Лилини такомиллаштириш


Тадқиқотнинг илмий янгилиги


Download 1.06 Mb.
bet6/25
Sana09.09.2022
Hajmi1.06 Mb.
#803145
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
Автореферат-Ю.Суннатов(таржима)
ИД. Ilmiy tadqiqot ishlarini tashkil etish 2 курс[1], Science and Education 12-son jurnal USSD, Р Мухитдинов ва М Абдуллаева маколаси апрель 2021 йил(1), 1.-mustaqil-ishni-tashkil-etishning-shakli-va-mazmuni, Chiziqli algebra va analitik geometriya fanidan test savollari, Amaliy jami 1, fayl 1, BOJXONA ISHI ASOSLARI 1-mavzu, AXBOROT TEXNOLOGIYALARI, 11, Ishchi o`quv dasturi O\'zb tarixi, 2 5375291208920733740, 2 5371100025214473963, “Internetga ulaning va abonent qurilmasini oling” aksiyasini o‘tkazish shartlari, QATTIQ JISMLAR.MAFTUNA
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бухгалтерия баланс актив ва пассив қисмларининг суммар кўрсаткичларини бир-бирига нисбатан таққослама ўрганиш орқали хўжалик юритувчи субъектлар молиявий ҳолатига миқдорий баҳо бериш мумкинлиги асослаб берилган;
хўжалик юритувчи субъектлар молиявий рейтингини баҳолаш учун ишлаб чиқилган методика ёрдамида улар бухгалтерия баланси барқарорлигига сифатий баҳо беришнинг мезонлари очиқланган;
хўжалик юритувчи субъектларнинг меъёрлаштирилган молиявий ўлчами ва унга мос рэнкинг поғоналарни аниқлаш учун ишлаб чиқилган методика ва мезонлар ёрдамида бундай субъектлар молиявий холатини қиёсий солиштирма баҳолаш мумкинлиги асосланган;
хўжалик юритувчи субъектларни комплекс таҳлил қилиш ва уларнинг молиявий ҳолати рейтингини баҳолаш ҳамда молиявий ўлчами бўйича рэнкинг ўринларини аниқлашнинг комплекс ёндашуви ишлаб чиқилиб, уни рақамли иқтисодиёт талабларига мослиги ва амалиётда қўллаш йўллари асосланган.
Тадқиқотнинг амалий натижаси қуйидагилардан иборат:
хўжалик юритувчи субъектлар бухгалтерия баланс суммар кўрсаткичларини ўзаро мутаносиб равишда шакллантириб бориш имконини беради;
ишлаб чиқилган ёндашув орқали хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳолатига самарали (аниқ, тезкор, ишончли) баҳо бериш билан бирга, унинг молиявий рейтингини яхшилаш режасини ишлаб чиқиш мумкин;
хўжалик юритувчи субъект ўзининг молиявий ўлчамини, 9 та рэнкинг поғонадан қайси бирига тегишли эканлигини, бунда у мазкур поғона доирасида қайси компаниялар билан рақобатли эканлиги ва улар орасида аниқланган топ кучлиликдаги ўрнини билиш имконини беради;
хўжалик юритувчи субъектлар молиявий ҳолатини ҳамда рейтинги ва рэнкингини солиштирма баҳолаш ёндашуви ҳамда уни қўлланилиш принциплари ва усули компаниялар комплекс молиявий таҳлилининг мавжуд методологик базисини такомиллаштириб бойитган.
Тадқиқот нaтижaлaрининг ишончлилиги. Тадқиқотда қўлланилган ёндашув ва усулларни умум тан олинганлиги ва мақсадга мувофиқлиги, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, фойдаланилган адабиётлар ва интернет маълумотлари расмийлиги, реал сектордаги акциядорлик жамиятларига оид маълумотларнинг ҳисобот маълумотларидан олинганлиги, хулоса, таклиф ва тавсияларнинг амалиётда жорий этилгани белгиланади.

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling