Капитал Маълумотнома Режа: Капитал Регулятив капитал


Download 31.11 Kb.
bet1/3
Sana07.01.2023
Hajmi31.11 Kb.
#1083127
  1   2   3
Bog'liq
Капитал 30.12.2022


Капитал
Маълумотнома

Режа:
1.Капитал
2.Регулятив капитал
3.Капитал монандлиги

Капитал-сармоя,ўз эгасига даромад келтириш хусусиятига эга бўлган,ўз-ўзини кўпайтирувчи жами воситалар ва маблағлар.Молия бозорининг бир қисми,бу ерда маблағлар 1 йилдан ортиқ муддатда муомалада бўлади.Капитал бозори иштрокчилари капиталга эгалик қилувчи ва уни активларга,молиявий воситаларга сармоя киритиш орқали кўпайтиришни хохловчи шахслар хамда капитални жалб қилмоқчи бўлган компаниялар хисобланади.Капиталга мухтож бўлган компаниялар инвесторлар томонидан сотиб олинадиган акция ва облигацияларни сотувга чиқаради.Қимматли коғозлар бозорига сармоя киритиш ва капитални жалб қилишнинг асосий воситалари акция ва облигациялардир.
Акциялар - бу компания капиталидан акция эгасига улушини таъминлайдиган қимматли қоғозлар.Акцияларни сотиб олиш орқали овоз бериш хуқуқи ва компаниянинг келгуси даромадларидан бир қисмини қўлга киритиш мумкин яъни дивидентларни.
Облигациялар – қарз маблағларини жалб қилишга мухтож компаниялар томонидан чиқарилган қарздорлиқ қоғозлари.Облигацияларни сотиб олиш орқали фоизлар кўринишида доимий йоки ўзгарувчан даромад олишни хисобга олиб,компаниянинг ривожланишига сармоя киритган холда қарзга пул бериш.Бу купон йоки облигация муомаласи даврида компания фойдасининг бир қисми деб аталади.Облигациялар сотиб олинганда фойдани олдиндан тахмин қилиш мумкин.
Қиммтали коғозлар бозори 2 га бўлинади:

  1. Бирламчи

  2. Иккиламчи

Компаниялар биринчи сармоядорларга қимматли қоғозларни чиқаради ва сотади.Аввалроқ чикарилган қимматли қоғозлар иккиламчи бозорда сотилади.
Капитал кўпайганда компаниянинг умумий устав капитали ортади.
Ижтимоий капитал-эгалик хуқуқига эга бўлган акцияларда акс эттирилган компанияга эгалик қиладиган товарлар ва пуллар тўплами.
Бухгалтерия хисоби учун капитал-шерикларга нисбатан қарз.Хамкорлар йоки акциядорлар хар хил бўлиши мумкин:

  • Бош шериклар-компаниянинг қарорларида иштирок этади ва ўз капиталини коммпания фойдаси йоки зарарига хавф солади.

  • Афзал шериклар-капитални қўшади ва фойда/зарарлар олади,аммо компания қарорларида қатнашмайди.

Компаниянинг зарари устав капиталга таъсир қилмайди.
Капитални ошириш-компанияга кўпроқ қиймат ва активларни тақдим этади,капитални жалб қилиш компанияинг фоизларни тўлашига ва активларни гаровга қўйишга тўсқинлик қилади.
Капитални ошириш керак:

  1. Ошиш имкони мавжуд бўлганда

  2. Нарх тўғри бўлганда

  3. Вақт сотиб олиш керак бўлганда

  4. Маслахат керак бўлганда

Капиталга қўйиладиган талаблар:
Банк I даражали капиталининг миқдори банк устав капиталининг энг кам миқдоридан кам бўлмаслиги шарт яъни 100,0 млрд.сўмдан. Банкнинг I даражали капитали миқдорини аниқлаш учун банк устав капиталининг миллий валютадаги эквиваленти Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ҳисобот ойининг охирги кунига валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш мақсадида белгиланган валюталар курси бўйича аниқланади. 
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қуйидаги ҳолларда банкларга нисбатан регулятив капитал миқдорини ошириш тўғрисидаги талабларни қўйишга ҳақли: 

Download 31.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling