Кенжабоев А. Э. Замонавий ўҚитувчи деонтологияси ва компетентлиги


Download 89.5 Kb.
bet1/4
Sana04.04.2022
Hajmi89.5 Kb.
#624807
  1   2   3   4
Bog'liq
KENJABOYEV MAQOLASI 2022
Rtsyknsteatrky, Reja Kichik nashriyot tizimlari, Reja Kichik nashriyot tizimlari, 5-sinf uchun test, zakovat uchun maxsus, zakovat uchun maxsus, OBOD QISHLOQ, fuqorolik jamiyati, lexicology, 14 innovatsion, 1276 5 - mavzu ped mah, Русча вариант, qisasi rabguziy ziyouz com, 2 5303358194704189156, elektron darsliklarning asosij khossa

КЕНЖАБОЕВ АБДУСАЛИМ ЭРКАБОЕВИЧ
Термиз давлат университети
Педагогика ва ижтимоий иш кафедраси
доценти, педагогика фанлари номзоди
+998915810383

УДК:37,01


Кенжабоев А.Э.
ЗАМОНАВИЙ ЎҚИТУВЧИ ДЕОНТОЛОГИЯСИ ВА КОМПЕТЕНТЛИГИ

Мақолада бугунги кундаги ўқитувчи деонтологияси ва компетентлиги, таълим тизимида педагогик компетентликнинг зарурияти, педагогнинг касбий компетентлиги масалалари ва уларнинг мазмун-моҳияти очиб берилган.


Таянч сўзлар ва иборалар: деонтология, педагогик одоб, хулқ, бурч, мажбурият, қадрият, компетенция, компетентлик.


Кенжабоев А.Э.
ДЕОНТОЛОГИЯ И КОМПЕТЕНТНОСТЬ СОВРЕМЕННОГО УЧИТЕЛЯ
Деонтология и компетентность современного учителя
В статье раскрывается сущность вопросов профессиональной компетентности учителя, необходимость педагогической компетентности в системе образования, деонтология и компетентность учителя в современной педагогической деятельности.
Ключевые слова и фразы: деонтология, педагогический этикет, поведение, долг, обязанность, ценность, компетенция, компетентностъ.
Kenjaboyev A.E.
PEDAGOGICAL DEONTOLOGY AND COMPETENCE OF MODERN TEACHERS”
The article reveals the essence of the issues of professional competence of the teacher, the need for pedagogical competence in the education system, deontology and competence of the teacher in today's teaching activities.
Key words and expressions: deontology, pedagogical behavior, duty, responsibility, respect, pedagogical competence, traditions.


Кириш. Жаҳонда бўлаётган улкан ривожланишларнинг ҳозирги босқичида ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларида шахс ижодкорлигининг аҳамияти ва мавқеи сезиларли даражада юксалиши кўпинча янги инновацион технологиялар ва бунёдкор ғояларнинг юқори суръатлар билан таълим-тарбияга жараёнига кириб келишига боғлиқдир.
Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, таълимда ўзига хос ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ривожланиш йўлининг танлаб олиниши, президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг  2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли Фармонда белгиланган вазифалар доирасида “Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича Миллий Кенгаш ташкил этиш, унинг вазифалари орасида - ўқитувчи касбининг мақоми ва обрўсини кўтариш, ўқитувчиларнинг моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватланишини таъминлаш, самарали меҳнат фаолияти учун муносиб шароитлар яратиш” белгиланган. Шу билан биргаликда, 2019-йил 10-апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030-йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5847-сонли фармонда белгиланган вазифалар асосида жаҳон талабларига мувофиқ келувчи, узлуксиз таълим тизимини шакллантиришга эътибор қаратилмоқда.
Таълим соҳасида олиб борилаётган ва аниқ мақсадга йўналтирилган давлат сиёсати ижтимоий жамият тараққиётини таъминловчи устувор йўналишлардан бири сифатида эътироф этилмоқда. Бу йўналишда амалга ошириладиган муҳим тадбирлар қаторида мутахассисларнинг янги авлоди маънавий-аҳлоқий жиҳатдан етук, мустақил дунёқарашга ҳамда ижтимоий фикрловчи, умуминсоний ва миллий қадриятларга эга шахсни тарбиялаб вояга етказиш вазифалари белгиланган. Бугунги кунда жамиятда амалга оширилаётган ислоҳотлар талабларига жавоб берувчи, ишлаб чиқариш соҳасида юзага келган рақобатбардош, кескин ўзгаришларга мослаша олувчи, шунингдек, меҳнат бозорида самарали фаолият юритувчи шахсни шакллантириш долзарб муаммо ҳисобланади. Таълим-тарбия соҳасида мутахассисларнинг касбий тайёргарлигига қўйиладиган талаблар бу борада қуйидаги зиддиятларнинг мавжудлигини кўрсатмоқда:
- касбий фаолиятнинг турли йўналишларида талабаларнинг фаол таълим олиш шаклларига бўлган эҳтиёжи ва ижтимоий заруриятининг тўлақонли қондириш лозимлиги, шунингдек, педагогик маслаҳат ҳамда психологик ёрдам билан шуғулланувчи мутахассислар мазкур йўналишдаги ўқув-тарбиявий ишларни такомиллаштириш учун етарли даражада касбий педагогик малакага эга эмасликлари;
- соҳа мутахассисларини касбий такомиллаштиришда талабалар томонидан таълим тамойиллари, мазмуни, метод ва замонавий воситаларини мустақил танлашлари учун зарур шарт-шароит яратилмаганлиги ҳамда билим кўникмаларининг шаклланмаганлиги;
- олий таълим тизимида ўқитувчиларни тайёрлаш, ўқув режалари ва фанлари блоклараро ва предмет доирасида интегратциялашмаганлиги. Шу билан бир қаторда таълим-тарбия тизимида баъзи бир салбий ҳолатлар учрамоқдаки, бу ҳолатларнинг асосий сабабларидан бири ўқитувчиларнинг профессионал маданиятининг пастлиги, педагогик тактиканинг йўқлиги ва ўз касбий бурчини етарли даражада бажара олмаслиги ҳамда ўсмирларнинг индивидуал хусусиятларини билмаслигидир. Шу сабабли бугунги замонавий ўқитувчи профессионал компетентликка эга шахс сифатида ўз касбий бурчини англаган ҳолда таълимда ёш авлод тарбиясида фаол қатнашиши лозим.

Download 89.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling