ЙўЛ Ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда хусусий секторга кенг имкониятлар берилади


Download 13.27 Kb.
Sana15.08.2023
Hajmi13.27 Kb.
#1667275
Bog'liq
ЙҲга


ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА ХУСУСИЙ СЕКТОРГА КЕНГ ИМКОНИЯТЛАР БЕРИЛАДИ
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасига хусусий секторни кенг жалб қилиш, тадбиркорлик субъектлари ролини янада ошириш, уларга бу борада кенг имкониятлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасига хусусий секторни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 21 апрелдаги 232-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” қарор қабул қилди.
Унга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасига хусусий секторни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 21 апрелдаги 232-сон қарорига бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.
Жумладан, тадбиркорлик субъектлари томонидан автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини ўрнатиш ва ишга тушириш муддатини 60 кундан 180 кунга узайтирилади.
Дастурий-техник воситалар “Маъмурий амалиёт” комплекс автоматлаштирилган ахборот тизимига интеграция қилингандан сўнг уларни ўн кун давомида синов тариқасида ишлатиш тизими йўлга қўйилади.
Йўл ҳаракати қоидабузарликларидан ундирилган жарима суммаси тақсимланишида тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёзли давр 1 йилдан 2 йилга узайтирилади.
Тадбиркорлик аукцион савдосида ғолиб бўлганлиги тўғрисидаги билдиришномани олган кундан бошлаб 90 кун ичида объектда дастурий-техник воситаларни ўрнатиш билан боғлиқ бирор-бир ҳаракат (қурилиш-монтаж ишлари)ни амалга оширмаса, келишув суд орқали бекор қилинади.
Дастурий-техник воситалар орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарлик ҳолатлари бўйича “Маъмурий амалиёт” комплекс автоматлаштирилган ахборот тизимига юборилган маълумотлардаги хатоликларнинг умумий сони беш ва ундан ортиқ фоизни ташкил этган тақдирда ҳам тадбиркорлик субъектининг объектга нисбатан бўлган мулк ҳуқуқи суд орқали бекор қилинади.
ЎзА
Download 13.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling