Йўриқнома: Қўлингизда сизнинг қараш ва қизиқишларингизни аниқловчи саволлар турибди


Download 147.16 Kb.
bet1/6
Sana18.01.2023
Hajmi147.16 Kb.
#1098435
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
16 оШС


Р.Б.Кэттеллнинг «Шахснинг 16 омил ёрдамида ўрганиш сўровномаси»
Йўриқнома: Қўлингизда сизнинг қараш ва қизиқишларингизни аниқловчи саволлар турибди. Ҳар бир саволга жавоб бера туриб, жавоблар бланкасининг мос келувчи катакчасига бўлиши мумкин бўлган 3та жавобдан: “а” (ҳа), “?” (билмайман), “б” (йўқ) бирини кўрсатинг. Жавоб учун вақт сарфламанг, миянгизга келган биринчи табиий жавобни беринг.
Ҳаққоний ва аниқ жавоб беринг. Бунда “тўғри” ёки “нотўғри” жавоблар йўқлигини, ҳар бир одам ўзининг шахсий фикрига эга эканлигини эсда тутинг.
1. Сиз бошқаларнинг талаблари ва муҳитига енгил мослаша оласизми?
2. Сизда уйқу ҳолатида гаплашиш ҳоллари учраб турадими?
3. Сиз ўзингизни баъзи бир муносабатларда бошқа кишилардан устунман, деб ўйлайсизми?
4. Сиз одамлардаги нимани кўпроқ қадрлайсиз:
а) кучли ироданими?
б) ҳаётий ёрқин хаёлними?
5. Мажлисларда сиз:
а) бажонидил сўзга чиқасизми?
б) индамасдан ўтирасизми?
6. Сиз ўзларини доимо бошқалардан устун тутувчи мақтанчоқлар билан тотув яшай оласизми?
7. Муваффақиятсизлар сизда:
а) ишга бўлган ҳохишингизни сўндирадими?
б) янги кучни қўзғатадими?
8. Одатда сиз масалани осон ҳал қилиш учун:
а) ўзингиз уни чуқурроқ ўрганасизми?
б) бошқалар билан муҳокама қиласизми?
9. Сиз ҳамма ишни шошмасдан бажаришни афзал кўрасизми?
10. Сизда юракка яқин олмаса ҳам бўладиган “икир-чикир”лар асабингизни бўзадиган ҳоллри бўладими?
11. Одамлар орасида кўп ва тез-тез бўлиб туришни ёқтирасизми?
12. Сизни кўпроқ:
а) атрофингиздагиларнинг ихтиёрсиз ,ёқимсиз ҳаракатлари, қаттиқ йўталлари ғазаблантирадими?
б) хатти-ҳаракатлар меъёрларининг бўзилиши ғазаблантирадими?
13. Агар бирон бир баҳсда ҳамма сизга қарши бўлса, одатда сиз уларга ён берасизми?
14. Сиз ўзингизни хулқ-атворингизда ҳаққонийлик ва ахлоқ қоидарига амал қиласизми?
15. Сизда янги тассуротларга, номаълум нарсаларни аниқлашга ҳохиш тез-тез вужудга келадими?
16. Кўпчилик одамлар ўз қизиқишларини одатда бошқалар учун истамасдан қурбон қиладилар, деб ҳисоблайсизми?
17. Сиз ўзингизни ҳаёт ва унинг талабларига яхши мослашганман.ю деб ўйлайсизми?
18. Сиз қандай иш билан шуғулланишни афзал кўрасиз:
а) жуда қизиқ,
б) унчалик қизиқ эмас,аммо бирон бир ижтимоий мавқега олиб келадиган.
19. Сизда исрофгарчилик кескин салбий муносабатни қўзғатадими?
20. Сиз ўзингизга ғазабланган ҳолатингизда бошқалар учун ёқмайдиган танбеҳ беришга қодирмисиз?
21. Сиз тез-тез атрофдагилардан юз ўгириб,паришон бўлиб турасизми?
22. Сиз ётиш олдидан аччиқ чой ёки ичган пайтларингизда ҳам яхши ухлай оласизми?
23. Айрим вақтда, агар муваффақият қозониш учун имконият кам бўлса,таваккал қилиш мумкин,деб ўйлайсизми?
24. Агар сиз таниш болалар бир-бири билан ўйинчоқ талашаётганини кўриб қолсангиз:
а) жанжаллашишларига фўйиб берасизми?
б) баҳсни ҳал қилиш учун аралашасизми?
25. Сиз ўзингизни юқори мартабали ёки нимаси биландир сиздан устун турувчи шахс олдида уялгандек ҳис қиласизми?
26. Агар одамлар ҳеч бир сабабсиз орқангиздан ғийбат қилишса,сиз бундан қайғурасизми?
27. Агар зарур бўлиб қолса, ҳаётий қийинчиликларга қарши чиқа оламан, деб ҳисоблайсизми?
28. Агар сизга нотаниш шаҳарга бориш тўғри келиб қолса:
а) экскурциячи хизматидан фойдаланишни афзал кўрасизми?
б) мустақил танишишни афзал кўрасизми?
29. Сизни одамлардан тез жаҳлингиз чиқадими?
30. Баъзи пайтларда ўз-ўзингизга ачинасизми?
31. Агар сиз ким биландир танишишни истасангиз. У билан яқинлашишга биринчи бўлиб қадам қўясизми?
32. Сиз тез-тез касалликка чалинасизми?
33. Сиз ярим тунда қабристонда ҳеч бир ёқимсиз ҳиссиз юра оламан, деб соф виждон билан айта оласизми?
34. Одатда сиз ишни бошлай туриб:
а) агар агар қийинчиликларга дуч келсам, уларни енга оламан, деб ҳисоблайсизми?
б) унга киришишдан аввал, унинг ечимини олдиндан кўра оласизми?
35. Агар тўсатдан даврадаги кишиларнинг диққат марказида бўлиб қолсангиз, ҳижолат бўласизми?
36. Сизда бўйруқ беришни яхши кўрувчи ва сиздан фойдаланишни истовчи кишиларга қарши туриш истаги вужудга келадими?
37. Сизда сабабсиз ташланишга ҳоҳиш(майл) борми?
38. Сиз режалар тузишда нимани афзал кўрасиз:
а) ўзингиз тузишними?
б) бошқалар билан масҳатиб тузишними?
39. Сиз одатда ҳис-туйғуларингизни яширишни уддасидан чиқасизми?
40. Сизниг ғашингизга майда қийинчиликлар керагидан кўпроқ таъсир этадими?
41. Сизни газетадаги қайси сарловҳа қизиқтиради:
а) халқаро ҳамжиҳатликниг янги йулларими?
б) физика соҳасидаги янги, йирик кашфиётми?
42. Одатда, сизда ҳаммадан кўпроқ талаб қилинганда, қувватингиз етарлича бўладими?
43. Агар сиз суҳбат пайтида бирон кишининг ўз мулоҳазасини айтишга уялаётганини кўрсангиз:
а) уни ўз мулоҳазасини айтишга ундайсизми?
б) фурсатдан фойдаланиб,ўз сўзингизни айтасизми?
44. Сиз шуғулланаётган нарсангизга диққатингизни осон жалб қила оласизми?
45. Агар сиз ёқтирадган бошқа жинсга мансуб шахс билан юзма-юз гаплашмоқчи бўлсангиз, одатда сизнинг журъатсизлигингиз халақит бермайдими?
46. Сизга ҳаддан ташқари илтифот кўрсатадиган кишиларга нисбатан ишончсизлик билан қарайсизми?
47. Сизга кўпинча, ҳаётда сиз ҳеч нарсага эриша олмайдиган ва ҳеч нарсага арзимайдиган киши бўлиб туюладими?
48. Агар бирон нарсани аниқламоқчи бўлсангиз:
а) буни бошқалардан сўраб амалга оширишни афзал кўрасизми?
б) шу соҳадаги махсус адабиётларни ўқиш орқали ўрганишни афзал кўрасизми?
49. Қийин вазиятларда сиз паришонликка ва ҳаддан ташқари таъсирчанликка мойилмисиз?
50. Агар сизни бирон нарса мувозанатдан чиқарса,ўзингизни аввалги ҳолотингизга тезда қайтасизми?
51. Сиз бўш вақтингизни қандай ўтказасиз?
а) мунозарали тугаракка ўатнашиш биланми?
б) ҳаваскорлик фототўгарагида ўтказишни афзал кўрасизми?
52. Сизни кўпроқ:
а) суҳбат давомида айни бир мавзуга бир неча марта қайтадиган кишилар ғашингизга тегадими?
б) ичиб олиб атрофдагиларни ранжитадиган кишилар ғашингизга тегадими?
53. Кишилар билан муносабатингизда сизни:
а) Ҳиссиётга берилучан(эмоционал) киши, деб ҳисоблайсизми?
б) ҳушёр,амалий киши, деб ўйлайсизми?
54. Узоқ вақт давом этадиган ишга кирганингизда:
а) сиз керак бўлганида дам олишингиз, бўшашингиз мумкинми?
б) бу иш тугамагунча сизга бўшашиш қийинми?
55. Сизга кўпчилик орасида, катта ўабул ва рақс кечаларида бўлиш ёқадими?
56. Сиз ўз рақибингиз га нисбатан нафрат, ҳиссисиз, у билан кураша оласизми?
57. Ҳазил объектига айланиб қолсангиз сиз ўзингизни юқотасизми?
58. Оммавий спортнинг мақсади:
а) жамоани тарбиялаш;
б) иродавий ва жисмоний сифатларни ривожлантириш, деб ўйлайсизми?
59. Сиз бирор иш давомида кучли асаб зўриқиши натижасида бошқаоарга нисбатан кўпроқ куч сарфлайман, деб ўйлайсизми?
60. Охирги вақтда сизга аввалгига нисбатан кўпроқ қийинчиликлар қайд қилинган, деб ҳисоблайсизми?
61. Агар қуйидаги икки касб бир даражада фахрли бўлса ва уларга бир хил даражада ҳақ туланса, сиз қайси касбда ишлашни афзал кўрардингиз:
а) официант;
б) дуродгор.
62. Сиз ваҳимали ва қўрқинч ҳис қиладиган ҳайвон борми?
63. Сиз ўзингизни ён беришларга кам майлли, бошқалар нима дейишидан қатъий назар, ўз фикрида турувчи, деб ҳисоблайсизми?
64. Агар дўстларингиз қандайдирбир янги ишни бошлашса, сиз бунга:
а) Маълум эҳтиёткорлик билан қарайсиз?
б) уларнинг ташаббусини қўллаб қувватлайсизми?
65. Сиз қийинчиликда ва кўнгилсизликда ҳамма нарса ўз-ўзидан қилинади ва ўз ҳолига келади,деб ҳисоблайсизми?
66. Сиз ўзингизни ҳар доим хушмуомала ва камтар тутишга ҳаракат қиласиз ва буни бошқалардан ҳам талаб қиласизми?
67. Агар сиз одамларда ўзингизга нисбатан маълум эътиборни сезмасангиз:
а) бунга аҳамият сезмайсизми?
б) сиқилиб,ўз кучингизга ишончни юқотасизми?
68. Жамоат ишларига фаол иштирок этасизми?
69. Агар сиз бирон бир масала бўйича сўзга чиқмоқчи бўлсангиз:
а) содда, эркин гапирасизми?
б) ўз фикрингизни аниқ ва равшан ифода этишга ҳаракат қиласизми?
70. Агар давомли нутқни эшитиб ўтиришга тўғри келса, сиз ўз ҳолатингизни тез-тез ўзгартиришга мажбур бўласизми?
71. Сиз ҳазилланишни ва ўртоқларингизга қизиқ нарсалар айтиб беришни ёқтирасизми?
72. Кучли кечинмалар ҳаддан ташқари ҳолдан тойдириши туфайли, улардан ўзингизни четга олишингиз керак, деб ҳисоблайсизми?
73. Сиз тез-тез ўзингизга бошқалардан қобилиятлироқ бўлиб туюладими?
74. Кўпчилик кишилар ҳаётда муваффақиятга эришиш учун сабот билан ҳаракат қилсалар,бунга эришадилар, деб ўйлайсизми?
75. Сиз ўзингизни одамшаванда ва сергап, деб ҳисоблайсизми?
76. Агарда сиз бирон кишиларни ноҳақ ва ўз манфаатини кўзлаб ҳаракат қилаётганига ишонч ҳосил қилсангиз, унга қарши чиқиш сизга қимматга тушса ҳам, қаршилик кўрсатишга интиласизми?
77. Ёмон кайфият ҳеч кимни ва ҳеч ким билан гаплашишн хоҳ давралар сизни:
а) тез-тез бўлиб турадими?
б)жуда ҳам кам бўладими?
78. Агар сиз бирор топшириқни амалга оширишингиз керак бўлса:
а) қобилиятли ва мустақил ходимлар жамоасида ишлашни лозим топармидингиз?
б) бир ёки икки ёрдамчи билан чегараланиб , ҳамма нарсани ўз қўлингизга олармидингиз?
79.Фаолият характери тез-тез ўзгариб турадиган иш сизга ёқадими?
80. Агар сиз қийин вазифаларни амалга оширишингиз лозим бўлса, у ҳақдаги фикр сизни қийнайдими?
81. Поездда ва бошқа жамоат жойларида нотаниш кишилар билан учрашиб қолсангиз, улагнинг ким эканликлари,нима билан шуғулланишларини билишни истайсизми?
82. Баъзи пайтларда одамлар сизга керагидан кам хушмуомала ва дўстона муносабатда бўлаётгандек туюлади?
83. Бошлиқлар олдида маълум бир безовталикни ҳис қиласизми?
84. Сиз ўта синчковликка унчалик йўқ, беғам одам бўлиб ҳисобланасизми?
85. Атрофингиздаги одамлар билан муносабитингизда:
а) ўз ҳис-туйғуларингизни енгил очиб ташлайсизми?
б) уларни ўзингизда яшириб қолдирасизми?
86. Давримизнинг кўпгина бахтсизликлари қуйидагилар билан боғлиқ, деб ҳисоблайсизми?
87. Одатда уйқуга кетишдан олдин ўринда узоқ ётасизми?
88. Сиз қандай раҳбарга эга бўлишни хоҳлардингиз?
а) сиз хоҳлагандек ишлашга руҳсат берадиган;
б) сизга доим маслаҳат ва кўрсатмалар бериб турадиган.
89. Сиз одатда мунозарада гапиришингизга ишонч ҳосил қилгандагина сўз оласизми?
90. Узоқ вақт мобайнида вақт олишга эҳтиёж сезмасдан ақлий ва жисмоний ишни бажара оласизми?
91. Кечани қандай ўтказишни афзал кўрасиз?
а) севикли машғулот биланми?
б) давраларга ўтказишни афзал кўрасизми?
92. Ҳар биримизда камчиликлар жуда кўп бўлганлиги сабабли, биз ўзаро бир-биримизга шафқат билан қарашимиз керак, деб ҳисоблайсизми?
93. Атрофдагилар қачонлардир сизни мағрур, ўзига ишрнган ва фақат ўзи билан машғул, деб ҳисоблашганми?
94. Сиз кўп сонли тингловчилар олдида сўзга чиқишга қийналасизми?
95. Агар муҳим мақсадларга эришиш йўлида катта тўсиқларга дуч келсангиз:
а) қийинчиликларга қарамай ўз ниятингизга қоласизми?
б) шароитга кўникиб, ўзингиз учун бошқа мақсадлар қидирасизми?
96. Сизни осон тушуниш мумкин ва тушунадилар, деб ўйлайсизми?
97. Бўш вақтингизда ғам-ташвишлардан узоқлашиб дам олишга осонлик билан эриша оласизми?
98. Бўш вақтингизда нима билан шуғулланишни афзал кўрасиз?
а) ҳаваскорлик оркестрига ва валейбол;
б) марка тўплаш ва елканли спорт.
99. Ҳар бир нарсанинг бошланишини олдиндан пухта режалаштиришга катта аҳамият берасизми?
100. Агар мажбуран бекорчилик ҳолатида бўлсангиз, одатда қоғоз бўлагига нималарнидир чизиб айлантира бошлайсизми?

Тадқиқотимизнинг кейинги босқичида биз Кеттелнинг 100 та тасдиқдан иборат бўлган сўровномасидан фойдаландик. Тажриба учун 17-25 ёшгача бўлган синалувчилар танланди. Сўровномада 3 та жавоб пункти мавжуд бўлиб, “ҳа”жавобига 1 балл, “йўқ”- 0 балл, билмадим маъносини англатувчи “?” жавоби учун 0,5 балл кўринишида баҳоланди. Охирида ишлаб чиқилган йиғинди бўйича умумий тўпланган баллар қуйидагича баҳоланади:



  1. 1 дан 3 гача тўпланган балл паст кўрсаткич;

  2. 4 дан 7 гача ўрта кўрсаткич;

  3. 8-10 балл юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Сўровнома қуйидаги шкалалардан иборат: 1) мулоқотга мойиллик; 2)ҳиссий барқарорлик-беқарорлик; 3) ҳукмронликка интилиш-тобеълик; 4) ижтимоий етуклик-онглилик; 5) ижтимоий мардлик (дадиллик-тортинчоқлик); 6) ишонувчанлик-шубҳаланиш; 7)ўзига ишонч-ишонмаслик; 8) мустақиллик-тобеълик; 9) ўзини назорат қилиш; 10) қўзғалувчанлик, зўриқиш-бўшашиш.

Download 147.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling