Исмоилов темурбек исломович уюшмаган ёшларнинг маданиятини шаклланишининг ижтимоий-фалсафий


Download 0.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/28
Sana03.10.2022
Hajmi0.7 Mb.
#829945
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
услубий кўрсатма Temur Islomovich (1)
5-sinf-botanika-fanidan-testlar-1, 5-sinf-botanika-fanidan-testlar-1, 581294 1119, shaxsiy, 3802104522, тубан усимлик, Axborot texnologiyalari - Vikipediya(1), Axborot texnologiyalari - Vikipediya(1), Axborot texnologiyalari - Vikipediya(1), Axborot texnologiyalari - Vikipediya(1), Maktabgacha va kichik maktab yoshidagi agressiv bolalar uchun ko-2, Yakka tadbirkor Tojiddinov Sardorbekning yoshlar orasida sportni targ, Operatsion tizimlar va ularning turlari, Javoblar, Mamajonov Fayzullo213-20 guruh



ИСМОИЛОВ ТЕМУРБЕК ИСЛОМОВИЧ 
УЮШМАГАН ЁШЛАРНИНГ МАДАНИЯТИНИ 
ШАКЛЛАНИШИНИНГ ИЖТИМОИЙ-ФАЛСАФИЙ 
АСОСЛАРИ 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Наманган – 2021 



Мазкур ўқув-услубий қўлланма “Миллий ғоя ва ҳуқуқ таълими” кафедраси 
миллий ғоя такомиллашиши муаммолари билан шуғулланувчи илмий 
тадқиқотчилар, олий таълим тизимида таълим олаётган талабалар, магистрлар, 
шунингдек, академик литцей талабалари учун мўлжалланган.
 
 
Масъул муҳаррир: 
О.Маматов - Миллий ғоя ва ҳуқуқ таълими кафедраси мудири, фалсафа фанлари 
номзоди, доцент. 
 
 
Тақризчилар:
 
А.Хакимов, НамМҚИ Ижтимоий фанлар кафедраси доценти. 
И.Убайдуллаев, НамМТИ Ижтимоий фанлар кафедраси Фалсафа фанлари бўйича 
фалсафа доктори (PhD). 
 
 
 
 
 
 
Ўқув-услубий қўлланма Наманган давлат университети Илмий Кенгашининг 2021 
йил 28 апрелдаги 5-сонли йиғилишида муҳокама қилинган ва нашрга тавсия этилган.
 
 



К И Р И Ш 
 
Мамлакатимизда эркин фуқаролик жамиятини шакллантириш 
жараёнида ёшларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш муаммоси 
муҳим амалий, назарий аҳамият касб этади. Бугунги кунда дунё бўйича 3.2 
млрд одам интернет хизматларидан фойдаланади. Бу кўрсаткични 
Ўзбекистон мисолида кўрсак 23 миллиондан ортикни ташкил этади. Ҳар 
қандай воқеа-ҳодиса ахборот технологиялари туфайли бир зумда глобал 
воқеага айланмоқда. Глобаллашув жараёнида ахборот ҳам ижобий, ҳам 
салбий куч сифатида намоён бўлмоқда. Мамлакатимизда ахборот соҳасини 
жаҳон андозаларига мослаштириш ҳамда ахборот ҳуружларини олдини олиш 
борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Ахборот 
хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази ҳамда 
Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялар ва коммуникацияларини 
ривожлантириш вазирлигини ташкил этилиши бугунги кунда ёшларда 
мфкуравий иммунитетни шакллантириш муаммоларини ўрганиш муҳим 
назарий ва амалий аҳамиятга эга эканлигини билдиради. Бундай даврда 
жамият аъзоларининг ахборот технологияларидан унумли, мамлакатимиз 
манфаатлари йўлида самарали фойдаланишлари, юксак информацион 
маданият соҳибига айланишлари олиб борилаётган ислоҳотларда кутилган 
натижаларга эришишда муҳим омиллардан бири бўлиши шубҳасиздир. 
Глобаллашув шароитида ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий жараёнларда 
содир бўлаётган воқеаларнинг мазмун-моҳиятини англаш, тушуниш ва 
ўзининг шахсий муносабатини билдиришда ҳар бир шахсда информацион 
маданиятнинг мавжудлиги амалий аҳамият касб этади. 
Таъкидлаш лозимки, ҳуқуқий демократик давлат қуриш, фуқаролик 
жамиятини ривожлантириш даврида инсон омили муҳим аҳамиятга эгадир. 
Бундай ҳолат шахснинг замонавий ахборотлар мажмуаси билан 
таъминланганлиги, унинг содир бўлаётган ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий 
аҳамиятга молик жараёнлардаги бевосита иштирокини таъминловчи куч 
вазифасини бажармоқда. Демократик жамиятда, унинг аъзоларининг ахборот 
қабул қилиши, алмашинуви, шахснинг яратувчилик фаолиятида, илгарига 
ундовчи, илмий асосланган йўлни кўрсатувчи омил сифатида ишлатилиши 
алоҳида диққатга сазовар бўлган жараёндир. Шунинг учун ҳам шахснинг 
ахборот маданияти даражаси, ҳозирги даврдаги олиб борилаётган ислоҳотлар 
мазмунида ўз ифодасини топмоқда. Ушбу ҳолатни илмий фалсафий таҳлил 
қилганда, шахс информацион маданиятини глобаллашув жараёни билан 
ўзаро узвий алоқадорликда ўрганишмуҳим аҳамият касбэтади. Шунингдек
фуқаролик жамиятига хос бўлган институтлар ривожланиши тарбиявий 
ишларнинг ёшларга, жамият аъзолари тафаккурига ижобий таъсири,
уларнинг ахборотлар мажмуаси билан таъминланганлиги, пировард натижада 
информацион юксаклиги даражасига эришуви билан боғлиқдир. 
Глобаллашув шароитида демократик жамиятга, айниқса ёшларга турли 
оммавий ахборот воситалари орқали ўз салбий таъсирини ўтказишга 
интилаётган “оммавий маданият”, “терроризм”, “диний экстремизм” каби 



зарарли оқимлар, ғояларнинг мазмун ва мақсади, моҳиятини фош қилиш 
лозимиги ҳам шахсда информацион маданиятни шакллантириш заруриятини 
вужудга келтиради. Таъкидлаш лозимки, бундай ҳолат бевосита 
мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлатнинг тараққиёти ва фуқаролик 
жамиятининг қарор топиши, ривожланиши, тараққиёти билан чамбарчас 
боғлиқдир. Алоҳида қайд қилиш мумкин: ҳозирги даврда шахс фаолиятидаги 
муҳим масалалардан бири унинг демократик характердаги сиёсий
жараёнларда фаол иштирокини таъминлаш, ўз ҳуқуқий имкониятларидан 
тўлиқ фойдаланиши лозимлиги ҳам ахборот маданиятининг юксалишини 
таъминлаш, жамият ривожланиш жараёнларини ўзида акс эттирувчи 
информацион базани вужудга келтириш билан боғлиқдир. Жамият барча 
жабҳаларининг модернизациялашуви унда инсон омилига алоҳида эътибор 
бериш лозимлигини талаб қилади ва шу мунособат билан шахс информацион 
маданияти шаклланганлиги ижтимоий, иқтисодий, сиёсий амалиётда ҳам 
намоён бўлади. 
Мамлакатимиз ижтимоий, иқтисодий ривожланиши, унинг тараққиёти 
модернизациялаш палласига кирганлиги, ҳамда ўтказилган ислоҳотларнинг 
ижобий натижаларига кўра унинг ривожланган мамлакатлар қаторидан ўрин 
олиш учун ҳаракат олиб борилаётганлигини, инсон омилини кучайтирди ва 
уни олдинги ўринларга олиб чиқди, ҳамда жамият тараққиётининг ушбу 
босқичида, ёшларнинг, барча жамият аъзоларининг ислоҳатлардаги бевосита 
иштирокини уюштириш, таъминлашни ташкил қилиш ҳамда уларнинг 
замонавий ахборт технологиялари билан юқори даражада эга бўлишларини 
талаб қилади. Ушбу жараёндаги муҳим факторлардан яна бири, жаҳон 
ҳамжамияти тараққиётидаги муҳим омиллардан ҳисобланган, шахснинг 
информацион маданиятнинг шаклланишидаги воситалардан бири интернет, 
электрон почта каби усул ва воситалардан мунтазам фойдаланиш орқали 
олинаётган замонавий ахборотларнинг бевосита инсон фаолиятига жорий 
қилинишини, улардан самарали фойдаланишга хизмат қилувчи янги 
педагогик технологияларнинг яратилишини, улар мазмунининг, амалиётга 
жорий қилиш воситаларининг мунтазам такомиллаштиришини талаб 
қилмоқда. 
Жамият тараққиётини белгилашда асосий мезон бўлган ёшлар 
тафаккурига фуқаролик жамиятининг мазмуни, моҳияти ва мақсадларини 
сингдириш, бу жамиятнинг ўзига хос хусусиятларини кенг тарғиб қилиш 
ёшлар маънавий баркамоллигини тарбияловчи муҳим омиллардан биридир.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling