Кейс: : Шахслараро муносабатларда шахс агрессивлиги
Кейснинг асосий мақсади: Шахслараро муносабатларда учрайдиган низолар ва уларни келтириб чиқарувчи ижтимоий сабаб ва омилларни моҳиятини очиш.
Тест:
Шахслараро зиддият шахсни ўз устида муттасил ишлашга, ўз хулқини ўзи тузатишига сабаб бўлувчи муносабат нима деб аталади?
А) Деструктив
Б)Конструктив
В)Конфликт
Г) Зиддият
Ижтимоий муносабатларда низоларнинг келиб чиқиши қанақа тоифаланади?
А) Горизонтал, конфликт, конструктив,
Б)Конструктив, вертикал, зиддият
в) Горизонтал, вертикал, аралаш
г) Зиддият, вертикал, аралаш
Симптом:
Х.Корнелиус ва Ш.Фейерлар низони ҳал қилиш учун низо харитасини тузишни таклиф этади. Унга кўра, низоли вазиятни аниқлаш учун нималрни инобатга олиш лозимлиги эътироф этилгани ёритиб беринг:
1..............
2..............
3....................
.....................................
Муаммоли вазият:
Конфликт ёки низолар ўзаро муносабатлардаги одамларнинг субъектив хатолари сабабли ҳам келиб чиқади. Аммо аксарият одамлар ўз камчилиги англамайди ва ҳар доим бошқаларни айблайди. Одамлар низоли вазиятни келиб чиққанлигига шахсий масъулиятни англашлари учун қанақа психологик ёндашув лозим бўлади.
Амалий кўникма:
1. Конфликтни келтириб чиқарувчи информацион-ахборот омилларини қанақа қилиб бартараф этиш ёки таъсирини камайтириш мумкин аниқ фактлар билан изоҳланг.
2. Қадриятларга амал қилмасдан яшаш жамиятни қай даражада инқирозга олиб келиши мумкин: кеча, бугун ва эрта мисолида солиштиринг
3. Хулқ-атвор билан боғлиқ муаммолар бугунги кунда жамиятимизда қандай дастур ёки ёндашувларни асосида тартибга келтирилиши мумкин, асосли фикр келтиринг
Do'stlaringiz bilan baham: |