Iv мавзу. Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро. Жиноят ишлари бўйичатуман (ШАҲАР) суди


Download 39.07 Kb.
bet1/7
Sana15.06.2022
Hajmi39.07 Kb.
#757874
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
IV МАВЗУ ХМКО
mikro19, 4-dars, Mavzu nutq madaniyati va boshqa fanlar, PlickersCards 2up, 2 5337211492003482512, rahbarlik 9, Фан номи, kuka 1234f, kuka 1234f, to\'garak nizomi, 1-vazifa namuna, 2 5458624423550522454, 2 5458624423550522454, 2222, 2 5231190177057084016

IV МАВЗУ. ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА ТУМАНЛАРАРО.
ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧАТУМАН (ШАҲАР) СУДИ


4.1. Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро ва жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари - умумий юрисдикция судларининг асосий бўғини, уларнинг ваколатлари
Мамлакатни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан бири суд тизимини изчил демократлаштириш, суд ҳокимиятининг мустақиллиги тўғрисидаги конституциявий нормаларга қатъий риоя этилишини таъминлаш ҳисобланади.
Судни ҳокимиятнинг мустақил ва алоҳида тармоғи сифатида ташкил этиш, уни ўтмишдаги жазолаш органидан инсон ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилувчи ҳамда ишончли ҳимоя қилувчи давлатнинг чинакам мустақил институтига айлантириш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди.
Суд тизимини ислоҳ қилишда муҳим қадамлардан бири Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ судларнинг ихтисослаштирилиши, яъни умумий юрисдикция судларини фуқаролик, жиноий, маъмурий ва иктисодий ишлар бўйича судларга ажратилиши бўлди. Бу, шубҳасиз фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясининг кафолатларини янада мустаҳкамлаш, суд ишларини сифатли ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаб берди.
Судларнинг ихтисослаштирилиши одил судлов учун қўшимча кафолатларни беради. Бир қатор ривожланган мамлакатларда, хусусан АҚШ, Англия, Франция, Италия ва Германияда бир неча ўн йиллар давомида одил судловни ихтисослаштирилган судлар томонидан амалга оширилиши ўзини оқлади. Ҳатто бу мамлакатларнинг баъзи бирларида янада чуқурроқ ихтисослаштирилган судлар мавжуд, масалан, оилавий ишлар, меҳнат, вояга етмаганлар ишлари бўйича судлар ва бошқ. Ўзбекистон Республикаси ҳам суд фаолиятини янада ихтисослаштириш йўлидан бормоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 февралдаги ПФ-4966-сонли Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди ва Мудофаа вазирлигининг 2017 йил 1 июндан:
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик судини бирлаштириш, фуқаролик, жиноий, маъмурий ва иқтисодий суд иш юритуви соҳасидаги суд ҳокимиятининг ягона олий органи — Ўзбекистон Республикаси Олий судини ташкил этиш;
оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган маъмурий низоларни, шунингдек маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ваколатли бўлган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судларини, туман (шаҳар) маъмурий судларини ташкил этиш;

Download 39.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling