Кон-тайёрлов ишлари русуми буйича штрекли ва ортли


Download 270.29 Kb.
bet1/2
Sana28.12.2022
Hajmi270.29 Kb.
#1014285
  1   2
Bog'liq
2.3. Тайёрлаш ва тозалаш ишлари


2.3. Тайёрлаш ва тозалаш ишлари


Руда танасининг алоҳида қисимларига етиб боришни таъминлайдиган капитал кон лаҳимларини ўтиш конни қазиб олишга тайёрлаш дейилади.
Кон лаҳимлари билан очилган руда таналарини қазишга тайёрлаш ташиш горизонтида кон-тайёрлов лахимлари турини барпо этишдан бошланади. Йирик ва қия руда конларида руда танасини тушиш йўналиши бўйича қаватларга бўлиб қазишга тайёрлаш қуйидаги вариантларда бажарилиши мумкин:
- кон-тайёрлов ишлари русуми буйича - штрекли ва ортли;
- тайёрлов лахимларининг руда танасига нисбатан жойлашиши буйича-руда лахдмлари билан, майдон лахимлари билан ва аралаш лахимлар билан;
- транспорт воситаларининг харакатланиш тарзи бўйича - берк йўллик, айланма йўллик.
Тайёрлаш схемасини, асосан руда ётқизиғи қалинлигига нисбатан танлаб олинади.
Кичик қалинликдаги руда ётқизигини қазишга тайёрлашда руда штреклари ва берк йўллик транспорт схемаси қўлланилади. Ўртача қалинликдаги ва қалин ётқизиқларни қазишга тайёрлаш ишлари майдон, руда ва аралаш кон-тайёрлов лаҳимлари (штрек ва ортлар) ўтиш орқали бажарилади
Ковулди конида қазиб олишга тайёрлаш ишлари ҳам руда танасидан ўтилган кон лаҳимлари, ҳам бўш тоғ жинсларидан ўтган кон лаҳимлари орқали олиб борилади. Бу тайёрлов ишлари рудали тайёрлаш ва бўш тоғ жинсидан ўтиб тайёрлаш дейилади.
Кондаги «Центральные», «Промежуточные» ва «Южный» қазиб олиш участкалари мавжуд бўлиб, 2012 – 2017 – йилларда Ковулди конини модернизация қилиш режасида Макро иқтисодиёт ва статистика қўмитаси томонидан тасдиқланган режади Ковулди конининг «Южный» участкаси кон – тайёрлов ишларини такомиллаштириш юзасидан истиқболли режалар олдинга сурилган.
«Южный» участкасида баланс захирани тезроқ ва йўқотишларсиз қазиб чиқариш мақсадида кон – капитал, кон – тайёрлов ишлари жадаллаштириш мақсадида 2014 – эилнинг январ ойида маҳсус «Кон – капитал ишлари» ер ости участкаси ташкил этилди.
«Южный Каульды» деб номланаётган руда танасини қазиб олишга тайёрлаш ишлари кон – тайёрлов лаҳимлари:
Горизонт 730м №6-уклон
Горизонт 800м №7-уклон
Горизонт 830м №9-уклон
Горизонт 730м №5-уклон
Кон – тайёрлов лаҳимлари турғун тоғ жинсларидан ўтилганлиги сабабли мустаҳкамлагичларсиз ўтилади. Тектоник бузилишлар кузатилган жойлар ёғочли ёки СВП-22 конструкцияли темир – бетон мустаҳкамлаш усулидан фойдаланилади.
Кон – тайёрлов ишлариниг асосий кўрсатгичлари қуйидагича:
2012 йилдан 2022 йилнинг 4 ойи давомида Кон – тайёрлов ишларининг хажми 57,5 минг.м3
Кон – тайёрлов ишларининг йиллик хажми 5,3 минг.м3
3 кон массасидан руданинг чиқиши 0,35 т/м3
Бутун ишлаш муддати давомида йўл – йўлакай учраган рудаларни қазиб олиш 20,5 минг.т
Йиллик йўлакай учраган рудаларни қазиб олиш 1,9 минг.т
1000 т эксплуататсион заҳирани қазиб олишда Кон – тайёрлов ишларининг хажми 53,6 м3
эксплуататсион разведканинг йиллик хажми 500 м3
Кон – тайёрлов ишларида заобой ишчисининг унумдорлиги 2,9 м3/см
3 кон массасига асосий материалларнинг сарфи:
-ёғоч материаллари 0,020 м3
-Портловчи моддалар 2,30 кг
-бурғулаш стали 0,41 кг
- перфоратор коронкаси Ш 40-42 мм 0,073 дона

Горизонт 780 метр горизонтнинг тайёрлаш ва тазалаш ишлари схемаси


Download 270.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling