Лаборатория иши Matlab тизими ва унинг объектлари билан танишув ва бевосита хисоблаш мухитида амаллар бажариш


Download 161.3 Kb.
bet1/5
Sana21.04.2020
Hajmi161.3 Kb.
#100615
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Karimov Suhrob 211-16 joriy nazorat


  1. лаборатория иши

Matlab тизими ва унинг объектлари билан танишув ва бевосита хисоблаш мухитида амаллар бажариш.

Ишдан мақсад: - талабаларнинг Matlab пакетида ишлаш билим, малака ва кўникмаларини шакллантириш.

Назарий қисм

Matlab тизимини ишга туширилгандан сўнг экранда қуйидаги тўртта панелдан иборат ойналар пайдо булади:



  • Command Window (командалар ойнаси) – энг кўп ишлатиладиган ойна бўлиб, унда фойдаланувчининг командалари бевосита бажарилади ва натижалар келтирилади.

  • Command History (командалар тарихи) – фойдаланувчининг барча командалари сақланади.

  • Workspace (ишчи фазо) – фойдаланувчи томонидан командалар ойнасига киритилган барча ўзгарувчиларни акс эттиради.

  • Сurrnt Directory (жорий каталог) – проводник дастурига ўхшаш функцияни бажаради.

Командалар ойнаси ишлагандан сўнг фойдаланувчи клавиатурадан командаларни киритади ва Enter тугмасини босади. Натижада экранда командалар натижалари ёки хатолар хақидаги маълумотлар акс эттирилади.

Команда – Matlab тизимининг стандарт жойдаги оъекти бўлиб, қуйидагича форматга эга:



<команда> <мазмуни>,

Бу ерда:


<команда> - команданинг стандарт номи;

<мазмуни> - хар бир команда учун аниқлаштирилади ва келтирилмаслиги хам мумкин.

Matlab тизимининг командалари рўйхати Matlab/бош папкасида келтирилган.

Ўзлаштириш оператори – икки турга булиниди.


  1. Ошкор ўзлаштириш оператори:

<ўзгарувчи номи> = < ифода>.

  1. Ошкормас ўзгартириш оператори:

ans

Константалар – Matlab тилининг хисоблаш жараёнида ўзгармас қийматга эга объекти бўлиб, қуйидагиларга бўлинади:



1.Сонли константалар:

  • бутун;

  • хакикий;

  • комплекс:

2.Мантиқий константалар ( True (рост) ёки False(ёлғон))

  1. Символ(белги) кўринишдаги константалар (апостроф ичига олинган белгиларнинг ихтиёрий кетма-кетлиги).

Ўзгарувчилар – Matlabнинг хисоблаш жараёнида ўз қийматини ўзгартирувчи объектлардир.

Ўзгарувчилар оддий ўзгарувчилар ва массивларга бўлинади.



Функциялар – ички ва ташки функцияларга ажралади.

Ички функция – Matlab тилининг стандарт номи объекти бўлиб, ёпиқ қавслар ичидаги параметрлар асосида амаллар бажарилади.

Функцияга мурожаат унинг номи оркали қуйидагича амалга оширилади:

[y1,y2…..]=<функция номи> (х1,х2……).

Бу ерда:


<функция номи> - функциянинг стандарт номи.

х1,х2….. – кирувчи параметрлар рўйхати.

y1,y2….. – чикувчи параметрлар рўйхати.

Асосий математик функциялар рўйхати билан help elfun командаси ёрдамида танишиш мумкин.



Ифодалар – Matlab тилининг объекти бўлиб, операциялар орқали ўзгармаслар, ўзгарувчилар ва функцияларнинг маънога эга бўлган тўпламидир. Ифодалар арифметик, мантиқий ва символли каби турларга бўлинади.

Операциялар – матрицаларни кўшиш, айириш, кўпайтириш, даражага кўтариш, ўнг ва чап бўлиш ва х.к.лар бўлиб, улар хақидаги маълумотларни help ops командаси оркали олиш мумкин.

12.

1.2




a)



b)

A = 8/9*pi;



B = pi/10;

C = (sin(A)+tan(B))/(power((A-3*B).^2,1/5));



disp(C);








Download 161.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling