Kompakt komfort kontakt


Download 29.74 Kb.
bet1/7
Sana17.06.2022
Hajmi29.74 Kb.
#761453
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
мехнат шартномаси
здорова, 10 дарс узим уйга вазифа 0900, 1000 проводка, 18 дарс тинг уйга 5000,5100,5500,5600,5700 проводка

МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ/ТРУДОВОЙ ДОГОВОР

______________ 2022 йил Чирчиқ шаҳри





KOMPAKT KOMFORT KONTAKT МЧЖ ҚК (кейинчалик жамият) номидан, Устав асосида фаолият юритувчи, директор Уразаев Игор Эдуардович, бир тарафдан, кейинчалик «Иш берувчи» деб аталади, ва _____________________________________________иккинчи томондан, кейинчалик «Ходим» деб аталади, мазкур Меҳнат шартномасини (кейинчалик Шартнома) қуйидагилар ҳақида туздилар,



  1. ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ

1.1.Мазкур Шартноманинг шартларига кўра Иш берувчи Ходимни қуйидаги лавозимга қабул қилади:
_________________________________ лавозимига
1.2. Иш бошлаш санаси_______________________
1.3.Ишни якунлаш санаси_______________________
1.4. Иш жойи: “KOMPAKT KOMFORT KONTAKT” МЧЖ ҚК.
1.5. Ходим ___________________________________.
1.6. Мазкур Шартнома __________________________.


II. ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
2.1. Ходимнинг ҳуқуқлари:

  • қонунчиликка ва жамият ички меъёрий ҳужжатларига зид келмайдиган иш услуби ва усулларини мустақил равишда танлаш;

  • хизмат мажбуриятларини бажариш учун шароит яратиб беришни талаб қилиш, жумладан, фаолият соҳасига тегишли бўлган зарур жиҳозлар, асбоб-ускуналар ва бошқа меҳнат воситаларини тақдим этишларини талаб қилиш.

2.2. Ходимнинг мажбуриятлари:

  • ўз меҳнат мажбуриятларини лавозим йўриқномаси, мазкур Шартнома шартлари ҳамда амалдаги жамиятнинг ички меъёрий ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси меъёрий ҳужжатларига қатъий амал қилган холда юқори профессионал даражада виждонан ва сифатли бажариш;

  • меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомига (Ички меҳнат тартиб қоидалари, Жамоа шартномаси талабларига ва жамиятнинг бошқа ички меъёрий ҳужжатлари талабларига) риоя қилиш;

  • иш берувчи томонидан берилган қонуний буйруқлар, фармойишлар ва кўрсатмаларни бажариш;

  • малака ва касбий мажбуриятларга риоя қилиш, ўзининг лавозим вазифалари доирасидаги ишларда ташаббус кўрсатиш ва иш берувчининг манфаатларини таъминлаш учун барча ҳаракатларни амалга ошириш;

  • зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун унга топширилган мол-мулкни сақлаш ва зарар етказилишининг олдини олиш чораларини кўриш;

  • меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги, шунингдек, ишлаб чиқариш санитарияси коидаларига риоя қилиш;

  • алкогол, гиёҳвандлик ва токсик моддаларини истеъмол қилган ҳолда иш жойига келмаслик;

  • мазкур Шартнома амал қилиш муддати давомида жамиятнинг ишбилармонлик обрўси ва имиджи ҳақида максимал ғамхўрлик қилиш ва салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳаракатларнинг олдини олиш;

  • мазкур Шартнома амал қилиш муддати тугашидан олдин Иш берувчи билан барча ҳисоб-китобларни амалга ошириш (хизмат сафари харажатлари учун аванс сифатида берилган, лекин фойдаланилмаган маблағларни қайтариб бериш, Иш берувчининг ўқитиш ва малака ошириш учун қилган харажатларини қоплаш, аввал тақдим этилган, қуйида келтирилган хатбошиларда кўрсатилган моддий бойликларни қайтариб бермаслик оқибатида етказилган зарарни ва Ходимнинг Иш берувчи олдидаги мажбуриятлари бўйича бошқа харажатларни қоплаш);

  • ишда фойдаланиш учун Иш берувчи томонидан тақдим қилинган моддий бойликларни (компьютер техникаси, планшет, телефон, ҳужжатлар ва ҳк.) қайтариш.

2.3. Иш берувчининг ҳуқуқлари:

  • Ходимдан мазкур Шартномада ва ходимнинг лавозим йўриқномасида кўрсатилган меҳнат мажбуриятлари ижросини, мулкни эҳтиёт қилишни ва ички меҳнат тартиб қоидаларига риоя қилишни талаб қилиш;

  • Ходимни Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилиги ва бошқа меъёрий ҳужжатларида белгиланган тартибда интизомий ва моддий жавобгарликка тортиш;

  • Ходимни виждонан ва самарали меҳнати учун рағбатлантириш;

  • Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида ва жамиятнинг меъёрий ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларни амалга ошириш;

  • ноаниқ сабабларга кўра Ходим узоқ вақт иш жойида бўлмаган тақдирда, сабаби аниқланмагунча, Иш берувчи унга иш ҳақини тўлашни тўхтатиб қўйиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

2.4. Иш берувчининг мажбуриятлари:

  • Ходимга иш ҳақини ва амалдаги ҳақ тўлаш тизимига мувофиқ бошқа тўловларни ўз вақтида тўлаш;

  • Ходимнинг ишини, иш жойини ташкил қилиш ва уни меҳнат муҳофазаси қоидалари ва лавозим йўриқномаси, Жамоа шартномаси ва Иш берувчининг бошқа меъёрий ҳужжатлари ва ички қоидалари билан таништириш;

  • меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик, ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ тегишли иш шароитини таъминлаш;

  • Жамоа шартнома шартларини бажариш;

  • Ходимга хизмат сафари харажатларини, унинг меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ харажатларни, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида назарда тутилган бошқа харажатларни тўлаш;

  • Жамиятнинг ички меъёрий ҳужжатларида белгиланган меъёрларга мувофиқ ижтимоий ҳимояни тақдим этиш.


Download 29.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling