Куракли насослар назариясининг асослари. Марказдан кочма насослар. Насос учун Эйлер тенгламаси


Download 84 Kb.
bet1/3
Sana24.02.2023
Hajmi84 Kb.
#1226359
  1   2   3
Bog'liq
kurakli nasos


Куракли насослар назариясининг асослари. Марказдан кочма насослар. Насос учун Эйлер тенгламаси.

Режа:




  1. Насос учун Эйлер тенгламаси.

  2. Марказдан кочма насос характеристкаси.

Марказдан кочма насосларда суюкликка энергияни насос корпусида айлантирувчи иш гилдираги кураклари ёрдамида берилади.Насос камерасига марказдан кочма куч таъсирида суюкликнинг келиши натижасида босим ортиб, суюклик насос камерасидаги хайдаш трубасига кутарилади.Марказдан кочма насосларнинг ишлаши шу принципга асосланган.


Марказдан кочма насосларнинг асосий кисмлари корпус, валга урнатилган айланувчи иш гилдираклари булиб, валга бир ёки бир неча иш гилдираги урнатиш мумкин.
Агар валга урнатилган айланувчи иш гилдираги битта булса, бир гилдиракли ёки бир боскичли дейилади.Агар валга айланувчи иш гилдираклари бир нечта булса, куп боскичли дейилади.
Насосда иш гилдиракларининг ошиши босимнинг ошишига олиб келади.
Марказдан кочма насосларда хосил булган босим иш гилдиирагининг айланиш тезлигига боглик.
Бир боскичли марказдан кочма насослар кичик босимли насослар гурухига мансуб булиб, босимни ошириш учун валга бир неча иш гилдираги урнатилади.Бир боскичли марказдан кочма насоснинг тузилиши (24-расмда) схема оркали тасвирланаган булиб, у насоснинг ишлаш принципини шартли равишда курсатади.Марказдан кочма насоснинг суриш трубаси оркали таъминловчи идишдан кутарилган суюклик камерасининг урта кисмига киради. Сумва вал 1 оркали харакатга келтирувчи иш гилдираги 2 нинг кураклари 3 орасидан утиб, насос камераси 4 га тушади.Бу ерда суюклик марказдан кочма куч таъсирида хосил булган босим суюкликни хайдаш трубасига сикиб чикаради.
Суюкликнинг ши гилдирагидаги харакати жуда мураккаб.Суюкликнинг хайдаш трубасида маълум микдордаги тезлик билан таъминланиш учун утказувчи камера, йуналтирувчи аппарат 5 ва диффузор 6 каби махсус мосламалардан фойдаланилади.
Суюкликнинг насосга сурилиши кабул килувчи идишдаги суюклик сатхига таъсир килувчи босим билан суриш трубасидаги сийракланиш босими орасидаги фарк хисобига амалга ошади.Юкоридаги айтилган босимлар фарки суриш баландлигини, суриш температурасидаги каршиликлар ва суюкликка тезлик беришга сарф булади.Бу тезлик суюкликнинг камерага ва сунгра парраклар орасидаги каналга киришига ёрдам беради.
Насоснинг суриш йули – корпуснинг суриш трубасидан иш гилдирагига утишдаги каналидир.

Download 84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling