Кўчирма эшитилди


Download 32.79 Kb.
Sana12.05.2022
Hajmi32.79 Kb.
#667106
Bog'liq
Кўчирма
7 8 sinf mtematika togarak ish reja v, New Документ Microsoft Word (2), Funksional analiz (Sh.Ayupov va b.), Funksional analiz (Sh.Ayupov va b.), assalom-yangi-yil-tadbir-senariysi-baxtiyoruz (1), 07.00.03-Жаҳон тарихи(1), саволнома, саволнома, assalom-yangi-yil-tadbir-senariysi-baxtiyoruz (1), assalom-yangi-yil-tadbir-senariysi-baxtiyoruz (1), 4-ma'ruza, 16 maruza Transport tizimi Transport masalalari Shimoliy g’arb va, oraliq mat fizika(1), LEKCIJA 8, Мажмуа

Шароф Рашидов номидаги Самарқанд Давлат университети Кенгашининг 2022 йил 31-мартда ўтказилган йиғилиши
9-сонли баённомасидан
КЎЧИРМА
ЭШИТИЛДИ. Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Саммитига тайёргарлик кўриш бўйича тузилган меъморий, бунёдкорлик, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари режаси ижросини таъминлаш учун университет тасарруфидаги асосий ўқув бинолари ҳамда иншоотларда мукаммал ёки жорий таъмирлаш ишларини амалга оширишга рухсат бериш ҳақида.
Маърузачи: молия-иқтисод ишлари бўйича проректор Ш.Қ.Йўлдашев. Проректор Ш.Қ.Йўлдашев: 2022 йилда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги Саммити Самарқанд шаҳрида ўтказилиши ва ушбу тадбирда дунёнинг йигирмадан ортиқ давлати раҳбарларининг иштирок этиши кутилаётганлиги муносабати билан Самарқанд шаҳрида улкан меъморий, бунёдкорлик, ободонлаштириш ва таъмирлаш ишларини жадаллаштириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, амалга оширилмоқда. Шу муносабат билан университет тасарруфидаги айрим ўқув бинолари ва иншоотларнинг ҳолати ўрганиб чиқилганда, қуйидаги объектларда мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш зарурлиги аниқланди. Жумладан:
- Самарқанд тумани Гулобод қўрғонида жойлашган агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институтининг 200 ўринли талабалар турар жойи биносини мукаммал таъмирлаш;
- Самарқанд шахар Ўзбекистон кўчасида жойлашган 4-сонли талабалар турар жойи биносини мукаммал таъмирлаш;
- Самарқанд шаҳар Даҳбед кўчаси 45-манзилда жойлашган университетнинг ўқув биноси(табиий фанларга ихтисослашган махсус мактабнинг 1-ўқув биноси)ни жорий таъмирлаш;
- Самарқанд шаҳар Даҳбед кўчаси 45-манзилда жойлашган университенинг ўқув биноси (табиий фанларга ихтисослашган махсус мактабнинг 2-ўқув биноси)ни жорий таъмирлаш;
- университетнинг 9 қаватли ўқув биносининг айрим қисмларини жорий таъмирлаш;
- Самарқанд шаҳар Университет хиёбони 15-манзилда жойлашган тарих факултети биноси атрофида ободонлаштириш ва бинонинг иситиш қозонларини алмаштириш ишларини амалга ошириш;
- Самарқанд шаҳар Университет хиёбони 15- манзилда жойлашган АРМ биносини жорий таъмирлаш;
- Самарқанд шаҳар Университет хиёбони 15-манзилда жойлашган эски ректорат биносини жорий таъмирлаш;
- Самарқанд шаҳар Университет хиёбонида жойлашган 5-сонли талабалар турар жойи биносини жорий таъмирлаш;
- университетнинг Ургут филиали биносини жорий таъмирлаш;
- Самарқанд шахар Университет хиёбонида жойлашган Музей биносини жорий таъмирлаш таклиф этилмоқда. Таклифимиз Кенгаш аъзолари томонидан маъқулланса, мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини бошлаб юборар эдик.
Ушбу масала университет Кенгаши йиғилишида муҳокама этилиб, Кенгаш аъзолари томонидан маъқулланди ва
ҚАРОР ҚИЛИНДИ:
1. Молия-иқтисод ишлари бўйича проректор Ш.Қ.Йўлдашевнинг “Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Саммитига тайёргарлик кўриш бўйича тузилган меъморий, бунёдкорлик, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари режаси ижросини таъминлаш учун университет тасарруфидаги асосий ўқув бинолари ҳамда иншоотларда мукаммал ёки жорий таъмирлаш ишларини амалга оширишга рухсат бериш ҳақида”ги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин. 2. Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Саммитига тайёргарлик кўриш бўйича тузилган меъморий, бунёдкорлик, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари режаси ижросини таъминлаш учун ахборотда қайд этилган университет тасарруфидаги асосий ўқув бинолари ҳамда иншоотларда мукаммал ёки жорий таъмирлаш ишларини амалга оширишга рухсат берилсин.
Кенгаш раиси Р.Халмурадов

Ижрочи: Кенгаш котиби М.Болтаев
Download 32.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling