Йиғилишда кўтарилган масалалар бўйича кунлик сўров ўтказилади ва ҳар бир раҳбар халқ орасида юриб, муаммоларни ҳал этади


Download 29.78 Kb.
Sana07.02.2023
Hajmi29.78 Kb.
#1173242
Bog'liq
куз-қиш мавсумига тезисга


16.12.2022
Бугун Наманган вилояти прокуратурасида вилоят 4 та сектор раҳбарлари ҳамда мутасадди ташкилот вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Унда қиш мавсумини беталофат ўтказиш, аҳолига сифатли коммунал хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш, соҳада тартиб-интизомни мустаҳкамлаш, аҳоли розилигини олиш бўйича амалий ишларни жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Танқидий руҳда ўтган йиғилишда вилоят прокурори Бектош Сайипов ва вилоят хокими Шавкатжон Абдураззаков электр энергияси, табиий газ, кўмир, бензин ва тоза ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича соҳа мутасаддилари билан очиқ мулоқот ўтказди. У қиш-куз мавсумига етарли даражада тайёргарлик кўрилмагани боис, бир қатор камчилик ва муаммолар юзага келаётганини танқид қилиб, мутасаддиларга бу борада жиддий ўзгаришлар қилиш лозимлигини қайд этди.

Йиғилишда шаҳар ва туман ҳокимларининг тегишли ўринбосарлари ҳамда коммунал соҳа идоралари раҳбарларидан жойлардаги муаммоларни бартараф этишга жиддий қараш, зудлик билан ҳал этиш қайд этилди. Аниқ режа асосида иш ташкил этиш, туманларда янгиланиши керак бўлган электр трансформаторлар ўрнатиш, қўшимча газ баллонлари бериш, талабдан келиб чиқиб кўмир таъминотини яхшилаш бугуннинг энг долзарб вазифаси экани уқтирилди.

Шунингдек, вилоят прокуратурасида энергия манбаларидан ноқонуний фойдаланишга барҳам бериш бўйича Штаб тузилди. ЎзЭнергоинспекция ҳамда Ўзнефтгазинспекция Наманган вилояти ҳудудий бўлимлари, Монополияга қарши курашиш қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси ҳам рейдларни кучайтирадилар. Хусусан, АИ-80 маркали бензин нархи доимий назорат остида бўлади.

Аҳоли турар жойлари, айниқса, кўп қаватли уйлар билан бир вақтда ижтимоий соҳа объектларида ҳам энергия узлуксизлигини таъминлаш, ҳар бир боғча, мактаб ва шифохонада генератордан тортиб ёқилғисигача шайлиги таъминланади.
Йиғилишда кўтарилган масалалар бўйича кунлик сўров ўтказилади ва ҳар бир раҳбар халқ орасида юриб, муаммоларни ҳал этади.

Юртимизда аномал совуқ ҳарорат ҳамон давом этиб турибди. Бу эса, ўз навбатида, коммунал тизимларда бир қатор муаммолар келтириб чиқариши табиий.

Бугун Наманган вилояти прокурорининг ўринбосари Дилмурод Умаралиев Тўрақўрғон туманида бўлиб, дастлаб тумандаги марказий шифохонада даволанаётган беморлар ҳолидан хабар олинди. Тез тиббий ёрдам ҳамда болалар бўлими кўздан кечирилиб, унда беморлар учун кўрсатилаётган тиббий хизмат кўлами, иссиқлик таъминоти, яратилган имкониятлар, шунингдек, уларни дори-дармон билан таъминлаш билан боғлиқ масалалар ўрганилиб, тиббиёт масканларида электр энергиясини узлуксиз етказиб бериш бўйича масъулларга керакли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Шундан сўнг Тўрақўрғон “Деҳқон бозори”да бўлиб, у ерда арзонлаштирилган нархларда қишлоқ хўжалиги ва асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таьминланганлиги, нарх-наво, савдо шохобчаларида харидорлар ва сотувчилар учун яратилган шароитлар билан танишилди ва керакли тавсиялар берилди.

Навбатдаги манзил - Тўрақўрғон туманида жойлашган кўп қаватли уйлар бўлди. У ерда яшаётган аҳолини газ ва электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш, юзага келаётган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш чораларини кўриш бўйича кўрсатмалар берилди

13.01.2020

11 январь куни Бош вазир Абдулла Арипов раислигида видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда газ ва электр энергиясига зарар етказаётганлар, уларни талон-торож қилаётганлар хусусида гапирилди.

Бош вазир республиканинг айрим ҳудудларида газ ва электр энергиясини ўғирлаётган корхоналарни номма-ном санаб берган. Улар асосан оҳак, мой, ғишт ишлаб чиқарувчи корхоналардир.

“Нима, ўша ердаги газчилар билмайдими буни? Ёки Мажбурий ижро бюроси ходимлари қаерга қараяпти? Шерик-да! Шерик! Шунча пуллик газни бир кунда ўғирлаб бўлмайди-ку!”, деди Бош вазир.

Шунингдек, бундай ишларнинг содир бўлишига соҳага адашиб келиб қолган нопок инсонлар сабаб бўлаётгани таъкидланди. Улар бу ишларга шериклиги, ёки ўғирланишга шароит яратиб берилгани айтилди.

Йиғилишда газ ва электр энергиядан ноқонуний фойдаланиб зарар етказаётган истеъмолчиларни мунтазам ОАВда кўрсатиб бориш бўйича ҳудуд раҳбарларига топшириқ берилди.

Шунингдек, Абдулла Арипов замонавий ҳисоблагичлар ўрнатиб энди газ ва электр энергия истеъмоли учун олдиндан тўлов қилиш тизимини жорий этишни таклиф қилди. Бунга истеъмолчилар томонидан қарздорлик кўплигисабаб бўлаётгани айтилди. Шунингдек, Сайхунобод, Дўстлик, Муборак, Оҳангарон туманларида қарздорлик юқори даражада экани таъкидланди. Бунинг олдини олиш учун эса электрон ҳисоблагичлар сони кўпайтирилмоқда.

Хусусан 2019 йилда 2,5 миллионта ана шундай ҳисоблагичлар ўрнатилган бўлса, бу йили 4,5 миллионтасини ўрнатиш қўзда тутилган.

“Энди истеъмолчи худди уяли алоқа учун олдиндан тўлов қилгани каби, табиий газ ёки электр энергиясига ҳам шундай тўлов қилсин. Шундагина икки томонда ҳам бугунгидек сарсонгарчилик ҳолатлари кузатилмайди”, деди Бош вазир.

Ўзбекистон Республикасининг "Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида"ги, "Электр энергетикаси тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ мамлака-тимизда саноат ва коммунал хўжалик соҳаларига энергия ва ресурс тежайдиган за-монавий технологиялар кенг жорий этилмоқда. Айни пайтда эса светодиод лампа-лар ишлаб чиқариш ва уларни қўллашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.


Светодиод лампаларнинг бошқа ёритгичлардан муҳим устуворлиги шундан иборатки, улар узоқ муддатли хизмат кўрсатади электр энергиясини иқтисод қилиши, атроф муҳит учун хавфсизлиги ва милтиллашнинг йўқлиги асосий афзалликларидан бири ҳисобланади.
Оддий лампаларнинг хизмат муддати 1000 соат бўлса, светодиод лампаларнинг хизмат муддати 50 мингдан ортиқ соатни ташкил этади.
Светодиод лампалар – экологик тоза, қизимайди ва атмосферага зарарли чиқиндилар чиқишини қисқартиради, фойдаланилгандан кейин махсус утилизацияни талаб этмайди.
Ҳозирги вақтда республика электр энергияси истеъмолчилари томонидан 43 миллиондан зиёд қуввати 60 ватт оддий лампочкалардан фойдаланилади, уларнинг умумий қуввати 2500 МВт бўлиб, электр энергиясининг истеъмоли эса 6,4 млрд. кВт∙с ни ташкил этади.
Агарда барча электр энергияси истеъмолчилари оддий лампаларни светодиод лампаларига алмаштиришса электр энергияси истеъмолини 5 млрд.кВт∙с камайтириш мумкин, бунда республикамиз табиий бойликлари бўлмиш 1,6 млрд.куб.метр газ ёки 5 млн. тонна кўмир тежалади.
“Ўзбекэнерго” АЖ барча электр энергияси истеъмолчиларига табиий бойликларни асраш ҳамда оилавий бюджетни иқтисод қилиш мақсадида оддий лампаларни светодиод лампаларига алмаштиришни тавсия этади

20.01.2023

Жойларда рейд тадбирлари ўтказилди

«Ҳудудгаз Наманган» газ таъминоти филиали раҳбари Шавкатжон Атаханов Янги Наманган туманининг «Сиҳатгоҳ», «Меҳнатобод» ва «Янги Замин» маҳаллаларида бўлди.

Филиал ходимлари ва вилоят ФВБ масъуллари билан ҳамкорликда мазкур ҳудудларда рейд тадбирлари ўтказилди.

Ўрганиш давомида аҳоли хонадонлари кўздан кечирилди, табиий газга газ тортувчи ускуна ўрнатиб олган фуқаролар огоҳлантирилиб, ҳолат бартараф этилди. Бир неча бор огоҳлантирилишига қарамай, қўлбола газ сўрғич ўрнатиб олган истеъмолчилар газ тармоғидан узилди.

Шунингдек, истеъмолчиларга табиий газдан фойдаланишда эҳтиёт чораларини кўриш, иситиш мосламалари ва газ жиҳозларини қаровсиз қолдирмаслик зарурлиги бўйича ҳам тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилди.

13.01.2023


“ҲУДУДГАЗ НАМАНГАН” ГАЗ ТАЪМИНОТИ ФИЛИАЛИНИНГ РАСМИЙ ХАБАРИ

Мамлакатимизда аномал совуқ ҳарорат давом этаётганлиги сабабли қувурларда газ босимининг кескин пасайиши кузатилмоқда.

Шу муносабат билан табиий газни биринчи навбатда аҳоли хонадонлари, жумладан, кўп қаватли уйлар ва ижтимоий соҳа объектларига етказиб бериш чоралари кўрилмоқда.

Шу мақсадда, мавсумий ҳамда кафолатланмаган улгуржи истемолчилари ёқилғининг иккиламчи турига ўтказилиб, автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти қисқа муддатга вақтинча тўхтатилди.

Шу ўринда, фуқаролардан газ истеъмол қиладиган жиҳозлардан фақат зарур ҳолларда фойдаланишни, газ жиҳозларни назорасиз қолдирмасликни, қўлбола, ясама газ анжомларини (газ сўрғичлардан) ишлатмасликни, табиий газдан фойдаланишда барча хавфсизлик қоидаларига риоя қилишни сўраб қоламиз.

Эслатиб ўтамиз, истеъмолчилар таклифлар, шикоятлар ва мурожаатларни 1104 телефон рақами орқали, газ сизиб чиқиши ҳолатлари, фавқулодда вазиятларни ва бошқа техник муаммоларни бартараф этиш бўйича эса аризаларни 104 рақамига йўллашлари мумкин.

“Ҳудудгаз Наманган” газ таъминоти филиали юзага келган ушбу ноқулайликлар учун узр сўрайди.

“Ҳудудгаз Наманган” газ таъминоти филиал

13.01.2023
Энергетика вазирлиги мурожаати

Республика бўйича аномал совуқ ҳарорат давом этаётганлиги сабабли қувурларда газ босимининг кескин пасайиши кузатилмоқда.

Шу муносабат билан табиий газни биринчи навбатда аҳоли хонадонлари, электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда ижтимоий соҳа объектларига етказиб бериш чоралари кўрилмоқда.

Шу мақсадда айрим йирик ишлаб чиқарувчи саноат корхоналарига табиий газ етказиб бериш ҳажми кескин камайтирилди ҳамда автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти қисқа муддатга вақтинча тўхтатилди.

Шунингдек, ортадиган талабни тўлиқ қондириш мақсадида автобензин ва дизель ёқилғиси маҳсулотлари қўшимча миқдорларда сотувга чиқарилади, шу жумладан, захиралар ҳисобидан.

Ҳурматли ватандошлар, ҳаво ҳарорати кескин совиган шу кунларда имкон қадар жамоат транспортларидан фойдаланишингизни, зарурат бўлмаганда, уйда қолишингизни ҳамда хонадонингизда электр энергияси ва табиий газдан тежамкорлик билан фойдаланишингизни илтимос қиламиз. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги (https://t.me/minenergy_uz/6997)

Аномал совуқ ҳаво шароитида истеъмолчиларни табиий ва суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш чоралари кўрилмоқда

Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Саидаҳмад Султанов бошчилигида матбуот анжумани ўтказилди. Унда коммунал соҳалар томонидан аномал совуқ ҳаво шароитида қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар бўйича маълумотлар тақдим этилди.

Хусусан, “Ҳудудгаз Наманган” газ таъминоти филиали томонидан аномал совуқ ҳаво шароитида истеъмолчиларни узлуксиз табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш учун бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Вилоятдаги шаҳар ва туманларда мухандис-техник ходимлардан иборат авария тиклаш бригадалари ташкил этилиб, барча захира материаллари, иш анжомлари ва махсус техникалар билан таъминланди.
Шунингдек, маҳаллий ҳокимликлар қошида штаблар ташкил этилиб, истеъмолчилардан келиб тушган мурожаатлар зудлик билан авария тиклаш бригадаларига етказилмоқда ва шу тариқа мурожаатларни ўз ўрнида ечимга келтириш чоралари кўрилмоқда.

Таъкидлаш жоиз, Наманган вилоятида 158 та эксплуатация мутахассислари томонидан ҳудудлардаги 5349,47 км (846,43 км ер ости ва 4503,05 км ер усти) газ тармоқлари ва 1384 дона газ тақсимлаш қурилмалари қайта кўрикдан ўтказилмоқда.

Бундан ташқари, ҳаво ҳароратининг кескин совуб кетиши натижасида шаҳар ва туман марказларидан ташқарида жойлашган газ тармоқларидаги компенсаторлар ҳолати ҳам назорат қилиняпти.

Ҳозирги кунда филиал томонидан истеъмолчиларга табиий газни хавф-хатарсиз етказиб бериш мақсадида кўп қаватли уйлар жойлашган ҳудудлардаги ҳамда аҳоли гавжум масканлардаги ер ости газ тармоқлари прибор ёрдамида навбатдан ташқари текшириб чиқилмоқда.

Филиал сервис хизмати ходимлари томонидан кўп қаватли уйлар ва аҳоли хонадонлари қайта кўрикдан ўтказилиб, газ жиҳозлари ва дудбўронлар созлиги назорат қилинмоқда. Шу билан бирга, истеъмолчиларни табиий газдан тўғри ва оқилона фойдаланишлари, ис газидан заҳарланишни олдини олиш бўйича тушунтириш ишлари ҳам олиб бориляпти.

“Ҳудудгаз Наманган” газ таъминоти филиали матбуот хизмати


❗️ Энергетика вазирлиги ис газидан заҳарланиш ва газдан фойдаланишда содир бўлиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисалардан огоҳлантириб, газ жиҳозларидан фойдаланишда қуйидагиларга риоя қилишингизни сўрамоқда (https://t.me/minenergy_uz/6902):

➖ иситиш мавсуми бошланишидан олдин бинонинг мўри ва ҳаво алмашиш йўлакларини мутахассислар томонидан техник кўрикдан ўтказилишини таъминланг;

➖ газ жиҳозларини ўзбошимчалик билан тармоққа уламанг ва жойини ўзгартирманг;

➖ носоз иситиш қурилмалари ва газ жиҳозларидан фойдаланманг, мутахассис иштирокисиз газ жиҳоларини таъмирлашга йўл қўйманг;

➖ газ жиҳозлари ва иситиш қурилмалари жойлашган биноларда ҳаво алмашиш каналларининг доимий очиқ ҳолатда бўлишини таъминланг;

➖ мўри ва ҳаво алмашиш йўлларинининг техник жиҳатдан соз бўлишини таъминланг, газ жиҳозлари ва иситиш қурилмаларини қаровсиз қолдирманг;

➖ ёш болаларнинг газ жиҳозларидан фойдаланишига йўл қўйманг;

➖ газ жиҳозлари жойлашган хонадан дам олиш ва ухлаш мақсадида фойдаланманг;

➖ табиий газ сизиб чиқиши ҳолатини аниқлаш учун очиқ оловдан фойдаланманг;

➖ газ қувурларига ҳар хил сўрғичлар ўрнатилишига йўл қўйманг;

➖ газ плитасидан кийимларни қуритиш ва бошқа мақсадларда фойдаланманг;

➖ бино ичида газ ҳидини сезсангиз электр жиҳозларини ёқиб ўчирманг, гугурт ёқманг, хонани зудлик билан шамоллатинг ҳамда тумангаз таъминоти бўлимига (104) қўнғироқ қилинг.

2022


📹 “Hududgaz Namangan” газ таъминоти филиали: муаммолар жойида ҳал этилмоқда

🇺🇿 Республика ишчи гуруҳи бошчилигида аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этиш, уларга муносиб турмуш шароитини яратиш ва маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш борасидаги ишлар давом этмоқда.

Хусусан, табиий ва суюлтирилган газ таъминотини яхшилаш мақсадида 967 та хонадондаги газ жиҳозлари техник кўрикдан ўтказилди.

Табиий газ босимини доимий бир меъёрда тақсимлаш учун юқори, ўрта ва паст босимли жами 80та ГТҚ (ГРП)лар навбатдаги кўрикдан ўтказилди. 20,8 км газ қувурлари эса қайта назорат қилинди.

Табиий газдан қарздорлиги бўлган истеъмолчиларга 9,850 млн сўм пул маблағлари тўлаб берилди.

Аҳоли ўртасида тарғибот тадбирлари ҳам ташкил этилди. Унда табиий газдан оқилона, хавфсиз фойдаланиш ва энегия тежамкор газ жиҳозларини ўрнатиш ҳамда ис газидан захарланишни олдини олиш бўйича 1000 дан ортиқ истеъмолчиларга эслатмалар тарқатилди.

Ўзбекистонда икки кунда 4 мингга яқин хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

Давлат манфаатларига жами 2 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилга


“Ҳудудгаз Наманган” газ таъминоти филиали расмий муносабати

Жорий йилнинг декабр ойида ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти ҳудудидаги газ қуйиш шохобчаларида километрлик навбатлар ҳосил бўлаётгани, айримлари 11:00 да беркитиб қўйилгани тўғрисида мурожаат ёритилди. Ушбу мурожаат юзасидан газ таъминоти филиали қуйидагиларни маълум қилади.

Мамлакатимизда қиш мавсуми келиши муносабати билан истеъмолчиларда табиий газга бўлган эҳтиёж бир неча маротаба ошади.

Газ таъминоти филиали томонидан энг аввало аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларига табиий газ етказиб бериш мақсадида куз-қиш мавсумида табиий газ етказиб бериш кафолатланмаган улгуржи истеъмолчиларига таъминот тўлиқ тўхтатилиб, автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобча (АГТКШ)ларини тасдиқланган махсус график асосида “соатлик ишлаш режими” бўйича табиий газ етказиб бериш тартиби қўлланилмоқда.

Кўрилаётган чораларга қарамай ҳароратнинг кескин пасайиши натижасида магистрал газ қувурларидаги газ босими пасайиб, айрим истеъмолчиларда табиий газ етишмовчилиги кузатилмоқда.

Шу муносабат билан, табиий газ таъминотидаги етишмовчиликлар бартараф қилингунига қадар, табиий газдан оқилона фойдаланишингизни, газ жиҳозларни назорациз қолдирмасликни, қўлбола, ясама газ анжомларини (газ сўрғичлардан) ишлатмасликни, табиий газдан фойдаланишда барча хавфсизлик қоидаларига риоя қилишингизни сўраймиз.

“Ҳудудгаз Наманган” газ таъминоти филиали юзага келган вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўрайди.

“Ҳудудгаз Наманган” газ таъминоти филиал маъмурияти

🔰 Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ тузилди

▫️Косонсой тумани ҳудудида 2022-2023 йилларнинг куз-қиш мавсумида аҳолининг ис гази билан заҳарланиши ва газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида йиғилиш ўтказилди. Унда Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров, Ўзбекистон Республикаси ФВВ вакили, капитан Феруз Ҳафизов, вилоят ФВБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Дилмурод Абдураҳмононов, вилоят маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Аҳмаджон Алоходжаев, маҳалла раислари, корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда соҳа масъуллари иштирок этди.

Йиғилишда амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш, идоралар, жамоат ташкилотлари ва маҳаллий ижро ҳокимияти органлари масъул ходимларининг ўзаро ҳамкорлигини янада жадаллаштириш ҳамда тумандаги қуйи тизимларнинг тегишли хизматлари иштирокида ис гази ва табиий газдан заҳарланиш, маиший газдан чақнаш каби нохуш ҳолатларнинг олдини олиш бўйича амалга ошириладиган ишлар ишчи гуруҳ томонидан муҳома қилинди ҳамда йиғилиш иштирокчиларига вилоят ҳудудида содир бўлган исдан газидан заҳарланиш ҳамда газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар видеоролик орқали намойиш қилинди.

Мазкур ишчи гуруҳлар секторлар ҳудудида жойлашган ҳар бир хонадон ва ташкилотларни газ ва электр иситиш асбобларини техник ва ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини ўрганиб, аниқланган камчиликларни жойида бартараф этиш ва бу соҳадаги муаммоли масалаларни ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатади.

Шунингдек, бахтсиз ҳодисаларни олдини бўйича эслатмалар, ташвиқот материаллари тарқатиб, аҳолини иситиш мосламалари ва печкаларни хавфсиз ишлатиш қоидалари билан таништириб боради.

Мустақиллик йилларида республикада ички бозорни ёқилғи-энергетика ресурслари билан таъминлаш чора-тадбирлари амалга оширилди. Нефть, газ ва газ конденсатини қайта ишлаш таъминланмоқда, суюлтирилган газ ишлаб чиқариш кўпаймоқда. Автотранспорт воситаларининг бир қисмини суюлтирилган ва сиқилган газга ўтказиш комплекс чора-тадбирлари амалга оширилди ҳамда уларга хизмат кўрсатиш бўйича кенг тармоқли инфратузилма ташкил этилди.
Иқтисодиётнинг ўсиши ва унга боғлиқ равишда автотранспорт воситалари сонининг кўпайиши автомобиль ёнилғисига, шу жумладан суюлтирилган ва сиқилган газга бўлган эҳтиёж ўсишига олиб келмоқда. Айни вақтда, суюлтирилган ва сиқилган газдан фойдаланиш ҳажмини тегишли равишда кўпайтириш, автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станцияларини ва автомобилларга газ қуйиш станциялари шохобчаларини ривожлантириш бўйича аниқ стратегия белгиланмаган.
Автотранспорт воситаларини экологик тоза ёнилғи турлари билан ўз вақтида таъминлаш, автомобиль бензинини улар билан алмаштириш, республиканинг транспорт инфратузилмасини янада ривожлантириш ва ушбу мақсадларда инвестицияларни жалб этиш мақсадида

16.01.2023

Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Баҳриддин Валиевга мамлакатда давом этаётган энергетик ўғирликлар, хусусан газни талон-торож қилиш бўйича текширувлар ўтказиш ва вазият бўйича тартиб ўрнатиш топширилди. Бу ҳақдаги топшириқ бугун, 16 январь куни Президент ҳузурида энергия ресурслари таъминоти юзасидан бўлиб ўтган йиғилишда янгради. 
Йиғилишда автомобилга газ қуйиш шохобчаларида давом этаётган ўғирликларга барҳам бериш шартлиги таъкидланган.
Аниқланишича, ўтган ҳафтада биргина Вобкент тумани ва Бухоро шаҳридаги 3 та шохобчада 26 миллион кубметр (26 миллиард сўмлик) газдан яширинча фойдаланиш ҳолатлари аниқланган. Ушбу газ ҳажми билан 44 минг хонадонни ёки битта катта туман аҳолисини 1 ой газ билан таъминлаш мумкин эди.

23.01.2023



Энергетика вазирлигига кўра, ой бошидан ўртача кунлик 7137 тоннадан автобензин биржа савдолари орқали сотувга қўйиб борилган. Шунингдек, «Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли барча автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида (АЁҚШ) Аи-80 маркали автобензиннинг 1 литри 5700 сўмдан сотилмоқда.
Ўрганишлар давомида республика бўйича 109 та тадбиркорлик субъектларига тегишли хусусий АЁҚШларда бир қатор қоидабузарликларга йўл қўйилганлиги (нархни асоссиз равишда ошириб сотиш, камомадга йўл қўйиш, сифатсиз маҳсулот тарқатиш, кам қуйиш ва бошқа ҳолатлар) аниқланди.
Жумладан, Андижон вилоятида 4 та, Бухоро вилоятида 8 та, Жиззах вилоятида 4 та, Қашқадарё вилоятида 19 та, Қорақалпоғистон Республикасида 5 та, Наманган вилоятида 4 та, Самарқанд вилоятида 26 та, Сурхондарё вилоятида 1 та, Тошкент вилоятида 5 та, Тошкент шаҳрида 7 та, Фарғона вилоятида 22 та ҳамда Хоразм вилоятида 4 тани ташкил қилади.
Мисол учун, Андижон вилояти Избоскан туманида жойлашган «РАВОН ОИЛ ТEХСEРВИС» МЧЖга қарашли АЁҚШда Аи-92 русумли автобензиннинг сифати бузилганлиги, Аи-80 русумли автобензин нархини ошириб сотилаётганлиги (7 000 сўм);
Қўрғонтепа туманида жойлашган «БУЮК КУРГОН» хусусий корхонасига қарашли АЁҚШда Аи-92 русумли автобензиннинг сифати бузилганлиги;
Хўжаобод туманида жойлашган «ВОДИЙ ТРАНС ОИЛ» МЧЖга қарашли АЁҚШда Аи-80 русумли автобензин нархини ошириб сотилаётганлиги (7 000 сўм) ва Аи-92 русумли автобензин сифати бузилганлиги аниқланди.
Хоразм вилояти Боғот туманида жойлашган «Ширин» хусусий корхонасига қарашли АЁҚШда Аи-92 (5 001 литр) русумли автобензин сифатсиз эканлиги;
Тупроққалъа туманидаги «Автогаз Муқаддас» МЧЖга қарашли АЁҚШда Аи-80 русумли автобензинни кам қуйиш ҳолати аниқланди.
Наманган вилоятида Уйчи туманидаги «Давр плюс» МЧЖ ва Учқўрғон туманидаги «Фурқатжон ОИЛ» МЧЖларга қарашли АЁҚШларда сотилаётган Аи-92 русумли автобензин сифатсиз эканлиги аниқланди.
«Мазкур тадбиркорлик субъектларига аниқланган камчиликларни бартараф этгунга қадар биржа савдолари орқали Аи-80 русумли автобензин харид қилишга чекловлар ўрнатилди ва назоратга олинди. Йўл қўйилган қонун бузилиш ҳолатларига ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ҳуқуқий баҳо берилмоқда», дейилади вазирлик хабарида
Download 29.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling