Йиғилиш баёни


Download 16.12 Kb.
Sana10.09.2022
Hajmi16.12 Kb.
#803938
Bog'liq
Йигилиш баёни Усмонова Малохат
Документ Microsoft Word (2), Документ Microsoft Word (2), file, 345804, Mavzu 61 (1), 11, 2 5465239712568445444, The acoustic classication of English vowels, The acoustic classication of English vowels, 7-sinf-kimyo-fanidan-testlar-11, 2 5474332892773485782, Asosiy va qoshimcha adabiyotlar, 2 5193118397239395604, 2 5193118397239395604, 21 мактаб кутубхона.xlsx

Денов туман 1-сон касб-ҳунар мактаби ходимлари ўртасида ўтказилган
ЙИҒИЛИШ БАЁНИ
26.03.2022 йил Юрчи даҳаси
Қатнашдилар: Касб-ҳунар мактаби директор ўринбосарлари, кафедра мудирлари, бўлим бошлиқлари ҳамда барча педагог ходимлар.
Кун тартиби: Денов туман 1-сон касб-ҳунар мактаби Ахборот-кутубхона маркази етакчи мутахассиси Усмонова Малохат Турсунмуродовани “Кутубхона аълочиси” кўкрак нишонига тавсия этиш тўғрисида.
Эшитилди: Касб-ҳунар мактаби Ёшлар билан ишлаш бўйича директор ўринбосари С.Маматалиев сўзга чиқиб, “Кутубхона аълочиси” кўкрак нишонини олишдаги Низом шартлари билан барча ходимларни таништирди ҳамда ушбу кўкрак нишонига касб-ҳунар мактабининг ахборот-кутубхона маркази етакчи мутахассиси Усмонова Малохат Турсунмуродовани тавсия қилинаётганлиги бўйича гапириб, фаолияти давомида ўз касбининг ҳақиқий эгаси эканлиги, йиллар давомида орттирган тажрибаларини амалиётда қўллашда ижобий кўрсаткичларга эришиб келган ва касбдошлари орасида ҳурмат қозонганлигини айтиб ўтди. Шунингдек касб-ҳунар мактабида ўтказилган китобхонлик курик танловининг минтақавий босқичини ташкил этиш ва ўтказишда фаол иштирок этиб туман Ҳокимининг фахрий ёрлиғини олганлигини ҳамда касб-ҳунар мактаби жамоат ишларида фаол қатнашиб, ёш мутахассисларга ўрнак бўлиб келаётганлиги бўйича ўз фикрини бериб ўтди.
Шундан сўнг Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Х.Ярматов сўзга чиқиб, Усмонова Малохат Турсунмуродова ҳақида фикр билдирар экан, ўз сўзида касбига садоқатлилик, меҳнатсеварлик ва китобсеварлик бўйича барча хислатлар ушбу ходимда мужассам эканлигини таъкидлаб ўтди.
Педагог ходимлардан М.Сайфутдинов, А.Ёқубовлар ҳам ўз фикрларини билдирдилар.
Юқоридаги фикр-мулоҳазаларни инобатга олиб йиғилиш қарор қилади:
Денов туман 1-сон касб-ҳунар мактаби Ахборот –ресурс маркази етакчи мутахассиси Усмонова Малохат Турсунмуродовна ”Кутубхона аълочиси” кўкрак нишонига тавсия этилсин.

Йиғилиш раиси: C.Маматалиев
Йиғилиш котиби: З.Эргашева
Download 16.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling