Иситиш. Сув буғи ва иссиқ сув билан иситиш. Тутун газлар билан иситиш. Юқори температурали моддалар билан иситиш


Download 177.5 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi177.5 Kb.
#1564721
Bog'liq
Иситиш4

  • Иситиш.Сув буғи ва иссиқ сув билан иситиш. Тутун газлар билан иситиш. Юқори температурали моддалар билан иситиш
  • Саноатда суюқликларни иситиш, совутиш, буғларни конденцациялаш жараёнлари кенг қўлланилади. Юқори температурага эга бўлиб ўз иссиқлигини иситилаётган муҳитга берувчи моддалар иситувчи, ўзига иссиқликни олувчи моддалар совутувчи агентлар деб аталади. Ўз иссиқлигини аппарат деворлари орқали иситилаётган муҳитга берадиган моддалар қаторига – сув бўғи, иссиқ сув, юқори температурали иссиқлик ташувчи моддалар-минерал мойлар, суюқ метал ва уларнинг қотишмалари киради.
  • Оддий температурагача (10-300С )совутиш учун сув ва ҳаво каби совутувчи агентлар қўлланилади. Иситувчиларни танлашда уларнинг қуйидаги хоссаларига эътибор бериш керак.
  • -минимал массавий ва ҳажмий сарфларда юқори иссиқлик алмашиниш тезлигига эришиш; -қовушқоқлиги паст, иссиқлик сиғими ва буғ ҳосил қилиш иссиқлиги юқори бўлиши; заҳарсиз, аппарат хусусиятига таъсир этмаслиги; -арзон бўлиши.
  • Иситувчи агент сифатида кўп ҳолларда тўйинган сув буғи кўп ишлатилади. Сабаби буғнинг конденсацияланишида катта иссиқлик миқдори ажралиб чиқади, масалан 9,8*104Н/м2 босимда 2,26*106Ж/кг иссиқлик ажралиб чиқади.
  • Сув буғининг афзаллиги-маълум босимда бир хил температурада конденсацияланади иситиш температурасини талаб этилган температурада сақлаб туриш мумкин, керак бўлганда буғнинг конденсатидан иситиш учун ҳам кенг фойдаланиш мумкин. Аммо камчилиги босим ортиши билан температураси ошиб кетади.
  • Саноатда иссиқлик алмашиниш жараёнини ташкил қилиш учун ўткир буғ, ва кучсиз буғ ишлатилади.
  • Ўткир буғ тўғридан тўғри иситилаётган муҳит билан ўзаро контактда бўлади. Ўткир буғ билан кўпинча сув ва сувли эритмалар иситилади. Ўткир буғнинг сарфи қуйидагича топилади
  • Кучсиз буғ иситилаётган муҳит билан девор орқали ажратилган бўлади. Иситувчи буғ жараён давомида конденсацияланади.
  • Конденсацияланиш жараёнида баъзи бир газлар йиғилиб қолиши натижасида иситиш камераси ёки бўшлиғида ҳаво ҳосил бўлади. Бу эса буғнинг иссиқлик бериш коэффициентига таъсир кўрсатади.
  • Конденсацияланиш жараёнида баъзи бир газлар йиғилиб қолиши натижасида иситиш камераси ёки бўшлиғида ҳаво ҳосил бўлади. Бу эса буғнинг иссиқлик бериш коэффициентига таъсир кўрсатади. Шунинг учун иситиш бўшлиғида буғ ушланиб қолганда конденсатни чиқариб юбориш учун конденсат узатувчилар ишлатилади. Ёки ҳавони чиқариб юбориш учун вентиллар қўйилади.
  • Қуйидаги схемада уткир ва кучсиз буғ билан ишловчи жиҳозни кўриб чиқамиз.
  • Буғ барбатёри Конденсат узаткич қурилмаси
  • Конденсат узаткич
  • Буғ
  • Конденсат
  • Иссиқ сув ёрдамида 1000 С гача иситиш мумкин. Иссиқ сув билан бир текисда иссиқлик алмашиниш юзаси бўйлаб иситиш жуда қийин, чунки бошланғич нуқтадаги температура охирги нуқтагача доим ўзгариб туради.
  • Тутун газлар билан иситиш. Асосан тутун газлар суюқ, қаттиқ ва газсимон моддаларни ёқишдан ҳосил бўлади. Булардан энг асосийси табиий газдир. Табиий газ орқали 1000-11000С гача иситиш мумкин.
  • Юқори температурали иссиқлик ташувчи моддалар, иссиқликни тутунли газлардан ёки электр токидан олади. Бу моддалар қаторига – қайновчи органик суюқликлар, симоб, суюқ металлар киради. Юқори температурали суюқ моддалар билан иситишда табиий ёки мажбурий циркуляция билан ишлайдиган жиҳозлардан фойдаланилади.Минерал мойлар билан 200 3000С гача иситиш мумкин. Камчилиги иссиқлик бериш коф.кичик, юқори температурада оксидланади.
  • Минерал мойлар ёрдамида материалларни 250-3000С температурагача иситиш мумкин.Буғ ва сув билан иситишга нисбатан арзон. Аммо иссиқлик бериш коэффициенти кичик, юқори температурада оксидланади.Иситиш аппарати нормал ишлаши учун иситувчи ва иситувчилар орасидаги фарқ камида 15-200С бўлиши талаб этилади.
  • Саноатда юқори температурали органик суюқликлар билан ҳам моддалар иситилади. Масалан дефинил аралашмаси кенг ишлатилади.
  • Дефинил аралашмасининг қайнаш температураси 2580С. Демак бу аралашма суюқ ҳолдалиги пайтида ҳам моддаларни тахминан 2500С гача иситиш мумкин. Масалан 3000С да тўйинган сув буғининг босими 8,8МПа га тенг бўлса, шу температурада дефинил аралашмасининг босими атиги 0,24МПа ни ташкил этади. Шунинг учун юқори босимда ишлайдиган аппаратлар ўрнига паст босимда ишлайдиган аппаратлар қўлланилади. Дефинил моддасининг камчилиги ҳам мавжуд, яъни буғ ҳосил қилиш иссиқлиги кичик.
  • Дефинил аралашмаси қизиганда ҳажми кенгаяди, шунинг учун аппаратдан сўнг махсус идиш қўйилиб, махсус идишдан насос орқали яна қизитиш камерасига юборилади.
  • Насос
  • Махсус
  • идиш
  • Аралашма

Download 177.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling