Конституциявий ислоҳотлар хусусидаги навбатдаги мулоқотларимиз ўз хонадонларида ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйиб, оилавий бизнес бошлаган фуқаролар билан бўлди
Download 15.3 Kb.
|
бўстон
Конституциявий ислоҳотлар хусусидаги навбатдаги мулоқотларимиз ўз хонадонларида ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйиб, оилавий бизнес бошлаган фуқаролар билан бўлди. Қарши шаҳридаги “Бўстон” ва “Шодлик” маҳалларида ўтказилган учрашувларимизда касаначилик, мебелсозлик, тикувчилик ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланаётган тадбиркорлар фаолияти билан танишилди. Жумладан, “Бўстон” маҳалласида яшовчи Бердиев Илхом ака маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Ж.Абдуазизовнинг таклиф ва тавсиялари асосида уста- хунарманд сифатида давлат рўйхатидан ўтган ва имтиёзли кредитдан фойдаланиб, оилавий бизнесини янада кенгайтиришга эришган. Тадбиркорлик соҳасида яратилган имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда касаначилик соҳасида оилавий бизнесини бошлаган хунарманд бугунга келиб, 3 та доимий иш ўрни яратган, ҳаттоки маҳаллада яшовчи 30 нафар ишсиз хотин-қизларни ҳам бандлигини таъминлашга кўмаклашиб келмоқда. Маҳаллада кооперация усулида кўрпа-тўшак ишлаб чиқаришни йўлга қўйган тадбиркор билан бугунги кунда ҳамкорлик қилаётган хотин-қизларнинг ҳар бирига ойига ўртача 1,5-2 миллион сўмгача иш ҳақи тўлаб берилмоқда. Ҳудуд ривожи учун озми-кўпми ўз ҳиссаларини қўшиб келаётган тадбиркорлар, мамлакатимизда аҳолини тадбиркорликка бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг фаолиятини рағбатлантириш борасидаги ўзгаришларга бефарқ эмас. Хусусан, улар Янгиланаётган Конститутциямизда тадбиркорлар манфаатларидан келиб чиқиб киритилаётган ўзгаришлар бу борадаги ютуқларни янада янги босқичга олиб чиқишини эътироф этишди ва умумхалқ референдумида фаол иштирок этишларини маълум қилишди. Қизғин ва самимий рухда ўтган мулоқотларимизда, оилавий бизнесини янада кенгайтириш ва фаолиятини ривожлантириш мақсадаида фуқароларнинг асбоб-ускуна ва керакли жиҳозларни харид қилиш юзасидан билдирган таклифлари қўллаб қувватланиб, имтиёзли кредит ва субсидия ажратиш бўйича тегишли ташкилотларга тавсия этилди. Download 15.3 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling