Клиник-диагностик лабораторияларида шифохона ичи инфекциялари профилактикаси. Клиник-диагностик лабораторияларда санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тартибларни ташкил этиш


Download 23.12 Kb.
bet1/5
Sana18.06.2023
Hajmi23.12 Kb.
#1582347
  1   2   3   4   5
Bog'liq
сан пин 0342-17 лаборатория буйича


СанПин-0342-17


XI. КЛИНИК-ДИАГНОСТИК ЛАБОРАТОРИЯЛАРИДА ШИФОХОНА ИЧИ ИНФЕКЦИЯЛАРИ ПРОФИЛАКТИКАСИ.
1. Клиник-диагностик лабораторияларда санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тартибларни ташкил этиш.
1.1. Ушбу бобда клиник-диагностик лабораторияларда ташкилий мажмуавий, даволаш-профилактик, санитария- гигиеник, профилактик, эпидемияга қарши ва дезинфекцион чора-тадбирларнинг асосий талаблари белгиланиб, уларни амалга ошириш билан шифохона ичи инфекцияларини клиник-диагностик лабораторияларида келиб чиқиши ва тарқалишини олдини олиш таъминланади.
1.2. Клиник-диагностик лабораторияларда шифохона ичи инфекциясини эҳтимолларидан огоҳ бўлиш мақсадида нафақат дезинфекция, стерилизация тартибларига, балки қонни текширишга олиш усулларига, лаборатория жиҳозларидан фойдаланиш қоидаларига ҳамда касбий юқишни профилактика қилиш қоидаларига қатъий амал қилиш лозим.



  1. Қон олинадиган хонанинг ички безаги ва жиҳозланишига қўйиладиган талаблар.

2.1. Лаборатория текшируви учун олинадиган қон фақат махсус жиҳозланган муолажа хоналарида олиниши шарт.
2.2. Беморни ҳолати оғирлиги муносабати билан, қон олиш бевосита бемор ётган жойида амалга ошириш мумкин.
2.3. Венепункция ўтказиш учун ажратилган хоналарга кўйиладиган санитария-гигиена талаблари ҳаракатдаги меъёрий ҳужжатларда ёритилган.
2.4. Марказлашган иссиқ сув ва совуқ сув бўлган қўл ювиш мосламасини ўрнатиш мажбурий ҳисобланади. Марказлашган иссиқ сув билан таъминланмаган жойларда оқин сув борадиган электро сувиситкичлардан фойдаланишга рухсат этилади. Қўлни гигиеник тозалов қилиш учун майдаланган совун бўлакларидан ёки дозалаб берадиган мосламали суюқ совундан фойдаланилади. Бир марта фойдаланиладиган қоғоз сочиқлар ёки бир мартали матоли сочиқларни бўлиши кўзда тутилиши керак.
2.5. Венопункция ўтказадиган хона стационар бактериоцид нурлатгич билан жиҳозланиши керак.
2.6. Беморларда обморок ҳолатлари бўлганда ёки шошилинч вазиятларда беморга зудлик билан ёрдам кўрсатиш учун зарур дори препаратларни тўплами билан дори қутиси бўлиши лозим.

Download 23.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling