Йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида


Download 36.11 Kb.
Sana09.09.2022
Hajmi36.11 Kb.
#803087
Bog'liq
Дуккакли экинларни йиғиштириш учун уруғ тутиш мосламаси.
for book, 2 5326020520922058457, 3-Мавзу Менежмент (2), Shisha tayyorlash, Shisha tayyorlash, Sabaq islenbe. Oqıw. Nókis, Машиналар ишончлилиги ва таъмирлаш асослари Йўлдошев (2), Машиналар ишончлилиги ва таъмирлаш асослари Йўлдошев (1), Абдуллаев Равшанжон, 11222, Induktsiоn elektr pechning sxemasi, Abullayev Ravshan OBEKTIVKA, Ошхона бўлими талабнома, МЕНЮ, diplom glinko konechnyy variant

Дуккакли экинларни йиғиштириш учун уруғ тутиш мосламаси.
Махмудов Д.
Президентимизнинг "2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида" ги Фармонида қишлоқ хўжалигининг йиллик ўсишини камида 5 фоизга етказиш, чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чикариш хажмларини 1,5 - 2 баробарга ошириш каби муҳим вазифалар белгилаб берилган /1/.
Чорвачилик тармоғини жадал ривожлантириш халқимизни арзон ва сифатли гўшт ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, айниқса қишлоқ жойларида истиқомат қилаётган фуқароларнинг бандлигини ошириш ва даромадларини кўпайтиришда муҳим ўрин тутади.
Дуккакли экинлардан беда чорвачиликнинг мустаҳкам озуқа базасини яратишда ва тупроқ унумдорлигини оширишда асосий экиндир. Беда майдонларини кенгайтириш учун беда уруғини кўплаб етиштириш зарур.
Беда уруғи ялпи ҳосилини оширишнинг муҳим резервларидан бири ўримда нобудгарчиликни камайтиришдир, беда йиғиштиришда у анча юқори. Бу ҳол шу билан тушинтириладики, уруғлик бедани ўриб олиш учун махсус техника йўқ ва шу сабабли донли экинларни йиғиштириш машиналаридан фойдаланишга тўғри келади. Бунинг устига турли хўжаликларда турли технология ва ҳар хил машиналар комплекси қўлланилади, бу уруғлик учун ажратилган бедазорларни механизациялаш даражасини оширишга тўсқинлик қилади.
Суғориладиган ерларда дуккакли экинларнинг ҳосили, шу жумладан беданинг уруғилари нотекис пишади, ўсимлик вегетатив массасининг намлиги юқори бўлади. Уруғ нобудгарчилигини камайтириш мақсадида, уруғли экинлар далаларга уюмларга ўриб ташланади ва 3-4 кун қуритилгач, комбайнда янчиб олинади.
Мавжуд ўроқ машиналарининг камчилиги, уруғли экинларни уюмларга ўришда уруғ нобудгарчилигининг юқорилигидир. Бунга сабаб, ўрилаётган массага қирқиш аппарати, мотовило ва транспортерларнинг механик таъсир кўрсатиши натижасида пишган уруғлар поядан енгил ажраб тўкилади. Тўкилган уруғлар поялар орасидаги бўшлиқлардан эланиб вегетатив масса тагига тушади ва анғизга уюмлашда ер юзасига тушиб, нобуд бўлади. Бу нобудгарчиликлар анча катта бўлиб, экин турига ва дуккакларнинг намлиги қараб 12-14% ни ташкил этади.
Қурилма қуйидагича ишлайди. Йиғиштирилаётган экинни қирқиш аппарати 2 (1-чизма) ўради, ўрилган пояларни мотовило 3 шнек 4 га узатади, поялар чиқариш дарчаси 5 орқали уруғ тутиш мосламасининг хивичли сепаратор 6 ининг устидан ўтиб. анғизга уюмланади.

1-чизма. Уруғ тутгич мосламали ўргич.
Иш жараёнида ўроқ машинасининг ишчи органлари ўрилаётган массага механик таъсир кўрсатиши натижасида пишган уруғлар поялардан енгил ажраб тўкилади ва асосий қисми поялар орасидаги бўшлиқлардан ўтиб вегетатив массанинг тагига тушади ва поялар билан биргаликда уруғ тутиш мосламаси сепараторидан ўтишда масса тагига тўкилган уруғли аралашма сепаратор 6 хивичлари орасидаги тирқишлардан ўтиб, сиғимга тушади ва у ердан шнек ва элеватор ёрдамида бункерга юборилади.
Технологик жараённинг ишончлилигини ошириш мақсадида, ўрилган пояларни хивичли сепаратор устида тўхтаб қолмаслиги, шохларининг мослама тирқишларидан осилиб тушишининг олдини олиш, осилган шохларнинг сепараторга тиқилиб қолмаслигини таъминлаш, ҳамда пишиб қуриган уруғларнинг кейинчалик анғизга тўкилмаслиги учун сепарацияни яхшилаш мақсадида хивичли сепаратор устига хивичли барабан ўрнатилган, бунда барабан хивичларининг барабандан чиқиб турган учлари (тишлари) сепаратор хивичлари орасига кириб ўтиб айланади.
Барабаннинг хивичлари барабан билан бирга айланади, барабаннинг чизиқли тезлиги агрегатнинг тезлигидан катта бўлганлиги учун хивичларнинг барабандан чиқиб турган учлари (тишлар), пояларни таг қисмидан кўтариб массага қўшимча тезлик бериб, пояларни барабан устига олиб чиқиб йўналиши бўйича ирғитади, сўнг хивичлар ўз ўқи бўйича овалсимон йўлакча таъсирида силжиши натижасида, хивич учлари барабан ичига кириб кетади, бу хивичларнинг иккинчи учи барабаннинг тескари томонидан чиқади. Хивич учлари кириб кетган барабан томони силлиқ юзага айланганлиги ва барабаннинг устки қисмига металл лента барабанга тиғиз қўйилганлиги учун поялар барабанга ўралмайди, уруғли масса ўзининг илгариланма ҳаракатини сақлаб қолади. Барабан хивичлари ўз ўқи бўйича илгариланма-қайтма ҳаракатланади, хивич учлари барабаннинг юқори томонидан барабан ичига қанча масофага кирса, барабаннинг пастки томонидан шунча масофага чиқади.
Хивичли барабан массани юқорига кўтараётганда поялар бир-бирига нисбатан силжийди, натижа кўтарилаётганда поялар орасида қолган ва пишган уруғли дуккаклар поядан ажралиб, масса остига тўкилади, хивичли барабангача ва ундан кейин тўкилган уруғли аралашма сепаратордан ўтиб, шнек ва элеватор ёрдамида бункерга йиғилади.
Адабиётлар
1.2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони,28.01.2022 йилдаги ПФ-60-сон.
3.Махмудов Д. Снижение потерь при уборке семян // Кормопроизводство –М.: 1987, № 11, с. 38-39.
Download 36.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling