Жаҳон иқгисодиётининг тор ва кенг маъноларидаги тавсифи нима билан фарқ қилади?


Download 190 Kb.
bet1/2
Sana07.10.2020
Hajmi190 Kb.
  1   2

Амалий машгулот учун назорат саволлари

  1. Жаҳон иқгисодиётининг тор ва кенг маъноларидаги тавсифи нима билан фарқ қилади?

Жаҳон иқшсодиёгига кенг ва тор маъноларда таъриф бериш мумкин

. Кенг маънода жаҳон иқтисодиёти — бу милпий иқгисодиётлар йиғиндиси сифатидаги тизим ҳисобланса, тор маънода — бу миллий иқтисодиётнинг ташқи дунёга товарлар, хизматлар ва иқгисодий ресурслар етказиб берувчи қисмларинигина қамраб олувчи тизимдир.



Жаҳон иқгисодиёгага берилган тор маънодаги таъриф иқтисодий назариядаги сотиладиган маҳсулогглар ва омиллар тушунчасига мое келади. Амалиётда кенг маънодаги таъриф кўпроқ қўлланилганлиги боис ҳам кейинги матнларда ушбу тушунчадан фойдаланамиз. Шу билан бирга сотиладиган маҳсулотлар ва омилларга асосланган хўжадик алоқалари юзлаб миллий хўжапикларни “жаҳон икгисодиёш” деб, аталадиган бир тизимга бирлаштиришини эътиборга олиш лозим.

  1. Жаҳон иқтисодиёти тизим сифатида нимани ифода этади?

Жаҳон иктисодиётининг тизим сифатидаги фаолияти товарлар, хизматлар ва ишлаб чиқариш омилларининг ҳаракати билан боглиқ. Ушбу боғлиқлик асосида халқаро иқгисодий муносабатлар юзага келади.




  1. Жаҳон иқгисодиётининг субъекгларига нималар киради?

Жақон иктисодиётининг субъестлари. Жаҳон хўжалиги тизимини содда ҳолда унинг таркибий қисмлари ёки асосий қатнашчилари - субъектларидан иборат механизм кўринишида ифодалаш мумкин. Ушбу субъектларнинг асосийлари миллий иқгисодиётлар, шунингдек, трансмиллий корпорациялар (ТМК), интеграцион бирлашмалар, халқаро иқгисодий ташкилотлар ҳисобланади. Миллий иқтисодиётлар жахон иқгисодиётининг асосий субъекти саналади.



  1. Халқаро иқгисодий муносабатларнинг қандай шакллари мавжуд?

Халқаро иқгисодий муносабатлар — бу резидентлар ва норез идентлар ўртасидаги хўжалик му носабатларидир. Халқаро иқгисодий муносабатларни шакллари бўйича гуруҳлаш мумкин. Анъанавий тарзда халқаро товарлар, хизматлар ва интеллектуал мулк савдоси алохдца шакл сифатида ажратилади. Ишлаб чиқариш омилларининг харакати халқаро икгисодий муносабатларнинг халқаро капитал ҳаракати, халқаро ишчи кучи миграцияси, технологияларни халқаро узатшп каби шакллари асосвда ётади. Капитал, меҳнат ва технологиядан ташқари бошқа иқтисодий ресурслардан бири ҳисобланган табиий ресурслар ҳаракатчан эмаслиги боис, жаҳон хўжалик алоқаларида қазиб чиқарилган ва улар асосида тайёрланган маҳсулотларнинг халқаро савдоси орқали қатнашади. Тадбиркорлик қобилияти омили эса, одатда, капитал, ишчи кучи ва технологиялар билан биргаликда ҳаракатланади, шу сабабдан халқаро икгисодий муносабатларнинг алоҳида шакли сифатида қатнашмайди. Халқаро иқтисодий муносабатларнинг кейинги шакли халқаро валюта-кредит ва молия муносабатлари халқаро савдо ҳамда ишлаб чиқариш омилларининг халқаро ҳаракати ҳосиласи хдсобланса-да, жаҳон хўжалигида алоҳида аҳамиятга эга мусгақил иқгисодий муносабатлар сифатида тан олинган.

  1. Жаҳон иқгисодиётининг замонавий ривожланиш босқичи қандай хусусиятларга эга?

Жаҳон хўжалигининг вужудга келишидаги биринчи босқич XV-XVI асрларни ўз ичига олади. Ушбу босқич буюк географик кашфиётлар,жаҳон мустамлака тизимининг шаклланиши, жаҳон капиталистик бозорининг пайдо бўлиши ва мануфактура даври ҳисобланади. Бу давр мустамлака мамлакатларда ишлаб чиқарилган товарлар савдосининг жадал ривожланиши билан тавсифланади. Жаҳон хўжалиги бу боскичда мамлакатларнинг (биринчи навбатда, мустамлака эгалари ва мустам-лакалар) ташқи савдо соҳасидаги ўзаро муносабатларининг йиғиндиси сифатида тал кин этилади ва устун даражада савдо капиталини сарф этиш соҳаси ҳисобланади. Жаҳон хўжалигининг ривожланишидаги иккинчи босқич XVU асрнинг биринчи ярми - XIX асрни қамраб олади. Ушбу босқич жаҳон капиталистик бозорининг шаклланиши, халқаро мехрат тақсимотининг ривожланшпи (саноат тўнтариши, буржуазия инқилоби, мануфактурадан фабрикали ишлаб чиқариш тизимига ўтиш), жаҳон савдосининг халқаро иқтисодий муносабатлар шакли сифатида ривожланиши, милий товарлар экспортининг кўпайиши билан тавсифланади.Жаҳон иқгисодиётининг ривожланишидаги тўртинчи босқич жахон урушининг охирларндан бошланиб 90-йилларввнг биринчи ярмига қадар давом этди. Ушбу давр халқаро иқгисодий муносабатларни қайтадан йўлга қўйиш ёки янги халқаро иқгисодий тартибни

шакллантириш даври сифатида тавсифланади. Бу даврда жаҳон иқгисодиётининг ривожланишига қуйидаги омиллар таъсир кўрсатди:

баркарор иктисодий ўсиш суръатлари; дунё мамлакатларининг иктисодий

хдмкорлик ва меҳнат унумдорлигини ошириш соҳасида бирлашиш тамойилларининг кучайиши; ташки савдо сиёсатини эркинлаштириш;

илмий-техник тараққиётнинг жадал ривожланиши; мустамлакачилнк

тизимининг парчаланшпи.

Бундан ташкари. бу даврда жаҳон хўжалиги тизимига ривожланаётган мамлакатларнинг фаол жалб этилиши, жаҳоннинг капиталистик ва собиқ социалистик хўжаликлари ўртасидаги халқаро иктисодий муносабатларнинг фаоллашуви рўй берди. Миллий хўжаликларнинг жаҳон икгисодиётига интеграциялашиш жараёни фаоллашиб, улар ўртасида ўзаро боғлиқяик сезиларли даражада кучайди. Жаҳон хўжалик алоқаларини тартибга солувчи халқаро ташкилотлар тизими яратилди ва халқаро корпорациялар фаолиятининг фаоллашуви кузатилди. Жаҳон хўжалигининг бешивгчи - замонавий ривожланнш босқичи 90-йилларнинг бошларидан бошланди. Узаро иқгисодий ёрдам кенгаши (УИЁК) ва собиқ Совет Иттифоқининг парчаланиши, Шарқий ва Марказий Европа мамлакатларининг бозор иқгисодиётига ўтиши> халқаро интеграция жараёнларининг кучайиши ва халқаро корпорацияларнинг жаҳон хўжалиги субъекта сифатидаги ролининг ортиб бориши жаҳон иқгисодиётининг замонавий ривожланиш босқичидаги асосий омиллар ҳисобланади.


  1. Жақон икгисодиёгининг ривожланиш даражаси қайси кўрсаткичлар орқали аниқланади?

Жаҳон хўжалигининг амал қилиш жараёни XX аср охири ва XXI аср бошларига келиб замонавий жаҳон иқгасодиётига хос қатор ривожланиш тамойиллари ва конуниятларини ажратиб кўрсатиш имконини беради.

1. Дунё мамлакатлари хўжалвк ҳаётининг байналмнлаллашиш жараёнининг чуқурлашуви. Жаҳон хўжалиги ривожланишининг дастлабки босқичларида товар ишлаб чиқариш устуворлик қилган бўлса,хозирги даврда жаҳон хўжалик алоқаларига биргина миллий ишлаб чиқариш натижаларигина жалб этилмасдан, ишлаб чиқариш омиллари ҳам жалб этилмокда. Замонавий жаҳон иқтисодиётида ишлаб чиқаришнинг ихтисослашуви ва кооперациялашувини интенсив ривожлантириш,технологияларни халқаро айирбошлаш, халқаро капитал ва ишчи кучимиграцияси жараёнлари такомиллашмокда.

2. Ташқи иқтисодий алоқаларнинг эркинлашуви. Ушбу ҳолат миллий иқгисодиётнинг ташқи дунё учун очиқлигини билдиради. Халқаро товарлар савдосида божхона божларини пасайтириш, хорижий инвестицияларнинг кириб келиши учун қулай инвестиция муҳитини яратиш, давлат ташки миграция сиёсатини янада эркинлаштирши каби устувор йўналишлар амалга оширилмокда.

3. Ҳудудий иктисодий интеградиянннг кучайиши – миллий хўжаликларнинг халқаро меҳнат тақсимотига асосланган ҳолда иктисоди жиҳатдан бирлашиш жараёнидир. Шуни таъкидлаш керакки, жаҳон иқгисодиётидаги худудий интеграция жараёнларшшнг халқаро иктисодий

муносабатларга таъсири зидциятлидир. Ушбу жараён, бяр томондан, худудий интеграция бирлашмалари фаолиятига ижобий таъсир этса, иккинчи томондан, учинчи дунё мамлакатлари билан бўладиган иктисодий алоқаларнинг ривожланишига тўсқинлтс килади. Натижада жаҳон

хўжалигида регионлашиш, яъни минтақалашиш жараёни вужудга келди.

4. Ишлаб чиқариш ва капиталнинг траисмиллнйлашиши. XIX аср охири XX аср бошларида вужудга келган трансмиллийлашиш жараёни алохдда мамлакатларга ёки бир неча мамлакатларга тегишли халқаро компаниялар фаолияти билан боғлиқ халқаро ишлаб чиқаришни юзага

келтирди.

5. Жақон хўжалик алоқаларини давлатлараро тартибга солиш гизимининг барпо этилиши ва иктисодий коидаларнинг бирхил-лашуви. Замонавий жаҳон иқгисодиёгидаги тартиб-қоидалар халқаро валюта-кредит, савдо, хисоб-китоб муносабатларинигина қамраб олмай,балки халқаро айирбошлашда асосий битам бўлиб хизмат қилади. Дунё миқёсида ХВФ, Жаҳон банки, ЖСТнинг аҳамияти жуда катга.

6. Жаҳои хўжалигининг глобаллашуви. Ушбу жараён, бир томондан, жаҳон хўжалигининг юқорида қайд этиб ўтилган ривожланиш тамойилларини микдорий жиҳатдан мужассамлаштирса, иккинчи томондан, жаҳон иқгисодиётида рўй бераётган замонавий ртожланиш тамойиллари



  1. Жаҳон хўжалигининг ривожланиши тўгрисидаги қайси илмий кондепцнялар мавжуд?

Тўлиғича жаҳон иқгисодиётининг ривожланишига бағшнланган илмий назариялар мавжуд эмас. Аммо жаҳон иқгисодиётининг ривожланишига алоҳида эътибор қаратилган кўпсонли иктисодий,.социологик ва ижтимоий-маданий назариялар мавжуд. Ушбу назарияларга

қуйидаги ривожланиш назарияларини киритшп мумкин:

— Иктисодий ривожланиш босқичлари назариялари.

— Ягона индустриал ва янги индустриал жамият назарияси.

— Постиндустриал жамият назариялари.

— Ягона цивилизация ва цивилизациялар тўқнашуви назариялари.

— Цивилизациялар тўқнашуви назарияси.


  1. Жаҳон иқгисодиётининг глобаллашуви нима ва унинг қандай белгилари мавжуд?

Жаҳон иқгисодиётининг глобаллашуви — бу жаҳон иқтисодиётининг товарлар, хизматлар, капитал, ишчи кучи ва технологияларнинг ягона бозорига айланиш жараёнидир. Ушбу жараён жаҳон иқгисодиёти шакллана бошлаган даврдан бошланган.

Жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви асосан куйидаги йўналишлар

бўйича ривожланади :

— товарлар, хизматлар, технологиялар, интеллектуал мулк объект-

лари халкаро савдоси;

— ишлаб чиқариш омилларининг халкаро ҳаракати;



— халқаро молиявий операциялар.




  1. Download 190 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2020
ma'muriyatiga murojaat qiling