарова “Инқирозли вазиятларда психологик ёрдам” методик қўлланма,Тошкент 2011йил

2. А.Усмонхўжаев, Ф. Акрамова “Руҳиятни соғломлаштириш йўллари” – Т.; “Янги аср авлоди” - 2002 й.




«Ўқувчи ёшларнинг ижтимоий –психологик муоммоларини бартараф этишда Ижобий психологиянинг “ПЕРМА бахт модели” ни оммалаштиришга доир 5 Кунлик психологик тренинг лойихаси.

1-МАШҒУЛОТ

Ижобий ҳис туйғуларни ошириш” мавзусидаги тренинг машғулоти



Тренинг машғулотининг режаси

Давомийлиги

Ўқув воситалари

Машқ мақсади

1

Кириш қисми

Танишув.

Ижобий эмотсияларни улашиши



Танишув машки






Тренинг олтин қоидалари

Машғулотдан кутувлар

10 дақиқа



Олдиндан тайёрланган айлана шаклидаги карточкалар

Маркер


Иштирокчиларнинг бир-бирлари ва тренер билан танишуви

Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling