Иқтисодий базис тушунчалар


Download 125.71 Kb.
bet1/3
Sana07.11.2023
Hajmi125.71 Kb.
#1754082
  1   2   3
Bog'liq
5.Даромад самараси ва алмаштириш самараси

Даромад самараси ва алмаштириш самараси

5-мавзу

Мавзу режаси:

  • 1. «Даромад-истеъмол» чизиғи ва унинг таҳлили.
  • 2. «Нарх-истеъмол» чизиғи ва унинг таҳлили.
  • 3. Нормал ва паст котегорияли товарлар учун даромад ва алмаштириш самараси.
  • 4. Ўрнини босувчи ва тўлдирувчи товарлар.

Реал даромаднинг ўсиши натижасида бюджет чизиғи ҳолатларга кетма-кет силжийди А1, А2, ... , Аn. Даромадларнинг ўзгаришиги мос равишда истеъмолчининг янги ҳолатдаги мувозанат нархлари ўрнатилади: Е1, Е2, ... , Еn. Ушбу мувозанат нуқталарини туташтирувчи чизиқни америкалик олим Дж.Хикс «даромад-истеъмол» чизиғи деб атади ва бу чизиқ илмий адабиётларда «турмуш даражаси» чизиғи деб ҳам аталади.


«Даромад-истеъмол» чизиғи

Агар “даромад-истеъмол” чизиғи координата бошидан 450 бурчак остидаги тўғри чизиқдан иборат бўлса, даромаднинг ўсиши, истеъмолчининг истеъмол қиладиган неъматлари бир хил пропорцияда ўсишини билдиради. Агар истеъмолчи неъматларни ҳар хил пропорцияда харид қилса, W чизиғининг ётиқлиги ўзгаради. М-н, расмда товарлар сотиб олиш бошида тез суръатда ўсади, кейинчалик Х1 товарни сотиб олиш, Х2 товарга нисбатан ошиб боради.

Немис олими Эрнст Энгель (1821-1896) биринчи бўлиб даромад ўзгаришининг истеъмол таркибига таъсирини тадқиқ қилган. Товарлар таркибининг даромадга нисбатан ўзгаришини ифодаловчи чизиқлар, Энгель эгри чизиқлари дейилади.

Энгель эгри чизиқлари

Горизонтал ўқ бўйича истеъмолчи даромади R, ордината ўқи бўйича – сотиб олинган товарлар миқдори Q белгиланган. Истеъмолчи эҳтиёжи биринчи навбатда озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўйинади (Q1), кейин стандарт сифатли саноат маҳсулотлари (Q2) ва ниҳоят, олий сифатли (Q3) товарлар билан. Бундан ташқари, олий сифатли товарлар ва хизматларга ўтганда ҳам, стандарт сифатли саноат мағсулотларига талабнинг янги сакраш қонунияти кузатилади.

“Нарх-истеъмол” чизиғи. Юқорида “даромад-истеъмол” чизиғи қаралганда, неъматлар нархи ўзгармайди деб қабул қилинган эди. Энди даромадни ўзгармас деб қараймиз ва неъматлардан биттасини, масалан Х1 неъматнинг нархини ўзгарувчан деб қараймиз. Фараз қилайлик, Х1 неъматнинг нархи Р кетма-кет камайиб бормоқда, яъни P>P1>P2>P3 ва ҳоказо.


Download 125.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling