Life-менеджмент ҳаётни бошқариш. Exact. Uz


Download 0.52 Mb.
Sana13.12.2020
Hajmi0.52 Mb.
#165582
Bog'liq
life menejment


LIFE-МЕНЕДЖМЕНТ - Ҳаётни бошқариш. - EXACT.UZ

exact.uz


Биз, ҳаётимизда ҳар куни турли ҳил инсонлар — турли ҳил натижаларга эришаётганига гувох бўламиз. Агарда ўзимизга бу нима билан боғлиқ деб савол берадиган бўлсак, жавобини тезда топа олмаймиз. Аммо бир нарса аниқ, инсонни ижтимоий ҳолати, таълим даражаси ёки меҳнаткашлиги ҳаётда муваффақиятли бўлишига сабаб бўла олмайди. Кимдир яҳши таълим-тарбия олади ва фаол мехнат қилади аммо ўзи ҳохлаётганига эриша олмайди, кимдирнинг эса барча орзулари амалга ошади.

Демак, муваффақиятли инсон, муваффақиятсиз инсондан қандай белгилари билан фарқ қилади?
Ушбу жараённи бошқарса бўладими? 
Ушбу саволларга Life-Менеджментнинг бир нечта асосий қисмлари ёрдамида жавоб беришга ҳаракат қиламиз.

wallpaperscraft.ru

Life-Менеджментнинг асосий принциплари:

Life-Менеджмент — ҳаётни бошқариш учун қўлланиладиган мураккаб теҳнологиядир. «Лайф-менеджмент» термини биринчи марта 2003 йил Тайм-менеджмент мавзусига аталган конференцияда аниқланган.

Life-менеджмент, классик менеджмент бошқарув функцияларига асосланади:

1)Вазиятни анализ қилиш
2)Планлаштириш
3)Ташкиллаштириш
4)Мотивация
5)Бошқариш

Муваффақиятли инсонларни бошқалардан қандай белгилари ажратиб туради?



Биринчидан, улар бугун ва эртага эмас балки узоқ муддат давомида ҳаётдан нима олишни ҳохлаётганини билишади.
Иккинчидан, улар ўзи қойган мақсадга яқинлашаётганини ёки узоқлашаётганини билишади.
Учинчидан, муваффақиятли инсон ўзгаришлар учун мослашувчан бўлади. Мослаша олмайдиган инсон ҳеч қачон муваффақиятга эриша олмайди.

wallpaperscraft.ru

Life-Менеджментнинг асосий қадамлари:

Ўзингиз қўйган мақсадга эришиш учун қуйидаги саволларга эътибор қаратишингиз керак:



1)Нимага боряпсиз?
2)Қаерга боряпсиз?
3)Қандай боряпсиз?

Лайф-менеджмент сизнинг вақтингизни 20% ни ташкил этади, аммо 80% натижа беради. Менеджментнинг бошқа турлари 80% ни ташкил этиб 20% натижа беради.



wallpaperscraft.ru

Режалаштириш воситалари

Мақсад қўйиш қоидалари



  1. Мақсад позитив бўлиши керак, орасида «эмас» қўшимчалари бўлмаслиги лозим. Энг асосийси мақсад ҳозирги замон билан тузилган бўлиши шарт.

  2. Мақсаднинг оҳирги ва оралиқ муддатлари бўлиши керак: Мақсадга эришиш вақти кўп узоқ бўлмаса — унга сана ва ой қўйилади, масалан: «Мен 20-август 2020 йил Лайф-менеджмент курсини муваффақиятли тугатдим». Агарда мақсадга эришиш вақти узоқ бўладиган бўлса ой ва йил қўйилади, масалан: «2025 йилнинг февраль ойида MBA дипломини қўлга киритдим».

  3. Мақсад чиройли ҳусниҳат билан қўлёзма бўлиши керак, аҳир бу сизнинг келажагингиз-ку . . .

  4. Мақсад сон ва сифат кўрсаткичларга эга бўлиши керак. Масалан: «бугун 20-август 2020 йил мен 1200$ миқдордаги ойлик иш ҳақи олдим ва бу иш менга жуда ёқади…».

  5. Мақсад сизга ёқиши керак, унда: эмоция, расмлар, ҳид, товуш ва ўнг ярим шаримиз эслайдиган нарсалар бўлиши керак.

  6. Мақсад экологик бўлиши керак, яъни бошқа мақсадларингиз билан чамбарчас боғлиқ бўлиши керак . . .

Мақсадлар қўйишда ва янги марраларни забд этишда омад тилаб қоламиз!
Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling