Иқтисодиёт кафедраси


Download 257.99 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/7
Sana06.08.2022
Hajmi257.99 Kb.
#791141
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Курс иши услубий кўрсатма
1 masala algoritm, NewSyllabus 133520186847431 (1), NewSyllabus 133520186847431 (1), NewSyllabus 133520186847431 (1), 2 5190581901223533795, NODIRBEK UMBAROV kurs ishi


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС 
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ 
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ 
 
 
 
ИҚТИСОДИЁТ КАФЕДРАСИ
 
«ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ» 
фанидан 
курс ишларини бажариш бўйича
 
У С Л У Б И Й К Ў Р С А Т М А 
 
Олий таълимнинг барча бакалавриат (сиртқи, 2-олий таълим) 
таълим йўналишлари талабалари учун 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Тошкент-2020



Курс ишини бажариш тартиблари ва унга қўйиладиган
асосий талаблар 
Курс иши талабаларнинг дастлабки илмий иши ҳисобланади. Курс 
ишлари талабалар мустақил ишларининг бир шакли бўлиб, уни 
муваффақиятли бажариш учун фан тўғрисида аниқ тассавурларга эга 
бўлишлари керак. Талабалар курс ишининг илмий, назарий, ғоявий 
даражасига, шунингдек, унинг ёзилиши ва расмийлаштириш тартибига 
эътибор беришлари лозим. 
Талабалар курс ишларини бажариш жараёнида Ўзбекистон Республикаси 
Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Вазирлар 
маҳкмасининг 
қарорлари, 
Вазирликларнинг 
меъёрий 
ҳужжатлари, 
Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат статистика қўмитаси маълумотларидан, 
Ўзбекистон Республикаси Президенти асар ҳамда маърузаларидан, маҳаллий 
ва чет эл етакчи иқтисодчи олимларининг асарларидан, уларнинг иқтисодий 
ғояларидан, фанга тегишли бўлган дарслик ва ўқув қўлланмалардан, интернет 
маълумотларидан кенг фойдаланиши ҳамда уларни мустақил таҳлил этиши ва 
ўзларининг фикрларини баён этиши курс ишининг мазмунини янада 
бойитади. 
Курс ишлари мавзуларининг рўйҳати кафедра ўқитувчилари томонидан 
бутун курсни қамраб олувчи мавзулар кетма-кетлиги тартибида тузилади. 
Бунинг учун талаба мавзулардан бирини танлайди. Бунда профессор- 
ўқитувчиларнинг асосий вазифаси талабаларга курс иши бўйича мустақил 
ишлашларининг йўл-йўриқларини кўрсатиш ва курс ишини ёзиш бўйича 
умумий тасаввурга эга бўлиши ҳақида маслаҳатлар беришдан иборатдир. 
Талабалар курс иши мавзусини танлагандан сўнг, мавзуга тегишли 
бўлган адабиётларни, илмий мақолаларни ва турли хил манбаларни қидириб 
топиб ўрганишлари керак. Шунингдек, талаба курс иши мавзусига тегишли 
бўлган рус ва бошқа хорижий тиллардаги адабиёт ҳамда материаллардан 
мустақил равишда кенг фойдаланишлари лозим. Тўпланган маълумотлардан 
келиб чиққан ҳолда талабалар курс иши мавзусини тўлиқ ёритиб беришга 
қаратилган курс иши режасини тузишлари керак ва шу режа асосида курс 
ишининг моҳиятини ёритишлари зарур. Курс ишини ёзиш бўйича тавсия 
этилган йўриқларга риоя қилиш мавзу мазмунини тўғри ёритиб бериш ва 
унинг моҳиятидан четга чиқмаслик имконини беради. 
Талабаларга курс ишлари мавзуларини семестрнинг бошида эълон қилиш 
мақсадга мувофиқдир, чунки кафедра ўқитувчилари курс иши устида ҳар бир 
талаба билан мустақил ишлашлари керак, қисқа даврда берилган мавзуларни 
эса курс иши сифатида бажариш мазмун жиҳатидан талабга жавоб бермайди. 
Курс ишининг ҳажми ўртача 25-30 бет бўлиши керак. 
Талабалар курс ишини компьтерда ёзишлари лозим. Саҳифаларга тартиб 
билан рақам қўйилади ва тақризчи профессор-ўқитувчи учун ўз 
мулоҳазаларини ёзишга курс ишининг бошига битта оқ қоғоз қўйилади. Курс 
иши титулини расмийлаштириш 3-иловада келтирилган. 
Курс ишининг биринчи бетига курс иши режасига тегишли саволларнинг 



саҳифалари қўйилади. Ундан кейинги варақларда курс ишининг матни баён 
қилинади ва мавзудаги ҳар бир саволнинг номи ҳамда унга тегишли бетлари 

Download 257.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling