Жазо қўллаш тўғрисида 2022 йил 09 ноябрь куни, жиноят ишлари бўйича Тўрткўл


Download 21.97 Kb.
Pdf ko'rish
Sana04.04.2023
Hajmi21.97 Kb.
#1325153
Bog'liq
0feaf938-dbb7-43ac-b3e4-33051732e343



Қ А Р О Р
(жазо қўллаш тўғрисида)
2022 йил 09 ноябрь куни, жиноят ишлари бўйича Тўрткўл
туман суди қуйидаги таркибда,
суд раиси Ж.Аланиязовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси А.Бабаджановнинг котиблигида,
Тўрткўл тумани суди биносида, очиқ суд мажлисида,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси
Қорақалпоғистон Республикаси бошкармаси Тўрткўл тумани
бўлими томонидан келиб тушган Ўзбекистон Республикаси
МЖтК
74-моддасининг 3-қисмида 
назарда тутилган
ҳуқуқбузарликни содир қилган холати юзасидан:
1992 йил 10 апрель куни Тўрткўл туманида
туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон
Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-
махсус, оилали, муқаддам маъмурий
жавобгарликка тортилган, Тўрткўл тумани
«Қорақалпоғистон 
универсал экспорт
инвест» фермер хӯжалиги раҳбари, Тўрткўл
тумани Янги авлод кўчаси №19 ўйда яшовчи
Умаров Саид Шарафаддин ўғлига нисбатан 
тўпланган 3-2309-2201/989-сонли маъмурий ишни кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ҳуқуқбузар С.Умаров, 
«Қорақалпоғистон 
универсал
экспорт инвест» фермер хужалиги раиси бўлиб, Тўрткўл
тумани “Ирригация” бўлими ўртасида 2022 йил 14 октабрь
кунига қадар буюртма бермасдан ер майдонига жами 73.500 м
3
сувни ўзбошимчалик билан фойдаланиб, Тўрткўл тумани
“Ирригация” бўлимига 6.615.500 сўм зарар етказган.
Бу ҳаракатлари билан С.Умаров Ўзбекистон Республикаси
МЖтКнинг 74-моддаси 3-кисмида назарда тутилган
ҳуқуқбузарликни содир этган.
Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 294-моддаси 2-
қисмида “Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш маъмурий
жавобгарликка тортилаётган шахс иштирокида кўриб
чиқилади. Мазкур шахсга ишни кўриб чиқиш жойи ва вақти
ҳақида хабар қилинганлиги тўғрисида маълумотлар бўлган ва
ундан ишни кўриб чиқишни кечиктириш хусусида ҳеч қандай
илтимос тушмаган ҳолларда, шунингдек ушбу Кодекс
309-1-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган
ҳоллардагина иш унинг иштирокисиз кўриб чиқилиши мумкин”
деб кўрсатилган. 
Ҳуқуқбузар С.Умаровга судга келиши ҳақида чақирув
қоғози орқали чақирилганлигига қарамасдан, ундан ишни
Ҳужжат имзоланган: Алланиязов Женис Мамбетбаевич, 09.11.2022
3-2309-2201/989


кўриб чиқишни кечиктириш хусусида ҳеч қандай илтимос
тушмади.
Суд, маъмурий иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб,
С.Умаровнинг маъмурий иш хужжатларида мавжуд далиллар,
ишдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш
инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси
Тўрткўл тумани бўлими ходимининг иш бўйича тузилган
далолатнома, ишдаги тушунтириш хати ва суддаги сўзлари, иш
бўйича тузилган маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақидаги баённома
ва ишдаги бошқада тўпланган ҳужжатлар билан дастлабки
суриштурув органи томонидан ҳуқуқбузарнинг ҳаракатлари
Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 74-моддаси 3-
қисми билан тўғри малакаланган деб хисоблайди.
Суд, ҳуқуқбузар С.Умаровга жазо тайинлаш масаласини
муҳокама қилиб, содир этилган ҳуқуқбузарликнинг
хусусиятини, санкциясида назарда тутилган жарима жазо
тайинлашни лозим топади.
Суд, юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси
МЖтКнинг
33,245,309,310-311-моддаларига амал қилиб,
Қ А Р О Р
Қ И Л А Д И:
Умаров Саид Шарафаддин ўғли
нинг қаршисига Ўзбекистон
Республикаси МЖтК 74-моддасининг 3-қисмида назарда
тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилсин базавий
ҳисоблаш миқдорининг 10 (ўн) баравари, яъни 3.000.000 (уч
миллион) сўм жарима жазоси тайинлансин.
Қарордан норози, қарор ўқиб эшиттирилган кундан
эътиборан йигирма сутка ичида, ўзига нисбатан суд қарори
чиқарилган шахс эса, қарорнинг кўчирма нусхаси олинган
кундан эътиборан шу муддатда ушбу суд орқали Ўзбекистон
Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги
кодексининг 324
3
-моддаси талаблари асосида Қорақалпоғистон
Республикаси судининг жиноят ишлари бўйича судлов
ҳайъатига апелляция тартибида шикоят беришга, прокурор эса
протест келтиришга ҳақли.
Раислик қилувчи:
(имзо)
Ж.Алланиязов
Қарор нусхаси аслига тӯғри:
Ҳужжат имзоланган: Алланиязов Женис Мамбетбаевич, 09.11.2022
3-2309-2201/989

Document Outline

  • А Н И Қ Л А Д И:

Download 21.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling