МУРАККАБ ГЕОЛОГИК ШАРОИТЛИ МАЙДОНЛАРНИ БУРҒИЛАБ ЎТИШДАГИ БУРҒУЛАШ ҚОРИШМАЛАРИНИ ТАНЛАШ (ЧОРДЖУЙ ЭГИКЛИГИ)
1.1 Кон ҳақида умумий маълумотлар
Шеркент майдони маъмурий жиҳатдан Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилоятининг Қарши тумани ҳудудида жойлашган. Тектоник жиҳатдан эса, Чоржоу тектоник поғонаси Бешкент эгиклигининг марказий қисми чегарасида жойлашган.
Орографик нуқтаи назаридан ҳудуд шимолий йўналишида умумий эгилган кичик тепаликлардан иборат паст текисликни ўзида намоён этади ва алювиал-проллиювиал ётқизиқларидан ташкил иопган. Релефнинг мутлоқ кўрсаткичи денгиз сатҳидан 560-750 метр оралиғида ўзгаради.
Ҳудуднинг иқлими кескин континентал ёзи қуруқ иссиқ, қиши эса совуқ. Фауна ва флора ярим чўл ва чўл турига хос.
Туманнинг нисбатан йирик аҳоли пунктлари Шерали ва Манғит қишлоғи ҳисобланади. Майдон чегарасида табиий сув тармоқлари мавжуд эмас, ичимлик суви ва лойиҳаланган қудуқларни техник сув билан таъминлаш учун геоген-тўртламчи давр ётқизиқларида бурғиланган 200 метр чуқурликдаги махсус қудуқлардан фойдаланилади. Майдон чегарасида йўл тармоғи етарли даражада ривожланмаган.
Излов қудуқларининг кон-геофизикаси тадқиқотлари хизматини Бухоро геофизика экспедицияси амалга оширади.
Майдон Шаракбулоқ, Зафар, Қамаши, Бешкент, Нишон, Янги Қоратера, Феруза ва бошқа углеводородларнинг саноат аҳамиятидаги тўплами юра даврининг карбонат ётқизиқлари билан боғлиқ бўлган нефтгазконденсат конларининг бевосита яқинида жойлашган.
Шеркент структураси 2006-йилда аниқланган ва сейсмик материаллар энерпритация қилингандан сўнг 2007-йилда Яккабоғ геофизика экспедицияси сейсмик партияси томонидан олинган материаллар асосида олинганда чуқур бурғилашга тайёрланди. Излов-қидирув қудуқлари бурғиланган ва бурғиланаётган яқин тузилмалар Шўртан, Бузахур, Мавлон қудуқ, Шарқий Бузахур, Чунагар, Чатиртера ҳисобланади.
Бурғилашга тайёрланган объект Т5 горизонт (кимеридж-титон ангидритларининг устки юзаси) ва Т6 горизонти (келловей-оксфорд оҳактошлари остки юзаси) бўйича икки гумбазли бравиантиклинални ташкил этади. Тузилманинг ўлчамлари Т5 горизонт бўйича 4,4х1,9 м майдони 7,0 кв.км амплитудаси 50 метр.
Do'stlaringiz bilan baham: |