Кейс 1
Бозор иқтисодиёти шароитида корхоналар ўртасида рақобат кўраши кетмоқда. Корхонада асосан кийим-кечак ва озиқ-овқат ишлаб чиқарилади. Сиз корхонада маркетинг булимида 3 йилдан буён фаолият олиб боряпсиз. Бошқа маркетологлар ҳам бор. Ўтган йили корхона сотув бўйича яхши натижага эришди. Кўтилмаганда жорий йил 1-чоракда сотув ҳажми тушиб кетди. Сизнингча бунда рекламанинг ўрни қандай? Савдо ҳажми нега пасайган?
Кейс 2
Товарларнинг харидорга етиб бориши ҳамма вақт ҳам тўѓридан- тўѓри амалга ошмайди. Кўпинча воситачилар орқали бозорга кириб борасиз. Асосан коръхонада сув ишлаб чиқарилади. Корхонада фаол телеведения рекламасидан фойдаланмоқдасиз. Шунинг ҳисобига корхона даромади бироз ошди. Лекин, реклама харажатлари ҳам ошиб кетди. Шу сабабдан йил охирида даромадингиз кўтилганча бўлмади. Бу ҳолатга сиз маркетолог сифатида қандай қарайсиз?
Кейс 3
Сизнинг корхонангиз автомабил ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Охирги пайтларда, яъни пандемия ва ҳозирги дунёдаги сиёсий ўзгаришлар вақтида сизга ресурслар(эҳтиёт қисмлар) етиб келиши секинлашди ҳамда логистика харажатлари ҳам ошди. Ҳозирда сизнинг маҳсулотингизга талаб мавжуд. Лекин, нарх ошишига барча мижозлар қарши. Бу ҳолатда сиз менежер ва маркетолог сифатида қандай йўл тутасиз? Нархларни саылаб ыолиш учун нима ыилиш керак?
Do'stlaringiz bilan baham: |