Кўндаланг масштабда ишлаш Kарта


Download 336.66 Kb.
bet1/2
Sana19.01.2023
Hajmi336.66 Kb.
#1101964
  1   2
Bog'liq
1-amaliy ish

1 –Амалий иш




Кўндаланг масштабда ишлаш



Kарта - ер юзининг эллипсоид сиртидаги горизонтал проекциясининг қоғозда кичрайтирилган тасвиридир.
План - ер юзининг ясси деб қабул қилинган бўлагининг текис сатхий юзага туширилган горизонтал проекциясининг қоғоздаги кичрайтирилган тасвиридир.
План билан карта ўртасидаги асосий фарқ:
1. Карта - юзининг ва унинг айрим катта қисмининг сферик юзага туширилган проекциясининг ооздаги кичрайтирилган тасвири; план эса ер юзи кичик қисмининг текисликдаги горизонтал проекциясининг қоғоздаги кичрайтирилган тасвиридир.
2. Планда жойдаги чизиқларнинг узунлиги, объектлар контурларининг майдони ва йўналишлар орасидаги бурчаклар тўғри тасвирланади, картада эса уларнинг тасвирида маълум хатолар рўй беради.
3. Планнинг масштаби унинг ҳамма қисмида бир хил бўлади; яъни планда масштаб ўзгармайди, картада эса масштаб картанинг турли қисмларидагина эмас, хатто бир нуқтадан чиқадиган турли йўналишлар бўйича ҳам ўзгариб боради;
4. Карта маълум картографик проекция ёки зонал системасидаги тўғри бурчакли координатада тузилади; план эса кўпична шартли ёки махаллий тўғри бурчакли координата системасида тузилади.
Топографик планлар тузиш учун асосан 1:500; 1 : 1 000; 1 : 2 000; 1:5000 - масштаблар қабул қилинган.
Топографик карталар тузиш учун 1: 10 000; 1 : 25 000; 1 : 50 000;
1:100 000; 1:200 000; 1:300 000; 1:500 000 масштаблар қабул қилинган. Ҳар бир топографик план ва картанинг масштаби, унинг рамкаси остида берилади: сонли, сўзли ва чизиқли.
Масштаб - ер юзидаги масофалар горизонтал проекцияларининг кичрайтирилган даражасидир. Рақамлар билан сонли масштаб ифодаланади ва каср тарзида ёзилади 1/М - м - масштабнинг кичрайтириш даражаси (М 1/100; 1/5000).
Сонли масштаб сўз билан ифодаланса - сўзли масштаб деб аталади (1см да 1м; 1см да 1 км...).
Масштаб график шаклда иифодаланса - чизиқли масштаб дейилади. Чизиқли масштаб битта чизиқдан ёки икки параллель чизиқдан иборат бўлиб, чизиқлар маълум узунликдаги кесмаларга бўлинади; кесма масштаб асоси дейилади (1 ёки 2 см). Кесмалар устига унинг юзидаги узунлиги ёзилади.
Чизиқли масштабнинг чап томонидаги биринчи кесма тенг 10 бўлакка бўлинади - 1 бўлаги - график аниқлиги дейилади (1-чизма).
Картадан ўлчанган чизиқларнинг жойдаги узунлигини аниқроқ ўлчашда кўндаланг масштабдан фойдаланилади (2-чизма).


1-чизма
2-чизма




Download 336.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling