Лилини такомиллаштириш


Диссертация тадқиқотининг олий таълим муассасаси илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги


Download 1.06 Mb.
bet5/25
Sana09.09.2022
Hajmi1.06 Mb.
#803145
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
Автореферат-Ю.Суннатов(таржима)
ИД. Ilmiy tadqiqot ishlarini tashkil etish 2 курс[1], Science and Education 12-son jurnal USSD, Р Мухитдинов ва М Абдуллаева маколаси апрель 2021 йил(1), 1.-mustaqil-ishni-tashkil-etishning-shakli-va-mazmuni, Chiziqli algebra va analitik geometriya fanidan test savollari, Amaliy jami 1, fayl 1, BOJXONA ISHI ASOSLARI 1-mavzu, AXBOROT TEXNOLOGIYALARI, 11, Ishchi o`quv dasturi O\'zb tarixi, 2 5375291208920733740, 2 5371100025214473963, “Internetga ulaning va abonent qurilmasini oling” aksiyasini o‘tkazish shartlari, QATTIQ JISMLAR.MAFTUNA
Диссертация тадқиқотининг олий таълим муассасаси илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Мазкур диссертация тадқиқоти Тошкент молия институтининг “ Иқтисодиётни модернизация қилиш шароитида молия, банк ва ҳисоб тизимини мувофиқлаштиришнинг илмий асослари” мавзусидаги илмий тадқиқот ишлари режаси доирасида бaжaрилгaн.
Тадқиқотнинг мақсади хўжалик юритувчи субъектлар молиявий ҳолати таҳлилини математик аппарат ва рейтинг методологияси қўлланилиши асосида такомиллаштиришга каратилган илмий хулосалар шакллантириш, назарий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари диссертация ишининг мақсади доирасида қуйидаги вазифалар белгиланган:
ХЮСлар молиявий ҳолати таҳлили, рейтинг ва рэнкинг баҳолашнинг мавжуд методологиялари асосида солиштирма баҳолашнинг муаммоларини, назарий ва методологик асосларини таҳлилий тизимлаштириш негизида тегишли хулосалар, таклиф ва тавсиялар шакллантириш;
ХЮСлар молиявий ҳолатини комплекс таҳлил қилиш, рейтинг ва рэнкинг баҳолашнинг математик методологияси ёрдамида солиштирма баҳолашнинг янги методикасини ишлаб чиқиш ва уни таҳлилий эмпирик тест синовдан ўтказиш асосида унинг методик жиҳатлари ва имкониятларини аниқлаш;
ХЮСлар молиявий ҳолатини комплекс таҳлил қилиш, рейтинг ва рэнкинг баҳолаш математик методологиясининг амалиётда қўллаш йўналишларини белигилаш ва уларнинг амалга оширилиши бўйича тегишли назарий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.
Тадқиқотнинг объекти иқтисодиётнинг реал секторидаги хўжалик юритувчи субъектлар.
Тадқиқотнинг предмети хўжалик юритувчи субъектлар молиявий ҳолатининг таҳлилини такомиллаштириш жараёнида юзага келадиган иқтисодий муносабатлар ҳисобланади.
Тадқиқотнинг усуллари. Диссертация ишида тизимли ёндашув, кузатиш, танлаш, умумлаштириш, гуруҳлаштириш, қиёсий таққослаш, абстракт-мантиқий фикрлаш, математик аппарат ва формализация, эмпирик тест синов, комплекс молиявий таҳлил ва хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳолати рейтинги ва рэнкингини баҳолаш ҳамда улар билан боғлиқ бошқа усуллардан фойдаланилган.

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling