Iv мавзу. Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро. Жиноят ишлари бўйичатуман (ШАҲАР) суди


Download 39.07 Kb.
bet5/7
Sana15.06.2022
Hajmi39.07 Kb.
#757874
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
IV МАВЗУ ХМКО
mikro19, 4-dars, Mavzu nutq madaniyati va boshqa fanlar, PlickersCards 2up, 2 5337211492003482512, rahbarlik 9, Фан номи, kuka 1234f, kuka 1234f, to\'garak nizomi, 1-vazifa namuna, 2 5458624423550522454, 2 5458624423550522454, 2222, 2 5231190177057084016
суд ишларини ўрганиш; хулосалар чиқариш ва тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.
Умумлаштириш режаси амалиётни ўрганиш ва умумлаштириш жараёнида жавоб бериш талаб қилинадиган саволлардан ташкил топади. Бу каби саволлар маълум бир турдаги ишларда суд томонидан йўл қўйилиши мумкин бўлган камчиликлар, хатолар ва қоида бузишларини топиш; дастлабки тергов ва сўроқнинг сифатини; жиноят қилишга олиб келувчи сабаб ва ҳолатларни ва бошқаларни аниқлаш билан боғлиқ.
Умумлаштиришнинг мақсади ва дастурига мувофиқ суд раиси маълум бир турдаги ишлар ўрганиб чиқилиши керак бўлган муддатни белгилайди, МАСАЛАН чорак, ярим йиллик, йил ва бошқалар. Умумлаштириш дастури ва муддатини белгилаб олгач, судьялар танлаб олинган ҳар бир турдаги ишларни ўрганиб чиқадилар ва маълумотларни таҳлил қилиб қўйилган саволларга тегишли жавобларни берадилар. Суд ишларини ўрганиб чиқиш ва белгиланган дастур бажарилгандан сўнг, умумлаштиришнинг мақсадидан келиб чиққан ҳолда, хулосалар чиқарилади ва таклифлар киритилади. Суд ходимларининг малакасини ошириш шакллари турли хил бўлади. ХАЛҚ МАСЛАҲАТЧИЛАРИбилан ишлаш кўпинча икки йўналишда олиб борилади: уларни юридик тайёрлаш мақсадида ўқитиш ва суднинг тарбиявий-профилактик фаолиятига жалб қилиш.
Суд иши устидан назорат қилишнинг самарали воситаларидан бири судьяларнинг аҳоли билан мулоқоти ҳисобланади. Бундан ташқари, бу одил судлов ғоясини ва суд иши тўғрисида маълумотларни тарғиб қилишнинг воситаси саналади. Ҳар бир судда статистик ҳисобот юритилади. У ҳал қилиниши лозим бўлган фуқаролик ишлари бўйича ва жиноят ишларини кўриб чиқиш бўйича суднинг ҳисоботларини ўз ичига олади. Бу ишлар бўйича масъулият суд раисининг зиммасида бўлади. Ҳар бир жиноят иши ва фуқаролик иши учун дастлабки ҳисобот-статистик карточкани ва судланувчининг статистик карточкасини юритиш ҳисоботнинг асосини ташкил этади.
Судларда қонунчилик ва суд амалиёти бўйича маълумот ишлари олиб борилади. Маълумот ишлари кодекслар, Ўзбекис-тон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республи-каси Президентининг фармонлари, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди изоҳлари, Адлия вазирлигининг буйруқ ва йўриқномалари ва бошқа ҳужжатларнинг расмий нашрларининг назорат нусхаларини сақлашдан иборат.
Маълумот ишларининг ҳолатига масъул бўлган судья амалдаги қонунларга киритиладиган расмий ўзгартиришларни назорат нусхаларига киритади ва улар билан қолган судьяларни ва бошқаларни таништиради. Судда иш юритиш ишлари суд фаолияти давомида кўриб чиқиладиган ишлар ва бошқа ҳужжатларнинг ҳаракати рўйхатга олинадиган белгиланган шаклдаги журналларни, китобларни, карточка ва нарядларни юритишдан иборатдир.
Иш юритиш бўйича умумий раҳбарлик суд раиси томонидан амалга оширилади. Иш юритиш бўйича бевосита масъулият девонхона бошқарувчиси зиммасига юклатилган. У девонхона ходимлари ўртасида ишларни тақсимлайди, статистик ҳисобот учун маълумотларни тайёрлайди, суд бўйича буйруқ ва қарорлар китобларини сақлайди, суднинг юқори турувчи суд органлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, жамоат ташкилотлари, корхоналарга ёзган хизмат хатларини расмийлаштиради.
Муайян аниқ бир судья томонидан кўриб чиқилиши лозим бўлган ишлар бўйича иш юритишни суд ёрдамчиси олиб борадилар. Улар ишларни сақлайдилар, керакли журнал ва карточкаларни юритадилар, жиноят ишлари бўйича далилий ашёларни сақлашни таъминлайдилар, тугатилган ишларни расмийлаштирадилар ва архивга топширадилар.
Суд мажлисининг катта ёрдамчиси суд мажлиси баённомасини юритади, суд мажбуриятларини ижроси учун навбатдаги халқ маслаҳатчиларини таклиф қилади, суд мажлисининг иштирокчилари ва гувоҳларини чақиради, эшитилиши мўлжалланган ишлар бўйича зарур маълумотларни таъминлайди.



Download 39.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling