Курс иши мавзу : Халқаро меҳнат тақсимоти: миллий иқтисодиётга имкониятлар ва таҳдидлар


Download 334.09 Kb.
bet5/8
Sana03.10.2022
Hajmi334.09 Kb.
#829862
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Karakulova G
gay, Excel amaliy topshiriq, Jalgashova X Saxna Oz betinshe, Jalgashova X Saxna Oz betinshe, Tyuring mashinasi 1i, Tyuring mashinasi 1i, Tyuring mashinasi 1i, Tyuring mashinasi 1i, Shotlar rejasi, Buxgal-xisobi, mashg`ulot ishlanma, m6rustam, m1, №113, 9-Sinf savol javob
4.Ихтисослашув ва кластерлар. Ихтисослашув — бирор маҳсулот турини ёки маҳсулотнинг бир қисмини ишлаб чиқариш бўйи ча корхоналар ўрта сидаги меҳнат тақсимоти. Ҳудудий ихтисослашув — шароит, анъаналар, маҳаллий имкониятлар туфайли бутун бир ҳудуд маҳсулотнинг бирор турини ишлаб чиқаришга мослашуви. Иқтисодий ривожланиш замирида меҳнат унумдорлигини ошириш ётади. Меҳнат унумдорлигига меҳнат тақсимоти, ишчи ходимлар малакаси, технология ва асбоб-ускуналарнинг ҳолати таъсир кўрсатади.
Меҳнат тақсимотининг бир қатор ижобий ва салбий томонлари мавжуд.
Ихтисослашувнинг асосий мақсади ишлаб чиқариш унумдорлигини ошириш ва ишлаб чиқарувчилар имкониятларини кенгайтиришдир.картошканинг баҳоси бир неча йил сурункасига арзон бўлаверса, фермер ўз ерида бошқа экин экишга ўтиши мумкин.
Дунёдаги энг йирик интегратсион иттифоқ нефт экспорт қилувчи мамлакатлар
ташкилоти (ОПЕК) ҳисобланади. У 1960 йилда ташкил топган бўлиб, асосий нефт қазиб олувчи давлатлар қизиқишларини ҳимоя қилади. Унинг таркибига 13 та давлат киради, булар :
Осиёда ­— Саудия Арабистони, Қувайт, БАА, Қатар, Эрон, Ироқ, Индонезия;
Африкада — Ливия, Жазоир, Нигерия, Габон;
Лотин Америкасида — Венесуела, эквадор.
Шимолий Америкада — АҚШ, Канада, Мексика иқтисодий иттифоқи ҳудудлари эркин савдо зонасига (НАФТА) айланди. Минтақалар доирасидаги иттифоққа Лотин Америкаси ассотсиатсияси интегратсияси (ЛАИИ), Осиё-Тинч океан иқтисодий ҳамкорлиги (АТЕС), Африка бирлиги ташкилоти (ОАЕ) ва бошқалар киради.
Ихтисослашувнинг бир қатор афзалликлари бўлса-да, қуйидаги омиллар ихтисослашувни амалга оширишга йўл қўймайди:
1. Ҳар қандай ишлаб чиқаришни майда қисмларга қанчалик кўп бўлманг муайян сондаги бўлинишдан кейин бу қисмларни янада майдароқ қисмларга ёки жараёнларга бўлишнинг иложи йўқ бўлиб қолади.
2. Маҳсулотни айирбошлаш ҳам ихтисослашувга таъсир қилади. Масалан, фермер хўжалиги картошка етиштиришга ихтисослашган бўлса ва бошқа фаолият билан шуғулланмаса.
3. Ихтисослашувга бозордаги талаб ҳам таъсир қилади. Масалан, мамлакатимиз автомобил саноати “Малибу” автомобилини “Спарк” автомобилига қараганда анча кам ишлаб чиқаради. Чунки “Спарк” тежамкор ва арзонлиги учун уни олишни хоҳловчилар сони кўпроқ.
4. Маҳсулотни катта ҳажмда бир жойда ишлаб чиқарилганда уни истеъмолчиларга йетказиш кўп харажат ва вақтни талаб қилади.
5. Истеъмолчилар катта завод ва фабрикаларда ишлаб чиқарилган маҳсулотга нисбатан ҳунармандлар томонидан маҳаллий маҳсулотларни хуш кўрган ҳоллар ҳам кўп. Масалан, аёллар айрим ҳолларда фабрикаларда тикилган кийимларга қараганда кичик тикув ателесида махсус буюртма асосида тикилган кийимларни афзал ўрадилар.
6. Туризм ёки сартарошлик каби хизмат турларини йирик корхоналардан кўра кичик шахобчалар амалга оширгани қулайроқ.
Иқтисодий кластер — муайян ҳудудда тўпланган, маҳсулот, бутловчи қисмлар, маълум хизматлар, инфратузилма билан ўзаро таъминловчи ташкилотлар (корхоналар, илмий ва таълим муассасалари ва ҳ.к) гуруҳи бўлиб, уруҳ иштирокчилари бир-бирларининг ва кластернинг рақобатбардошлилигини оширади.
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда ҳам иқтисодий кластерлар кенг тарқалмоқда. Ташкил қилинаётган пахта-тўқимачилик, балиқчилик, озиқ-овқат кластерлари бунга яққол мисол бўла олади.
Иқтисодий кластернинг хусусиятлари қуйидагилардан иборат: географик жиҳатдан ўзаро яқинлик; технологияларнинг турдошлиги; хом ашё базасининг умумийлиги; инноватсион фаолиятнинг мавжудлиги.
Масала: Иккита ишчи биринчи 5 кунликда 500 та, иккинчи 5 кунликда 750 та маҳсулот тайёрлади. Битта ишчининг биринчи ва иккинчи беш кунликдаги бир кунлик меҳнат унумдорлигини топинг ва ўзаро таққосланг.
Ечими: Сарфланган умумий вақт = Ишчилар сони . Ҳар бир ишчи
сарфлаган вақт = 2 ишчи . 5 кун = 10 кун
Битта ишчининг биринчи беш кунликдаги меҳнат унумдорлиги:
У=Қ:Т=500:10=50 тага,
Битта ишчининг иккинчи беш кунликдаги меҳнат унумдорлиги эса:
750:10=75 тага тенг.
Енди уларни таққослаймиз: 75:50=1,5, яъни, битта ишчининг иккинчи беш кунликдаги меҳнат унумдорлиги биринчидагига қараганда 1,5 баравар кўп бўлган.

Download 334.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling