Жорий давр учун корхонанинг қуйидаги маълумотлари берилган минг сўм


Download 15.56 Kb.
Sana05.05.2023
Hajmi15.56 Kb.
#1430632
Bog'liq
1-2 масалалар




1-масала

Жорий давр учун корхонанинг қуйидаги маълумотлари берилган. минг сўм.


1.Махсулотни сотишдан олинган соф тушум (маблағ), жорий баҳоларда – 200000.
2.Сотилган маҳсулот таннархи – 160000, шу жумладан: моддий харажатлар – 128000, амортизация ажратмалари 8000, иш хақи – 24000.
3.Маҳсулотни сотишдан олинган фойда – 40000.
4.Бошқа фойда 3000.
5.Ишлаб чиқариш фондлари ва номоддий активларнинг ўртача қиймати – 60000.
6.Моддий айланма маблағларининг (активларнинг) уртача киймати – 25000.
7.Пул маблағлари, дебиторлик қарзлари ва бошқалар 5000.
8.Шахсий капитал – 64000. Бундан ташқари, қуйидаги қуйилма маълумотлар мавжуд.
1.Сотилган маҳсулот баҳо индекси 2,5 бароварни ташкил килади.
2.Хомашё, материал, ёкилги сотиб олиш баҳоси индекси – 2,35.
3.Асосий фондлар ва капитал қуйилмалар баҳоси индекси – 1,8.
4.Иш хақи индекси – 1,75 ошган.
Бу маълумотлар асосида рентабеллик кўрсатгич хамда корхона фойда ва рентабеллигига таъсир қилувчи омилларнинг инфляция таъсирида ўзгаришини таҳлил қилинг.


2-масала.
Қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиқлар тўловчиси ишлаб чиқарувчи корхона 2022 йил ҳисобот даври учун қуйидаги кўрсаткичларга эга:
Ички бозорда маҳсулотни сотишдан тушган тушум-12800 минг сўм;
Чет эл валютасига сотилган маҳсулот 14 минг АҚШ доллари миқдорида (юк ортилган вақтда 1 АҚШ доллари-1140 сўм)
Омборхоналарни ижарага беришдан олинган соф даромад-2700 минг сўм;
Ускуналарни ўз вақтида олиб келиб ўрнатилмагани учун сотувчи корхонадан тушган жарима ва шартномада кўрсатилган қўшимча тўлов-998 минг сўм;
Ёрдамчи корхонадан олинган дивидендлар (дивиденддан ундирлган солиқ хақидаги маълумот мавжуд)-1339 минг сўм;
«Ишонч» фирмаси томонидан ходимлар бўлимига тегишли 1751 минг сўмлик компютер дацури яратилган ва текинга ўрнатиб берилган.
2021 йилда қонунчиликка асосан чегирмага олиб берилган 3005 минг сўмлик сотилган маҳсулотнинг пули келиб тушган.
Сотилган маҳсулотларнинг ишлаб чиқариш таннархи-11375 минг сўм, шу жумладан ишлаб чиқаришда ишлатиладиган асосий воситаларнинг эскириши белгиланган меъёрга нисбатан 2 коэффициент қўлланилган бўлиб, 2100 минг сўмни ташкил этган.
Ўтган давр учун қуйидаги харажатлар амалга оширилган:
Меъёр чегарасида ўзининг маҳсулотини реклама қилиш учун –125 минг сўм сарфланган;
Бошқарувда ишловчилар учун иш ҳақи бўйича харажат-4495 минг сўм;
Хизмат сафари харажатлари, меъёрдагиси-392 минг сўм, меъёрдан юқори-85 минг сўм;
Хизмат автомобили сақлаш учун харажатлар-145 минг сўм;
Уяли телефон-1345минг сўм;
Ишлаб чиқаришда қатнашмайдиган асосий воситалар эскириши-895 минг сўм;
Ҳисобот даврида ҳисобварақлар бўйича олинган қўшилган қиймат солиғи-925 минг сўм.
Аниқланг:
1.Ҳисобот даврида давлат бюджетига тўланиши лозим бўлган фойда солиғи суммасини.
2.Давлат бюджетига тўланииши лозим бўлган кўшилган қиймат солиғини.
3.Корхонанинг молиявий натижлари бўйича ҳисоботни ( 2-шакл) тузинг.
4.Ҳисобот даври учун фойда солиғининг шаклини тўлдиринг.
Масалани ечиш даврида мол-мулк солиғи, ер солиғи ҳамда бошқа солиқлар ва мажбурий тўловларга аҳамият бермасликка рухсат этилади.
Download 15.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling