NAMUNA
Қизириқ тумани 20-умумий ўрта таълим мактабининг 2023-йилда мактаб таълим сифатини ошириш бўйича таклифлари
Мактаб ўқувчиларининг АКТ дан фойдаланиш имкониятини ошириш мақсадида компьютер синфларини ва информатика дарсларини кўпайтириш.
Таълим сифатини ошириш мақсадида ташқи мониторинг натижаларига кўра юқори натижа кўрсатган ўқитувчиларни рағбатлантириш, ўқувчилари паст натижа кўрсатган фан ўқитувчларига аниқ, таъсирчан чоралар механизмини ишлаб чиқиш.
Битирувчи синфлар (10-11 синфлар ) учун берилган дарсликларни уларнинг танлови бўйича олий таълим муассасаларига кириш тест топшириқлари билан интеграциялаштириш ишларини амалга ошириш.
Нафақа ёшига чиққан ўқитувчиларнинг дарс соатларини максимал 0,5-ставкага қадар қилиб белгилаш. Бунда ОТМ ларни битириб келаётган малакали педагог ходимларни жалб қилиш имконияти кенгаяди.
Рахбар ходимларга ўз иш фаолиятларини тўғри йўлга қўйганликлари учун иш ҳақи белгилаш.
Мактаб директори: _______ Чориев Ҳусниддин
Do'stlaringiz bilan baham: |