Курс лойихаси мавзу: Аглопорит чакик тоши ишлаб чиқариш цехини лойихалаш Бажарди: Хурсанов Абдумалик Қабул қилди: доц. Рахимов Ш. Т. Тошкент-2021 Тасдиқлайман: кафедра мудири
б) корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати
Download 0.53 Mb.
|
Аглопорит курс лойиханамуна beton to\'ldiruvchilar texnologiyasi
Мавзу№1, 1-4 SINFLAR UCHUN SIFAT TURKUMINI O'RGANISH DARSLAR ISHLANMASI, qilmishning jinoiyligini istisno qil, akfa parchalanishi, O’zbekistonda ANTIMONOPOL QONUNCHILIGI, Fizika o’quv laboratoriyasi texnika xavfsizligi qoidalari, Fizika o’quv laboratoriyasi texnika xavfsizligi qoidalari, oltin qoidalar, 5 sinf buterbrodlar, Муҳандислик ва компьютер графикаси билетлари (1), Темы самостоятельных работ (1), Mustaqil ish yuzi, imtihon (1), 1-семинарга топширик Ismailov Ulugbek 171 tarix, Glossariy
- Bu sahifa navigatsiya:
- Лойиҳаланаётган корхонанинг ишлаб чиқариш режаси
- Хомашё ва ярим тайёр маҳсулотлар ҳисоби
- Ишлаб чиқариш жараёнида йўқотишларни ҳисобга олган ҳолда хомашёларга бўлган талаб
- Asosiy asbob-uskunalar hisobi
- Технологик асбоб-ускуналар рўйхати
- 6. Ишлаб чиқариш назорати
- Сифат
- 7. Техника хавфсизлиги ва мехнат мухофазаси
- 8. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
б) корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати
Лойиҳаланаётган корхонанинг ишлаб чиқариш қувватини ҳисоб-китоб қилиш завод, цех, бўлимнинг иш режими ва рухсат қилинган тайёр махсулотларни ишлаб чиқаришга мувофиқ равишда амалга ошириш керак. Берилган топшириққа асосан соатда, сменалар, суткада ва йилда лойиҳаланаётган корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати 2-жадвалда берилади. Ҳар бир технологик тизим учун ишлаб чиқариш маҳсулдорлиги қуйидаги формула билан ҳисобланади: Бу ерда, Мх –хисобланаётган тизим махсулдорлиги; Мт – цех (корхона)нинг берилган махсулдорлиги; Б – бракдаги йўқотишлар – 2%. Мх х уй.зич/1000 = 21531x680/1000=14641 (т), Бу ерда, уй.зич – махсулот уйилма зичлиги, кг/м3. Лойиҳаланаётган корхонанинг ишлаб чиқариш режаси 2 - жадвал
в) буюм турига боғлиқ холда хомашё ва ярим тайёр маҳсулотлар хисоби Талаба хомашёлар сарфини ҳисоблаётганда, хомашёни ташишдаги 1-2% йўқотишни, ишлаб чиқаришдаги физик-химик жараёнлардаги йўқотишларни (ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга қараб қабул қилинади), шу билан бирга 5% дан кам бўлмаган ҳолда ишлаб чиқаришдаги яроқсиз махсулотлар ҳосил бўлишидаги йўқотишни ва топшириқ бўйича ишлаб чиқаришдаги яроқсиз махсулотлар ҳосил бўлишдаги йўқотишни ва топшириқ бўйича ишлаб чиқариш қувватини ҳисобга олиш керак. Хомашёга бўлган талабни соат, смена, сутка ва йил учун ҳисоблаш керак. Хомашёга бўлган корхона талабиниг ҳисоби 3-жадвалда берилади. Хомашё ва ярим тайёр маҳсулотлар ҳисоби 3 – жадвал
Ишлаб чиқариш жараёнида йўқотишларни ҳисобга олган ҳолда хомашёларга бўлган талаб 4 - жадвал
21531+431+1110+2351=25423 м3 14641+293+755+1594=17283т г) технологик асбоб – ускуналарни танлаш ва ҳисоблаш Хомашё туридан келиб чиқиб технологик жараён учун зарур бўлган асбоб – ускуналар тури ва ишлаб чиқариш қувватини қабул қилинади, унинг сони ҳисобланади. Технологик асбоб-ускуналарнинг характеристикаси 5-жадвалда берилади. Асбоб-ускуналарн технологик хисоби учун формуланинг умумий кўриниши қуйидагича: , Бу ерда: - ўрнитилган машиналар сони; -берилган технологик бўлим бўйича талаб қилинган соатдаги маҳсулдорлик; -танланган типдаги машинанинг соатдаги маҳсулдорлиги; -вақт бўйича ускуналардан фойдаланишнинг меъёрий коэффициенти (0,8-0,9 қабул қилинади). Asosiy asbob-uskunalar hisobi: Агломерацион машина учун ≈1 Bolga’li maydalagich: ≈1 Valslar: ≈2 Tarelka tipidagi granulalar: ≈1 Tishli valslar: ≈1 Технологик асбоб-ускуналар рўйхати 5-жадвал
6. Ишлаб чиқариш назорати Тайёр маҳсулотнинг сифат назорати ва технологик жараёнларни таъминловчи агрегатнинг техник назорати келтирилади. Бетон тўлдиргичлари учун зарур хом-ашё материаллар ва ишни олиб бориш Ўзбекистон Республикаси Архитектура ва Қурилиш қўмитаси ишлаб чиқараётган ҚМҚ, Давлат стандартлар ва техник шароитлар асосида амалга оширилади. Қурилиш меъёрлари ва қоидалари (ҚМҚ)- қурилишдаги энг асосий меъёрий ҳужжат ҳисобланади. ҚМҚ беш қисмидан иборат бўлиб: 1- ташкил қилиш, бошқариш ва иқтисодиёт; 2- лойиҳалаш меъёрлари; 3- ишни ташкил қилиш, бажариш ва қабул қилиш; 4-смета меъёрлари ва 5- ашё ва техник ресурслар сарфлари меъёрлари. Қурилиш ишлаб чиқаришнинг технологияси ва уни ташкил қилиш ҚМҚ нинг учинчи қисмида белгиланган. Унда ишларни бажаришга қўйилган талаблар, уни хавфсиз бажариш, ишни қабул қилиш, шунингдек бажарилган ишни сифатини назорат қилиш келтирилган. ҚМҚ - барча лойиҳа институтлари, қурилиш ташкилотлари, қурилиш ашёлари ва конструкцияларни ишлаб чиқариш корхоналари қайси вазирликка қарашидан қатъий назар, шунингдек бажарилган ишни қабул қилувчи муассасалар учун риоя қилиш мажбурийдир. Жой шароитидан ва ишнинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда ҚМҚ га қўшимча тарзда кўрсатмалар ва техник шароитлар ишлаб чиқилиши мумкин. ҚМҚлар қурилишнинг техник ҳолатини ўсиши, унга илғор усулларни қўллаш давомида қайта кўрилиб, янгиланиб борилади. Сифат ҳар бир операция ва жараёнлар бажарилиши натижасида вужудга келади. Сифат – олинаётган бетон тўлдиргичларининг яроқлилик даражасидир. Сифатсиз тўлдиргичлар нуқсонли деб юритилади. Нуқсонлар: бартараф этиладиган, қийин бартараф этиладиган ва бартарафт этиб бўлмайдиган турларга бўлинади. Бетон тўлдиргичларини ишлаб чиқариш: визуал, турли аниқ асбоблар ёрдамида ўлчаш орқали назорат қилиб борилади. Назорат «Сифатни операциялар бўйича назорат қилиш» схемалари асосида амалга оширилади. 7. Техника хавфсизлиги ва мехнат мухофазаси Мехнат мухофазасининг замонавий қурилишда, обектларида темир- бетон корхоналарида тутган ўрни беқиёс. Хозирги замон қурилиш тартиби халқ хўжалигининг энг мураккаб ишлаб чиқариш жараёнларидан бирига айланди. Ишчиларнинг касбий малакасини ошириш ишнинг сифатига ва уларнинг хавфсизлигига бевосита боғлиқдир. Мехнат хавфсизлигини тўла ва тез таминлангани учун ишчи ва хизматчиларнинг мехнатга бўлган муносабатларини тубдан ўзгартиришга мажбур қила оладиган услубий тадбир лозим, бунда уларнинг мехнати натижаларига моддий таьсир кўрсата олсин. Мехнат хавфсизлигини бошқариш – бу мехнат жараёнида одамларнинг соғлиғини сақлаб қолишга қаратилган бир қатор техникавий, ташкилий, тозалик ва даволаниш бўйича чора – тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалда бажарилишини таьминлаш, назорат қилиб боришдан иборат. Саноат корхоналаридан ажралиб чиқадиган ва ишчи мухитга тарқаладиган ҳар хил зарарли чанг ва захарли газ моддаларини одам учун зарарсиз рухсат етилган миқдорини белгилаб беради. Шундай қилиб қурилишда ишлаб чиқариш санитарияси ва мехнат гигиенаси тозалик ва озодалик бўйича тадбирлар тузишдан, корхоналарда соғлом мехнат шароитини яратишдан иборат. Қурилиш бошқармалари ва саноат корхоналари таркибида мехнат мухофазасини ташкил қилиш ва уни бошқариш бўйича махсус хавфсизлик хизмати мавжуд. Мехнат хавфсизлиги хизмати бевосита ташкилотнинг бош рахбари чиқаради. Жисмоний мехнат жараёнида инсон мехнат қуроли ёрдамида жисмга таьсир етиш йўли билан унинг шаклини ва мохиятини ўзгартиришга эришади. Бу мехнатнинг самараси мехнат қуроли ва ишчининг мохирлигидан ташқари, иш жойининг харорати ва юритилганлиги, озода ва сарамжонлиги, ҳавонинг мусаффолиги, шовқин суроннинг йўқлиги шунга ўхшаш бир қатор омилларга боғлиқки, буларнинг барчаси мехнат шароитини ифодалайди. Давр талаби ва мехнат жараёнларини мураккаблашиб бораётканлиги сабабли ташкилотларда, қурилишда ва саноат корхоналарида мехнат хавфсизлигини бошқаришга ташкил этишга зарурат туғилди. Мехнат хавфсизлигини бошқаришнинг мақсади, мехнат мухофазаси қоидаларини ишчиларга етказиш, уни ишлаб чиқаришга тадбиқ этишдан иборат. Ёнғинлар саноат корхоналари, халқ хўжалигининг ҳамма тармоқлари, қишлоқ хўжалиги, турар жой биноларида юз бериши мумкин бўлган ҳодиса хисобланади. Ёнғин чиқмаслигини таьминлаш, ёнғин чиққан тақдирда унинг ривожланиб, тарқалиб кетмаслиги чора – тадбирларини кўриш, биринчидан моддий бойликларни сақлаб қолишга қаратилган бўлса, иккинчидан инсон саломатлиги ва унинг ҳаётини сақлаб қолиш чора – тадбирларини амалга оширилиши, мехнат мухофазасининг таркибий қисми ҳисобланади. Бетон тшлдиргичлари ишлаб чиқариш корхонаси, цехлари ва омборлари атрофи тўсилади, бунда корхона ўт ўчириш воситалари билан таьминланган бўлиши керак. Саноат корхоналарининг ёнғинга ва портлашга хавфсизлик категориясини аниқлаш, бу корхонада хавфсиз иш шароитини таминлаш учун чора – тадбирлар ишлаб чиқиш зарур. Технологик жараёнларни ёнғин ва портлашга ҳавфлилиги таҳлил қилинганда технологик схемалардан, чегараларда маълумотномада келтирилган материаллардан саноат корхонасида ишлатилаётган материал ва моддаларнинг ёнғинга, портлашга ва аварияларга сабабчи бўладиган сабаблари ўрганилади. Майдаловчи қурилмалар, тегирмонлар, исситиш ва қиздириш воситаларида етарли даражада чанг билан аралашма ҳосил бўлиши ва портлашга олиб келиши мумкин. Саноат корхоналарида ёнувчи аралашмаларни алангаланишига олиб келадиган омиллар очиқ алангали оловлардан фойдаланиш, чўғланган ёнувчи моддалар, механик чегарани иссиқлик энергиясига айлантириш ва кимёвий реакциялар, хисобланади. Ёндириш манбаи сифатида газ пайвандлаш горелкаси электр пайвандлаш ишларида чиқадиган учқунларни хисобга олиш керак, ёнғиннинг олдини олиш мақсадида замонавий ва ўта мустахкам электр қурилмалари ва асбоб – анжомларидан корхоналарда кенг қўлланилмоқда. 8. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 1. Асқаров Б.А., Ботвина Л.М. Пористые заполнители из местного сырья и легких бетона на их основе. Ташкент. Фан. 1990. 2. Х.Акрамов, Ш.Рахимов, Х.Нуритдинов, М.Туропов “Бетон тўлдиргичлари технологияси”, Ўқув қўлланма, Тошкент, 2010й. 3. Акрамов Х.А. Қурилиш ашёлари саноати корхоналарини лойихалаш. Т., Ўзбекистон, 2003. Акрамов Х.А., Нуритдинов Х.Н. Бетон ва темир-бетон буюмлари ишлаб чиқариш технологияси. Дарслик. Т., 2011й. 5. УзРСТ 9758-96. Қурилиш ишларида ишлатиладиган ғовак тўлдиргичлар. Синаш усуллари. 6. УзРСТ 750-96. Тупроқлар. Органик моддалар миқдорини аниқлаш усуллари. 7. УзРСТ 680-96. Серғовак бетонлар. Техник шартлар. 8. УзРСт 668-96. Серғовак бетон. Сорбция намлигини аниқлаш усули. Download 0.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling