Иқтисодиёт кафедраси


Курс ишларини баҳолаш тартиби


Download 257.99 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/7
Sana06.08.2022
Hajmi257.99 Kb.
#791141
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Курс иши услубий кўрсатма
1 masala algoritm, NewSyllabus 133520186847431 (1), NewSyllabus 133520186847431 (1), NewSyllabus 133520186847431 (1), 2 5190581901223533795, NODIRBEK UMBAROV kurs ishi
 
Курс ишларини баҳолаш тартиби 
 
Курс ишини баҳолаш мезони талабаларда илмий изланишга қизиқиш 
уйғотиш, уларга тўғри таълим-тарбия беришга хизмат қилиши зарур. Шу 
боисдан ҳар бир ўқитувчи курс ишига тақриз ёзиш масаласига, объектив 
нуқтаи-назардан ёндошиб, бажарилган иш талабининг жавоб бериш 
даражасини ҳам ҳисобга олиб баҳоласа мақсадга мувофиқ бўлади. 
Ўқитувчи тақризда бу ишнинг ижобий томонлари ҳамда камчиликларини 
ва уларни бартараф қилиш йўлларини кўрсатган тақдирда ҳам улар ҳимояга 
қадар бартараф қилинмаса баҳо бир мунча пасайтирилади. 
Курс ишини тўғри расмийлаштиришга жиддий эътибор бериш ҳам муҳим 
ҳисобланади. Чунки курс ишини мазмунли ва етук савияда ёзиш билан бирга 
уни дид билан расмийлаштиришга эътибор берилса, бу тақризда алоҳида 
кўрсатилади. 
Шундай қилиб, курс ишининг ҳам ижобий ҳам салбий томонларини 
таҳлил қилиш, талабаларга танланган муаммо бўйича чуқур, назарий ва 
амалий билимларга эга бўлишга кўмаклашади ҳамда уларни келажакда етук 
иқтисодчи мутахассислар бўлиб етишишига ёрдам беради. Талабанинг ёзган 
курс ишини ҳеч қандай асоссиз, қониқарсиз баҳолашга йўл қўйиш мумкин 
эмас, акс ҳолда, бу уларнинг хафсаласини пир қилиб, ўқишга бўлга 
иштиёқини сўндиради, яъни талабанинг ижодий фаолиятига таъсир қилади. 
Шу боисдан тақризда курс иши мавзуси моҳияти қандай даражада 
ёритилганлигини ҳар томонлама объектив тахлил қилиб, қўйилган баҳони 
далиллар билан асослаш лозим. 
Курс ишлари сифат даржасига қараб табақаланган ҳолда баҳоланади. 
Шунинг учун курс ишини қуйидагича баҳолаш мақсадга мувофиқдир: 
 



1-жадвал. Курс ишини баҳолаш мезонлари 
 

Белгиланган
балл
Баҳолаш мезонлари
1
5
“Аъло”
Режадаги саволларнинг мазмуни ижодий ёндошилган ҳолда 
ёритилган бўлса, турли адабиётлар тахлил қилиниб, маълумотларга 
хаволалар (сноскалар) берилса, ушбу адабиётлар рўйҳатда 
кўрсатилган бўлса, иш бўйича бериладиган саволларга аниқ ва 
тўлиқ жавоб бериб, ўзининг фикрини эркин баён этган ҳолда 
хулосалар берилса, бундай тайёрланган ишларга «аъло» баҳо қўйиш 
мумкин.
2
4
“Яхши”
Агар режадаги саволларнинг барчасига тўлиқ жавоб ёзилган бўлиб, 
биттасига етарлича жавоб берилмаган бўлса, кўрсатилган 
камчиликлар ҳимоягача бартараф этилса, иш бўйича бериладиган 
саволларга аниқ ва тўлиқ жавоб бериб, ўзининг фикрини баён этиб 
хулосалар берилса, бундай тайёрланган ишларга «яхши» баҳо 
қўйиш мумкин.
3
3
“Қониқарли”
Режадаги саволларнинг 2 тасининг мазмуни тўлиқ ёритилмаса, 
тўғри ёзилган жавоблар ҳам турли адабиётлардан кўчирилган, 
фойдаланилган адабиётлар рўйҳати талаб даражасида ёзилмаса ва 
бошқа шу каби камчиликлар бўлса, кўрсатилган камчиликлар 
ҳимоягача бартараф этилса, иш бўйича бериладиган саволларга 
талаба томонидан жавоб бериб, ўзининг фикрини баён этса 
талабанинг жавобини ҳисобга олиб, бу каби ишларни «қониқарли» 
баҳолаш мумкин.
4
2
“Қониқарсиз”
Курс ишида қуиидаги камчиликларга йўл қўйилган бўлса, у тақриз 
ёзиш давридаёқ «қониқарсиз» баҳоланади: режа нотўғри тузилган 
бўлиб, мавзунинг мазмунига мос тушмаса; курс иши эътиборсизлик 
билан пала-париш бажарилса; жавоблар асосан ўқув 
адабиётларидан тўғридан-тўғри кўчирилган бўлса; фойдаланилган 
адабиётлар рўйхати талаб даражасида бўлмаса; фойдаланилган 
адабиётларга хаволалар (сноска) берилмаган бўлса; режадаги 
саволлар моҳияти бири иккинчисидан ажратилмаган ҳолда берилса; 
ҳимоя жараёнида саволларга тўғри жавоб бера олмаса.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, курс ишини ёзиш натижасида 
талабалар ижодий фикрлай бошлайди. Бу эса уларга келгусидаги илмий 
ишларини ёзишида катта ёрдам беради.




Download 257.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling