Курс лойихаси мавзу: Аглопорит чакик тоши ишлаб чиқариш цехини лойихалаш Бажарди: Хурсанов Абдумалик Қабул қилди: доц. Рахимов Ш. Т. Тошкент-2021 Тасдиқлайман: кафедра мудири


Download 0.53 Mb.
bet2/6
Sana04.10.2022
Hajmi0.53 Mb.
#830942
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Аглопорит курс лойиханамуна beton to\'ldiruvchilar texnologiyasi
Мавзу№1, 1-4 SINFLAR UCHUN SIFAT TURKUMINI O'RGANISH DARSLAR ISHLANMASI, qilmishning jinoiyligini istisno qil, akfa parchalanishi, O’zbekistonda ANTIMONOPOL QONUNCHILIGI, Fizika o’quv laboratoriyasi texnika xavfsizligi qoidalari, Fizika o’quv laboratoriyasi texnika xavfsizligi qoidalari, oltin qoidalar, 5 sinf buterbrodlar, Муҳандислик ва компьютер графикаси билетлари (1), Темы самостоятельных работ (1), Mustaqil ish yuzi, imtihon (1), 1-семинарга топширик Ismailov Ulugbek 171 tarix, Glossariy
Қўшимча машғулот ва кўрсатмалар_________________________

  • Лойихани топшириш даври:

    1

    2

    3

    4

    График
    қисми

    Химоя









































































    Бошлиқ:_________Рахимов Ш.Т. Сана __14.09.2021________


    Мундарижа



    1. Кириш……………………………………………………………………. 4

    2. Технологик қисм………………………………………………………… 7

    3. Буюм тавсифи…………………………………………………………… 11

    4. Технологик схема ………………………………………………………. 14

    5. Ҳисоб-китоб қисми:…………………………………………………….. 15

    а) корхонанинг ишлаш тартиби;……………………………………………… 16
    б) корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати;……………………………………. 16
    в) буюм турига боғлиқ холда хомашё ва ярим тайёр маҳсулотлар хисоби;.. 17
    г) технологик асбоб ускуналарни танлаш ва хисоблаш;……………………. 19
    6. Ишлаб чиқариш назорати…………………………………………………… 21
    7. Техника хавфсизлиги ва мехнат мухофазаси……………………………… 22
    8. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати………………………………………... 24


    Кириш
    Joriy yilning 23 may kuni O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev “Qurilish materiallari sanoatini jadal rivojlantirishga oid qo‘shimcha chora-tadbirlar to‘g‘risida”gi qarorni qabul qildi. Quyida qarorning to‘liq matni bilan tanishishingiz mumkin.
    O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining
    qarori

    Respublikamizda raqobatbardosh mahsulotlarni ishlab chiqarish va eksport qilish bo‘yicha barqaror o‘sish sur’atlarini ta’minlash, shuningdek, korxonalarni modernizatsiya qilish, texnik va texnologik yangilashga qaratilgan qurilish materiallari sanoatidagi tarkibiy o‘zgartirishlarni yanada chuqurlashtirish yuzasidan tizimli ishlar amalga oshirilmoqda.
    Tarmoqni jadal rivojlantirish va diversifikatsiya qilish uchun qulay shart-sharoitlar yaratish, mahalliy mineral xomashyo resurslarini qayta ishlashga investitsiyalarni jalb qilish va qurilish materiallarini eksport qilish hajmlarini oshirish maqsadida:
    O‘zbekiston Respublikasining Iqtisodiy taraqqiyot va kambag‘allikni qisqartirish vazirligi, Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi, «O‘zsanoatqurilishmateriallari» uyushmasining:
    a) «O‘zsanoatqurilishmateriallari» uyushmasida qurilish materiallari sanoati sohasidagi tadbirkorlik sub'yektlari va fuqarolarga maslahat-servis va amaliy ko‘mak berishni muvofiqlashtiradigan yig‘ma bo‘linma tashkil etish;
    b) «O‘zsanoatqurilishmateriallari» uyushmasining respublika hududlarida qurilish materiallari sanoati sohasidagi tadbirkorlik sub'yektlari va fuqarolarga maslahat-servis va amaliy ko‘mak beradigan hududiy bo‘linmalarini tashkil etish;
    v) Qoraqalpog‘iston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan «O‘zsanoatqurilishmateriallari» uyushmasining hududiy bo‘linmalarini joylashtirish uchun bepul tarzda alohida xizmat xonalarini ajratib berish;
    g) hududiy bo‘linmalarning saqlash xarajatlari «O‘zsanoatqurilishmateriallari» uyushmasining o‘z mablag‘lari hisobidan amalga oshirish to‘g‘risidagi takliflari qo‘llab-quvvatlanadi.

    Республика халқ хўжалигининг асосий тармоқлари орасида қурилиш материаллари салмоқли ўрин эгаллайди. Бу эса ўз хомашё базасига эгалигимиз, саноат, қурилиш материаллари ва уй жой конструкцияларига бўлган юқори эҳтиёж ва малакали мутахассисларнинг борлиги билан белгиланади.


    Республикамизда темир-бетон конструкцияларини ғовак тўлдирувчилар асосидаги енгил бетонлардан тайёрлаш талаб қилинади. Тошкент архитектура қурилиш институти профессори Л.М.Ботвина ва унинг шогирдлари томонидан Республика хом-ашё базаси асосида сунъий ғовак тўлдирувчилар (керампорит, бархан қумлари асосида олинадиган енгил тўлдирувчилар, кампорит, карбопорит ва бошқалар)ни ишлаб чиқариш технологиялари ишлаб чиқилган. Бу сунъий ғовак тўлдирувчиларни ишлаб чиқариш ва улардан самарали бетон ва конструкцияларини олиш долзарб вазифадир. Булар маълум миқдорда биноларни енгиллаштириш масалаларини ҳал қилади. Конструкцияларини енгиллаштириш арматура ва цемент миқдорини тежашга, конструкцияларни кўндаланг кесимини камайишига ва уларнинг оралиғини узайтиришга олиб келади.
    Бетон тўлдирувчиларини ишлаб чиқаришни ривожлантиришда асосий йўлланмалар қўйидагилар бўлиши керак: тўлдирувчилар сифат даражаси ва самарасини ошириш; ишлаб чиқаришда меҳнат сарфини камайтириш, юқори сифатли тўлдирувчиларни кўплаб ишлаб чиқаришни ташкил этиш, бетон тўлдирувчиларини ишлаб чиқариш технологиясини тубдан яхшилаш учун энг замонавий технологик жараёнларни кенг кўламда тадбиқ қилиш; юқори унумдор автоматик ускуналарни ишлатиш; тўлдирувчилар ҳоссаларини аниқлашда хомашё маҳсулотларнинг сифатини бошқариш ва назорат системасини энг сифатлисини қўллаш; ҳисоблаш техникасидан кенг фойдаланиш; чиқиндига чиқармайдиган ва ресурсларни тежамлаш технологиясини қўллаш; саноат чиқиндилари ва иккиламчи маҳсулотларни кенг кўламда қўллаш; ишчи, энергия ва материал ресурсларини тежамкорлигини ошириш мақсадида ишлаб чиқариш резервларидан фойдаланиш даркор.
    Бетон тўлдирувчилари асосий қурилиш материаллари ҳисобланади. Уларни ишлаб чиқариш кун сайин ўсиб бормоқда. Капитал ва умуман қурилишдаги асосий масала, бу тўлдирувчиларни ишлаб чиқариш ва қўллашни такомиллаштириш, сифатини яхшилаш ҳамда илмий-техник ютуқларни қурилишда қўллаш.
    Бетон деб боғловчи моддалар, сув, майда ва йирик тўлдирувчиларнинг маълум пропорционал миқдорларда олинган қоришмани яхшилаб аралаштириш, зичлаштириш ва қотиши натижасида олинган сунъий тош материалига айтилади.
    Цемент ва тўлдирувчи орасида кимёвий таъсирлашув юзага келмайди (автоклав ишлов бериш орқали олинадиган силикат бетонлардан бошқа). Шунинг учун тўлдирувчиларни инерт ашёлар деб атайдилар. Бироқ, улар бетон хусусияти ва таркибига таъсир қилади ва бу таъсирни бетон таркибини лойиҳалашда ҳисобга олиш тақазо этилади.
    Тўлдирувчи сифатида асосан махаллий тоғ жинслари ва ишлаб чиқариш чиқиндилари (шлаклар ва бошқалар)дан фойдаланилади. Бундай арзон тўлдирувчилардан фойдаланиш бетоннинг нархини арзонлаштиради, чунки тўлдирувчи бетоннинг 85-90% ни, цемент эса 10-15% ҳажмини ташкил этади. Кейинги йилларда қурилишда ғовак сунъий тўлдирувчилардан тайёрланган енгил бетон кенг кўламда қўлланилмоқда. Ғовакли тўлдирувчилар бетон зичлигини пасайтиради, бу эса унинг иссиқликни тутиб қолиш хусусиятини яхшилайди.
    Бетоннинг асосий боғловчи актив қисми бу - цемент. Боғловчи сув билан аралашиб хамир хосил қилиши, тишлашиш ва қотиб қаттиқ холатга ỹтиши ва бетонга айланиш хусусияти эга. Тўлдирувчи нима учун керак?
    1. Тỹлдирувчилар бетоннинг 80% гача ҳажмини ташкил қилади, цемент ва бошқа боғловчиларни сарфланишини кескин камайтиради, қайсики улар бетон таркибида юқори бахоли ва дефицит материал хисобланади.
    2. Цемент тоши қотишида хажмий деформацияларга йỹлиқади. Унинг чỹкиши-2 мм/м га етади. Чỹкиш деформацияларининг нотекис бỹлиши ички зỹриқишлар ва ёрилишларни келтириб чиқаради. Кичик ëриқлар кỹзга кỹринмайди, лекин улар цемент тошини мустахкамлигини ва чидамлилигини кескин пасайтиради. Тỹлдирувчи бетонда қаттиқ каркас хосил қилади, у эса чỹкиш деформацияларини қабул қилиб, чỹкишини камайтиради, (бу тахминан 10 баравар кам, цемент тошига нисбатан).
    3. Юқори мустахкамликдаги тỹлдирувчилардан иборат қаттиқ каркас мустахкамлик ва қайишқоқлик модулини оширади (яьни конструкциянинг юк таъсиридаги деформациясини камайтиради).
    4. Енгил ғовак тỹлдирувчилар бетоннинг зичлигини ва иссиқлик ỹтказувчанлигини камайтиради, бундай бетонлар тỹсиқ конструкциялар ва иссиқлик изоляциялари учун ишлатилади.
    5. Алоҳида оғир ва гидрат тỹлдирувчилар бетоннинг радиациядан яхши сақлайди(атом электростанцияларида).
    Юқоридаги санаб ўтилган бандлар тỹлдирувчиларни ишлатиш жойларини белгилайди, қайсики булар бетоннинг жуда катта таркибий қисмидир, уларнинг хусусиятлари ва техник иқтисодий самарадорлигини белгилайди.



    Download 0.53 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2023
    ma'muriyatiga murojaat qiling