Кафолат хати мен Бўриев Ҳайитмурод


Download 15.99 Kb.
Sana14.12.2022
Hajmi15.99 Kb.
#1002992
Bog'liq
31-кафолат


Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи
Т.Каримовга
Қамаши тумани 58-сони мактаб директори Бўриев Ҳайитмурод томонидан
КАФОЛАТ ХАТИ
Мен Бўриев Ҳайитмурод Қамаши туман халқ таълими бўлимига қарашли 58-сонли мактаб директори вазифасида 2017-йилдан буён ишлаб келмоқдаман.
Мактаб кўмир ёқилғисида СКС печи орқали иситилади.
Мактабда жами 8 дона иситиш қозонлари мавжуд, ушбу иситиш қозонларининг барчаси амалдаги техник талабларга тўлиқ жавоб беради.
2022-2023 йилги куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида 47 тонна кўмир ёқилғиси тўлиқ етказиб берилган.
Кўмир махсус кўмирхонада усти сувалган ҳолда сақланмоқда.
Мактабда 2022-2023 йилги куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш учун барча амалий ва зарур ишлар амалга оширилган.
Жумладан Мактабга 14 та акфа ром эшик, 44 та тахта эшик, 120 та акфа ромли деразалар ўрнатилган.
Мактабдаги 3 та кириш эшигига пружиналар ўрнатилди,
Энергияни тежаш мақсадида кундуз кунлари эҳтиёж йўқ лампалар ва кечки пайт барча лапмаларни учириб (заруратга кўра бино киришдаги лампа ва қоровулхона лампалари кечки пайт ёниқ туради) қуйишни ўз зиммамга оламан .
2022-2023 йилги куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда муассасанинг иситиш тизимлари ва иситиш қозонларини мавсум охирига қадар тўлиқ назорат қилиб борилишига ва мавсуми давомида иситиш ва электр энергиясидан оқилона фойдаланишни ташкил этишга КАФОЛАТ бераман.
58-сонли мактаб директори Бўриев Ҳайитмурод
Мактаб директорининг
хўжалик ишлари бўйича ўринбосари Эргашев Хамидулло
Download 15.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling