Лаборатория иши №5


Download 492.56 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/25
Sana31.08.2023
Hajmi492.56 Kb.
#1671951
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
UKT lab



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ 
 
ТЕРМИЗ МУҲАНДИСЛИК-ТЕХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ 
 
«КИМЁВИЙ ВА ОЗИҚ-ОВҚАТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ» 
кафедраси 
 
 
 
«УМУМИЙ КИМЁВИЙ ТЕХНОЛОГИЯ» 
фанидан лаборатория машғулотлари учун
услубий қўлланма. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Термиз – 2022 йил 



«Умумий кимёвий технология» фанидан лаборатория
машғулотлари бажариш тартиби. 
Тузувчилар: доц. Ходжамкулов С.З., Шайманова Р.С. 
Мазкур қўлланмада «Умумий кимёвий технология» фанидан 
лаборатория ишларини ўрганиш ва амалда бажаришга ўргатадиган методик 
қўлланманинг баёни ва ҳисоби берилган.
Методик қўлланмада «Умумий кимёвий технология» фанини 
ўзлаштираётганда ўрганилиши лозим бўлган бир қанча жараёнларнинг, яъни: 
водород хлоридни абсорбциялаш, хлорид кислотаси олиш, аммиакни 
оксидлаш ва нитрат кислотаси олиш, сульфид рудаларини куйдириш ва 
сульфат кислотаси олиш, сирка кислотасининг этерификацияси, гипс асосида 
боғловчи махсулотлар олиш, металл ва нометалларнинг коррозияга 
чидамлигини ўрганиш, молибден концентратини куйдириш жараёнини 
ўрганиш, молибден куйиндиларидан аммоний парамолибдати олиш 
мақсадида қайта ишлаш каби лаборатория машғулотларини баёни берилган.
Бу лаборатория ишларида ишнинг мақсади, қисқача назарий 
маълумотлар, ишни бажаришга керакли реактивлар, буюмлар, жиҳозлар, 
лаборатория қурилмасининг таркибий қисмлари, ишни бажариш тар тиблари 
ва қандай адабиётлардан фойдаланиш мумкинлиги тўғрисида тўлиқ 
маълумотлар берилган.
Услубий қўлланмадан Кимё-технология институти ва «Умумий кимёвий 
технология» фани ўқитиладиган барча институтларда қўлланма сифатида 
фойдаланиш мумкин. 
Тақризчи:
Ўз.Р. ФА Умумий ва ноорганик кимё институтининг
кичик илмий ходими, т.ф.н. Кучаров Б. 
«Кимёвий ва озиқ-овқат технологиялари» кафедрасининг 2022 йил ___ 
________ _______- сонли баённомаси. 
«Енгил саноат ва озиқ-овқат технологиялари» факультетининг «Илмий-
услубий Кенгаши»да 2022 йил ___ ________ _______- сонли баённомаси. 
ТерМТИ «Илмий Кенгаши»да муҳокама этилган ва кўп нусхада нашрга 
этишга рухсат берилган. 
Баённома № ___
«____» ___________ 20___ й. 



Кириш. 
Ушбу «Умумий кимёвий технология» фанидан лаборатория 
машғулотларини бажариш учун мўлжалланган методик қўлланма 
талабаларнинг 
маърузалар 
тинглаб 
олган 
билимларини 
янада 
мустахкамлайди. Лаборатория ишларида типик кимёвий технологик 
жараёнлар модел қурилмаларда ўтказилади ва уларда кимёвий жар аёнга 
ҳарорат, туташиш муддати, ҳажмий тезлик, компонентлар нисбати каби бир
қатор омилларнинг таъсири ўрганилади. «Умумий кимёвий технология» 
фанидан лаборатория амалиётини бажариш даврида талабалар модел 
қурилмаларда технологик изланишлар билан шуғулланиш учун етарли билим 
оладилар. Асосий типик кимёвий технологик жараёнлар – гомоген, гетероген 
ва бошқа жараёнлар борадиган реакторлар халқ хўжалигида муҳим ахамиятга 
эга бўлган, ишлаб чиқаришда ишлатилаётган хақиқий реакторларга 
муқобиллаштирилган.
Талабалар, лаборатория амалиётини бажаришга киришдан олдин
албатта, «Кимёвий лабораторияда ишлаганда риоя қилинидиган техника 
хавфсизлиги қоидалари» билан танишиб чиқишлари зарур ва улар шундан 
кейингина амалий ишларга киришишлари мумкин.
Ҳар бир лаборатория ишида ўтказилаётган жараён тўғрисида, 
лаборатория қурилмаси ҳақида ва ишни олиб бориш тартиби тўғрисида 
қисқача маълумотлар берилган. 
Лаборатория ишидаги жараёнлар ҳақида тўлиқроқ маълумотларни иш 
охирида тавсия қилинган адабиётлардан топиш мумкин. Тажриба ишларини 
тугатгандан сўнг, талаба ҳисоб-китоб ишларини бажаради ва ҳисобот 
топширади.
Мазкур услубий кўрсатма «Умумий кимёвий технология» фани 
ўқитиладиган барча мутахасисликларнинг бакалавирият талабаларига 
мўлжалланган. 




Download 492.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling