Клиник лаборатор ташхислаш ва текширув усуллари


Download 315.42 Kb.
bet1/62
Sana31.03.2022
Hajmi315.42 Kb.
#619928
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   62
Bog'liq
klinik laborator tashhislash ўқuv қўllanma
2 5249150188395693911, 2 5249150188395693911, qishloq xojaligi tarmoqlarini rivojlanishida investitsiyalarni jalb etishning zamonaviy yonalishlari, qishloq xojaligi tarmoqlarini rivojlanishida investitsiyalarni jalb etishning zamonaviy yonalishlari, KTE 3-lab, 55993, Kirish mavzuning dolzarbligi, 2rd book, 12, o't pufagi, огоҳлантириш хати 572, огоҳлантириш хати 572, огоҳлантириш хати 572, 11111111111111111111111111111111, 11111111111111111111111111111111



КЛИНИК ЛАБОРАТОР ТАШХИСЛАШ

ВА ТЕКШИРУВ УСУЛЛАРИ




Кириш
Лаборатор ташхислаш — беморни клиник текширишни ажралмас қисми хисобланади. Лабаратор тахлилларсиз клиник ташхис қўйиб бўлмайди.
Шу билан биргаликда, шифокор-клиницистлар олдида бугунги кунда яна бир мухим муаммо клиник-лаборатор кўрсаткичларни дори воситалари таъсирида ўзгариши турибди. Бунинг оқибати етарли даражада мухим, клиник-лаборатор текширув натижаларини нотўғри тахлил қилиш, нотўғри ташхис қўйилишига ва норационал муолажа тайинланишига олиб келади. Кўпгина шифокорлар клиник-лаборатор кўрсаткичларни дори воситалари таъсирида ўзгариши хақида етарли маълумотга эгаа эмас, гарчи бу уларнинг амалий фаолияти учун жуда мухим.
Бўлажак шифокор беморнинг ахволига, касаллик патогенезини билган холда объектив бахо бериши учун, кимё ва физиологияни мукаммал билиши керак. Талаба фақатгина, хаёт фаолияти асосида ётувчи асосий метаболик жараёнларни эмас, балки патологик холатлардаги биохимик аспектларни хам билиши зарур.
Замонавий патологик биокимёдан олган билимларни қўллаш, шифокорларга у ёки бу касаллик ривожланишида сабаб-оқибатлар боғлиқлигини аниқлашга, ҳамда лабаратор ташхислаш ва даволаш тадбирларини самарадорлигини бахолашни ривожлантиришга ёрдам беради.
Қонни лаборатор ва инструментал текширув усуллари.
Қоннинг умумий тавсифи
Қон (sanguis) бириктирувчи тўқиманинг кўринишидан бири бўлиб, плазма ва шаклли элементлардан ташкил топган. Организмнинг турли аъзо ва системаларининг ўзаро таъсирида шаклланади. Қоннинг шаклли элементларига эритроцитлар, лейкоцитлар ва тромбоцитлар киради.
Шаклли элементлар қон умумий хажмининг 45 % ини, плазма эса 55% ини ташкил этади. Қон системасига шаклли элементлар ва плазмадан ташқари лимфа, қон яратиш ва иммунопоэз аъзолар киради (қизил суяк кўмиги, тимус, талоқ, лимфатик тугунлар, лимфоид тўқима тўпланиши).
Қон системасида барча элементлар гистогенетик ва функционал ўзаро боғланган ва нейрогуморал бошқарилиш умумий қонунларига бўйсунади. Ўртача қон инсон тана вазнининг 6–8 % ини ташкил этади; 70 кг вазнли одамда қон хажми 5 литрга яқин.
Қон организмдаги энг харакатчан мухит бўлиб, турли аҳамиятсиз физиологик ва патологик силжишларга тез жавоб беради. Қон таркиби ўзгариши динамикасини бахолаб, клиницист, турли аъзо ва тўқималарда кечаётган жараёнларни билишга харакат қилади.
Кўп холларда қонни морфологик ва биохимик текширув натижаларисиз, касалликка эрта ва тўғри ташхис қўйиш, мақсадга йўналтириб даволаш, касаллик оқибатини тўғри тахмин қилишни иложи йўқ. Бунда такрорий текширувлар катта ахамиятга эга, чунки гематологик силжиш динамикаси патологик жараён динамикасини акс эттиради.

Download 315.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling