Кон ҳақида умумий маълумотлар
Download 110.41 Kb.
|
Асосий -19.03.2022
Мехнат Кодекси 2010, 14232, Kimyoviy texnologiya QT 2-MAVZU, export-to-pdf, DAY 8 READING PASSAGE 3 QUESTIONS, Кириш Excel 2, Аннотация Word, Кириш Excel 1, Кириш Word 5, Кириш Word 4, metod proved exp, A burxanov, M. Allayаrova, A. Abduvohidov mintaqani barqaror iqt, Стандарты службы крови, algoritm-amaliy
Майдондаги қидирув ишларининг мақсадга мувофиқ вазифаси нефт ва газ уюмларини карбонатли босқич ётқизиқларидан излаш ва уларни геологик-иқтисодий ижобий баҳолашдан иборат. Нефт ва газни геологик қидирув ишлари босқич ва стадиялари ҳақидаги маълумотларга мувофиқ ҳамда излов ишларининг геологик вазифасига биноан, лойиҳаланаётган иш майдони тузилмаларини чуқур геологик ўрганиш геометрик ва тўсиқ ўлчамини аниқлаш бўйича бир қанча вазифалар қўйилган, углеводородлар тўплами, ҳажми асосан С1 ва С2 катерогияли захиралар бўлиб, ҳосил бўлади ва саноат учун аҳамиятлидир, қирқимда нефтгазлилиги ва истиқболли нефтгаз комплекс коллекторлари қопламасининг пайдо бўлиши ва уларнинг геологик-геофизик хоссалари ажратма чиқиши қатлам горизонтларининг нефт-газга тўйинганлигини синаш текшириш, флюидлар хоссасини ва қатламнинг филтрацион сиғим тавсифини ва бошқа зарур маълумотларини ўрганиш вазифалари қўйилган, улар келгуси қидирув ишларининг яхлит ҳосил бўлишини асослаш учун дастлабки катталиклар бўлиб хизмат қилади. Нефт ва газ қазиб олиш техника ва технологиясиҚўйилган масалалларни ечиш учун қидирув бурғилаш ишларининг тўлиқ комплексини геологик-геофизик тадқиқотларини ўтказиш кўзда тутилган. Келтирилган геофизик материалларида Шеркент тузилмаси ўзида икки қуббали бурмани тасвирлайди. Шунинг учун геофизикларнинг қайд этишларича лойиҳада №1 ва2 қудуқларининг ётқизилиши кўзда тутилган. Шеркент майдонида истиқболли нефтгазлиликни аниқлаш учун уларнинг геологик тузилиши, маҳсулдор горизонт коллекторлари хусусиятлари ва қирқмнинг сейсмологик геологик тавсифи ўрганилди. Лойиҳада ҳаммаси бўлиб, терриген ётқизиқларининг устки қисмини очиш учун учта қидирув қудуғини ётқизиш кўзда тутилди. Юқорида таъкидланганидек №1 ва 2 қудуқлари кўзда тутилганидек тузилиши устида жойлаштирилди. Навбатдаги қудуқлар (№3 қудуқғи) ижобий натижаларига эришилса, кўрсатилаётган бурма қулфига жойлаштирилиши кўрсатилган. Қудуқларни профил яқин система бўйича ётқизиқ кўрсатилган. Қудуқ №1 мустақил бўлиб, геофизикларининг таъкидлашларича кўрилаётган тузилишнинг жанубий устидан 1100 метр масофада шарққа томон Манғит излов №1 қудуғидан ва жанубий шарққа қараб Манғитнинг 4-қудуғидан 750 метр масофадан ётқизилади. Лойиҳавий қудуқ чуқурлиги юра терриген ётқизиқларининг очилиши билан 3800 метрга тенг. Қудуқ вазифалари: тузилманинг чуқур геологик тузилишини ўрганиш; нефт ва газ уюмларининг юра ётқизиқ қирқимида ҳосил бўлиши ва углеводород сув бирга ётишини аниқлаш; қирқим уюмларидаги катталикларининг ўзгаришини, флюидларининг физик-кимёвий хусусиятини, радиакрайдиган тупроқ элеметнлари тузилишини аниқлаш; С1 ва С2 категорияларга асосан углеводород захирасини ҳисоблаш учун бошланғич маълумотларини олиш учун уюмларининг геологик- иқтисодий мусбат баҳоси билан келгуси ишларни ўтказиш мақсадини асослаш; Қудуқ №2 мустақил бўлиб, геофизикларнинг маълумотларига мувофиқ кўрилаётган тузилиш устининг шарқида Шарқий Янгикент №1 қудуғидан жанубга 1000 метр масофада ва Манғит №2 қудуғидан жанубий-шарқда 1900 метр масофада ётқизилади. Лойиҳа қудуғининг чуқурлиги юра терриген ётқизиқларини очиш билан бирга 3800 метрга тенг. Қудуқнинг вазифаси: тузилманинг ғарбий қисми чуқурлиги геологик тузилишини аниқланиши; кўрилаётган уюм ҳолатини аниқлаш; кесакларни ва юра ётқизиғи қирқимда уюмнинг ётиш жойини ва мавжудлигини аниқлаш, углеводород-сув контактини тасдиқлаш; уюмни геологик-экономик мусбат ёки ижобий баҳолаш учун бошланғич маълумотларини олиш. Қудуқ №3, 1 ва 2 қудуқларини бурғилаш ва синаш натижасига боғлиқдир, Шеркент кони қидирув қудуғидан 400 метр масофада жанубий- шарқий қияликнинг шарқий қуббасига ётқизилади. Қудуқ вазифаси: кўрилаётган тузилманинг чуқур геологик тузилишини ва шарқий йўналиш бўйича тарқалишини аниқлаш, тектоник бузилишлар мавжудлигини аниқлаш; юра ётқизиғи қирқимидаги уюмларнинг ётиш жойини ва углеводород сув контактни тасдиқлаш; Қуйидаги жадвалда белги горизонтлари шипидан яъни устидан кутилаётган қатлам босими ва температуралари берилган: 1-жадвал
Download 110.41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling