Лойиха (Намуна)


Download 124 Kb.
bet1/7
Sana13.04.2022
Hajmi124 Kb.
#634896
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Ишчи ўқув дастур 2020 Биология
hisobot lobbar, ozbekcha-inglizcha-ruscha sozlashgich uzbek-english-russian phrase-book, n, Bolalarga ilk iqtisodiy, huquqiy va ekologik tarbiya berish usul, Ma’rifatparvar, 56, 56, 56, 56, 56, 38-19 Маъруза-3, 38-19 Маъруза-3, Informatika 11-sinf TAYYOR, 4-labaratoriya, fb5aa1420f3ef419f772968b608c687c


БИОЛОГИЯДА КОМПЬЮТЕР ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
ФАНИНИНГ ИШЧИ ЎҚУВ ДАСТУРИ
1. Ўкув фанини ўқитилиши бўйича услубий кўрсатмалар

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган қарорларга асосан республикамизда компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш, уларни халқ хўжалигида самарали қўллаш долзарб масалага айланган. Фаннинг мавзуси ва ҳажми Давлат таълим стандартидаги “Биология“ ва “Экология” йўналишида бакалаврлар тайёрлашга қўйилган малакавий талаблар асосида белгиланади. “Биологияда компьютер технологиялари” фанини ўқитишдан мақсад талабаларга ўз соҳасидаги амалий масалаларни ечишда, жадвал, график ва расмлар кўринишидаги тажриба натижаларини қайта ишлашда керакли программа воситаларидан фойдаланишда, маълумотлар базасини яратиш ҳамда интернетдан фойдаланиш, стационар ва мобил операцион тизимларда ишлаш, биологик соҳа жараёнларининг математик модели ва уларни таҳлил қилиш, алгоритмлар ва модель тушунчалари каби асосий билимга эга бўлишлари керак.


“Биологияда компьютер технологиялари” предметини тинглаган талабалар компьютер тармоқларида жумладан, интернет муҳитидан фойдаланиш, маълумотлар базаси билан ишлаш, биология соҳасидаги маълумотларни компьютерда қайта ишлаш, олинган натижаларни таҳлил қилишда математик ва статистик усулларни қўллаш, мутахассисликка оид ҳужжатлар яратиш малакаларига эга бўлиши керак.


2. Маъруза машғулотлари
Биологияда компьютер технологиялари” фaнигa кириш. Таълимда АКТ дан фойдаланиш концепциялари. Таълимда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишнинг замонавий тенденциялари, илғор технологияларнинг хусусиятлари ва ривожланиш омиллари. Таълим жараёнида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишнинг долзарб муаммолари ва устувор йўналишлари. Ўзбекистонда АКТ соҳасини ривожлантиришдаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, амалдаги қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва Вазирлар маҳкамасининг қарорлари.

Download 124 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling