Локал компьютер тармоклари


Download 0.54 Mb.
bet1/15
Sana22.01.2023
Hajmi0.54 Mb.
#1110584
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
TARMOQ


ЛОКАЛ КОМПЬЮТЕР ТАРМОКЛАРИ
Режа:
1. Тармокларнинг таснифланиши ва уларни кУллаш хусусиятлари
2. Локал компьютер тармогида ишлашнинг афзаллиги

1. Тармокларнинг таснифи ва уларни кУллаш хусусиятлари.

Хозирда компьютерларни кУллашда кУпгина фойдаланувчилар учун ягона ахборот маконини таърифловчи тармокларни ташкил этиш мухим ахамиятга эга. Буни бутун дунё компьютер тармоги хисобланмиш Internet мисолида яккол кУриш мумкин.
Узатиш каналлари оркали Узаро богланган компьютерлар мажмуига компьютерлар тармоги дейилади. Бу тармок ундан фойдаланувчиларни ахборот алмашув воситаси ва аппарат, дастур хамда ахборот тармоги ресурсларидан жамоа бУлиб фойдаланишни таминлайди.
Компьютерларнинг тармокка бирлашиши кимматбахо асбоб-ускуналар - катта хажмли диск, принтерлар, асосий хотирадан биргаликда фойдаланиш, умумий дастурли воситага ва маълумотга эга бУлиш имконини беради. Глобал тармоклар туфайли олисдаги компьютерларнинг аппарат ресурсларидан фойдаланиш мумкин. Бундай тармоклар миллионлаб кишиларни камраб олиб, ахборот таркатиш ва кабул килиш жараёнини бутунлай Узгартириб юборди, хизмат кУрсатишнинг энг кенг таркалган тармоги - электрон почта оркали ахборот алмашувни амалга оширишдир. Тармокнинг асосий вазифаси фойдаланувчининг таксимланган умумтармок ресурсларига оддий, кулай ва ишончли химояланган холда ахборотдан жамоа бУлиб фойдаланишни ташкил этиш. Шунингдек, фойдаланувчилар тармоклари Уртасида маълумотларни узатишнинг кулай ва ишончли воситасини таъминлаш. Умумий ахборотлаш даврида катта хажмдаги ахборотлар локал ва глобал компьютер тармокларида сакланади, кайта ишланади ва узатилади. Локал тармокларда фойдаланувчилар ишлаши учун маълумотларнинг умумий базаси ташкил этилади. Глобал тармокларда ягона илмий, иктисодий, ижтимоий ва маданий ахборот макони шакллантирилади.
Маълумотлар базасига узок масофадан туриб киришда, умумий маълумотларни марказлаштиришда, маълумотларни маълум масофага узатишда ва уларни таксимлаб кайта ишлаш борасида кУпгина вазифалар мавжуд. Буларга бир канча мисоллар келтириш мумкин: банк ва бошка молиявий тузилмалар; бозорнинг ахволини акс эттирувчи тижорат тизими (“талаб-таклиф”); ижтимоий таъминот тизими; солик хизмати; оралик масофадан туриб компьютер таълими; авиа чипталарни захира килиб кУйиш тизими; узокдан туриб тиббий ташхислаш; сайлов тизими. КУрсатилган ушбу барча кУшимча маълумотлар тУпланиши, сакланиши ва ундан фойдалана олиш (кириш) нотугри маълумотлар бУлишидан ва рухсат берилмаган киришдан химояланган бУлиш керак. Илмий, хизмат, таълим, ижтимоий ва маданий хаёт сохасидан глобал тармок миллионлаб кишилар учун янги хил дам олиш машгулотини яратди. Тармок кундалик ишни ва турли сохадаги кишиларнинг дам олишини ташкил этиш куролига айланди.
Тармоклар таснифи
Компьютер тармокларини кУпгина белгилар, хусусан худудий таъминланиши жихатидан таснифлаш мумкин. Бунга кУра глобал, минтакавий ва локал (махаллий) тармоклар фаркланади.
Глобал тармоклар бутун дунё бУйича тармокдан фойдаланувчиларни камраб олади ва кУпинча бир-биридан 10-15 минг км узокликдаги ЭХМ ва алока тармоклари узелларини бирлаштирувчи йУлдош оркали алока каналларидан фойдаланади.

Минтакавий тармоклар унча катта бУлмаган мамлакат шахарлари, вилоятларидаги фойдаланувчиларни бирлаштиради. Алока каналлари сифатида кУпинча телефон тармокларидан фойдаланилади. Тармок узеллари орасидаги масофа 10-1000 км ни ташкил этади.


ЭХМнинг локал тармоклари бир корхона, муассасанинг бир ёки бир канча якин биноларидаги абонентларни боглайди. Локал тармоклар жуда кенг таркалган, чунки 80-90% ахборот Уша тармок атрофида айланиб юради. Локал тармоклари хар кандай тизилмага эга бУлиши мумкин. Лекин локал тармоклардаги компьютерлар юкори тезликка эга ягона ахборот узатиш канали билан богланган бУлади. Барча компьютерлар учун ягона тезкор ахборот узатиш каналининг бУлиши - локал тармокнинг ажралиб турувчи хусусияти. Оптик каналда ёруглик Утказгич инсон соч толаси калинлигида ясалган. Бу Ута тезкор, ишончли ва киммат турадиган кабел.
Локал тармокда ЭХМлар орасидаги масофа унча катта эмас - 10 км гача, радио канал алокасидан фойдаланилса - 20 км. Локал тармокларда каналлар ташкилот мулки хисобланади ва бу улардан фойдаланишни осонлаштиради.
Тармокнинг дастурий таъминоти
Тармокнинг имконияти унинг фойдаланувчига кУрсатадиган хизмати билан Улчанади. Тармокнинг хар бир хизмат тури хамда унга кириш учун дастурий таъминот ишлаб чикилади. Тармокда ишлаш учун белгиланган дастур бир вактда кУплаб фойдаланувчилар учун мУлжалланган бУлиши керак. Хозирда шундай дастурий таъминот тузишнинг икки хил асосий тамойили жорий этилган.
Биринчи тамойилда тармокнинг дастурлаштирилган таъминоти кУпгина фойдаланувчиларга хамма кириши мумкин бУлган бош компьютер ресурсларини такдим этишга мУлжалланган. У файл-сервер деб юритилади. Бош компьютернинг асосий ресурси файллар бУлгани учун у шу номни олган. Бу дастурли модуллар ёки маълумотларга эга файллар бУлиши мумкин. Файл-сервер - бу сервернинг энг умумий тури. Шуниси кизикки, файл-серверини диск хажми одатдаги компьютердагидан кУп бУлиши керак, чунки ундан кУпгина компьютерларда фойдаланилади.
Тармокда бир канча файл - серверлар бУлиши мумкин. Тармокдан фойдаланувчиларнинг биргаликда фойдаланишига такдим этиладиган файл-сервернинг бошка тур серверларини санаб Утиш мумкин. Масалан: принтер, модем, факсимил алока учун курилма. Файл-сервер ресурсларини бошкарувчи ва кУпгина тармок фойдаланувчилари учун рухсат берувчи дастурий тармок таъминоти тармокнинг операцион тизими деб аталади. Унинг асосий кисми файл-серверда жойлашади; ишчи станцияда факат ресурс ва файл-сервер орасидан мурожаат килинадиган дастурлар оралигидаги интерфейс ролини бажарувчи унча катта бУлмаган кобик жойлаштирилади.
Ушбу тамойил доирасида ишлашга мУлжалланган дастур тизимлари фойдаланувчига файл-сервердан фойдаланиш имконини беради. Коида бУйича ушбу дастурли тизимлар файл-серверда сакланиши ва барча фойдаланувчилар томонидан бир вактда фойдаланилиши мумкин. Лекин бу дастурларнинг модулларини бажариш учун зарур бУлганда фойдаланувчи компьютерига яъни ишчи станциясига Утказилади ва керакли ишни бажаради. Бунда барча маълумотларни кайта ишлаш (агар улар умумий ресурс бУлса ва файлли серверда сакланаётган бУлса хам) фойдаланувчининг компьютерида амалга оширилади. Шубхасиз бунинг учун маълумотлар сакланган файллар фойдаланувчининг компьютерига кУчирилиши керак.
Иккинчи тамойил “клиент-сервер” архитектура деб аталади. Унинг дастурий таъминоти ресурслардан жамоа бУлиб фойдаланишгагина мУлжалланиб колмай, уларни кайта ишлаш ва фойдаланувчи талабига кУра ресурсларни жойлаштиришга мУлжалланган. “Клиент-сервер” архитектуралар дастури тизими иккита бУлинмадан иборат: Сервернинг дастурли таъминоти ва фойдаланувчи - мижознинг дастурий таъминоти. Бу тизимлар иши куйидагича ташкил килинади: мижоз-дастурлар фойдаланувчининг компьютерида бажарилади ва умумий кириш компьютерида ишлайдиган дастур - серверга сУров жУнатилади. Маълумотларнинг асосий кисмини кайта ишлаш кучли сервер томонидан амалга оширилади, фойдаланувчи компьютерига факат бажарилган сУров натижалари юборилади. Маълумотлар базаси серверлари катта хажмдаги маълумотлар (бир неча 10 гигобайт ва ундан кУп) билан ишлашга мУлжалланган ва кУп сонли фойдаланувчилар юкори унумли ишлаб чикаришни, ишонч ва химояланганликни таъминлайди. Глобал тармоклари иловаларида клиент-сервер архитектураси (маълум маънода) асосий саналади. Катта матнли сахифаларни саклаш ва кайта ишлашни таъминловчи машхур Web-серверлари, FTD-серверлари, электрон почта серверлари ва бошкалар маълум. Санаб Утилган хизмат турларининг мижоз дастурлари ушбу серверлар томонидан хизматни кабул килиш олиш ва улардан жавоб олиш учун сУраш имконини беради.
Таксимланадиган ресурсга эга хар кандай компьютер тармоги сервер деб юритилиши мумкин. Чунки бошка компьютерларда фойдаланишга рухсат бУлган бУлинувчи модемли компьютер модем ёки коммуникацияли сервердир.
Шахсий компьютерларнинг локал тармоги кенг таркалган. Дунёдаги кУпгина шахсий компьютерлар шу тармокларда ишлайди. Локал тармоклар бир-биридан унча узок бУлмаган масофада жойлашган компьютерларни боглаб туради. Одатда улар бир ёки бир неча якин жойлашган корхона, муассаса ва офислар компьютерларини бирлаштиради. Локал тармокнинг асосий фаркланувчи хусусияти барча уни ягона компьютерларнинг маълумот узатиш тезкор канали ва коммуникация асбоб-ускуналарида хатолик юзага келиш эхтимоллигининг деярли йУклиги.

2. Локал компьютер тармогида ишлашнинг афзаллиги.


Локал тармокда ишлашнинг асосий афзаллиги куйидагича: кУп марта фойдаланиладиган режимда дастурли модем, принтерлар тармогидаги дискетларнинг умумий ресурсларидан ва хамма кириши мумкин бУлган дискда сакланувчи маълумотлардан фойдаланиш, шунингдек, бир компьютердан бошкасига ахборот узатиш имконияти. Файл - серверли локал тармокда ишлашнинг асосий афзалликларини санаб Утамиз.
1. Шахсий ва умумий фойдаланувчи маълумотларни файлли серверда саклаш имкониятининг мавжудлиги. Шу боис умумий фойдаланиладиган маълумотлар устида бир вактда бир неча фойдаланувчи ишлай олади (матнлар, электрон жадвал ва маълумотлар базасини кУриб чикиш, Укиш), Net Ware воситасида файл ва каталоглар даражасидаги маълумотлар кУп томонлама химоя килинади; умумий маълумотларнинг Excel, Access каби тармокли амалий дастурланган махсулотлар билан яратилади. Айни пайтда амалий дастурда белгиланган кириш учун чегара тармок операцион тизими оркали Урнатилган чегара доирасида бУлади.
2. КУпгина фойдаланувчилар учун зарур бУладиган дастурли воситани доимий саклаш имконияти: у ягона нусхада файл-сервер дискида бУлади. Шуни кайд этамизки, дастурли воситани бундай саклаш фойдаланувчи учун илк иш усулларини бузмайди. КУпгина фойдаланувчилар учун зарур бУлган дастурли воситага аввало матн ва график тахрирловчи, электрон жадваллар, маълумотлар базасини бошкариш тизими ва бошкалар киради. КУрсатилган имкониятлар оркали куйидаги ишларни бажариш мумкин: ишчи станцияларининг локал дискни дастурланган воситаларни саклашдан озод килиш хисобига ташки хотирадан унумли фойдаланиш; тармок операцион тизим химоя воситасидан дастурли махсулотларни ишончли саклаш; дастурли махсулотларни ишлашга лаёкатли ахволда ушлаб туришни ва уларни янгилашни соддалаштириш, чунки улар файл-серверда бир нусхада сакланади.
3. Тармокнинг барча компьютерлари Уртасида ахборот алмашиши. Айни пайтда тармокдан фойдаланувчилар Уртасида диалог сакланади, шунингдек электрон почта ишини ташкил этиш имконияти таъминланади.
4. Бир ёки бир канча умумтармок принтерларида тармокдаги барча фойдаланувчиларнинг бир вактда ёзиши. Бу пайтда куйидаги омиллар таъминланади: Хар бир фойдаланувчининг тармок принтерига кира олиши; кучли ва сифатли принтердан фойдаланиш имкони (малакасиз муомаладан химояланган холда); дастурли махсулотлар сифатида босиши (ёзиш)ни амалга ошириш.
5. Укувчилар ва Укитувчилар компьютерлари Уртасида ахборот алмашишнинг махсус дастурини кУллаш хисобига Укув жараёнини услубий такомиллаштириш учун тармок мухитидан фойдаланиш имконияти. Шулар сабабли куйидагиларни амалга ошириш мумкин: Укитувчи компьютерида бажариладиган ишларни Укувчилар компьютерида кУрсатиш; Укитувчининг компьютер мониторида Укувчилар компьютерлари экранларини акс эттириш оркали Укувчилар бажарадиган ишларни назорат килиш.
6. Глобал тармокнинг ягона коммункация узели бУлганда локал тармокнинг хар кандай компьютеридан глобал тармок ресурсларига киришни таъминлаш.

Тармок топологияси


Тармок топологияси - бу компьютерлар алока каналлари бирлашувининг мантикий схемаси. Локал тармокларида кУпинча куйидаги уч асосий топологиянинг биридан фойдаланилади: моноканалли, айланма ёки юлдузсимон. Бошка кУпгина топологиялар шу учтасидан келиб чикади. Тармок узелларининг каналга кириш кетма-кетлигини аниклаш учун кириш услубининг Узи зарур.
Кириш услуби - бу моддий даражада узелларни бирлаштирувчи маълумотларни узатиш каналидан фойдаланишни белгиловчи коидалар тУпламидир. Локал тармокларида энг кенг таркалган кириш услублари Ethernet, Trken-Ring, Arenet саналади. Тармок платалари моддий курилма бУлиб, хар бир компьютер тармогига Урнатилади ва тармок каналлари бУйича ахборот узатиш хамда кабул килишни таъминлайди.

Моноканал топология тармоги


Моноканал топология тармоги барча компьютер тармогини бирлаштирувчи битта алока каналидан фойдаланади. Топология тармогида энг кенг таркалган услуб бу элтувчи частотани ва ихтилофларни аникловчи кириш услубидир (CSMA/CD).
Бунда аввало тармокнинг кириш услубида коммуникация канали бУйича маълумотларни жУнатишдан олдин канал тинглаб кУрилади ва у унинг бУш эканлигига ишонч хосил килгандан сУнггина, пакет жУнатилади. Агар канал банд бУлса, узел тасодифий вакт оралигида пакетни узатишга кайта уриниб кУради. Битти тармок узели оркали узатиладиган маълумотлар барча узелларга етиб боради, аммо бу маълумотлар учун мУлжалланган узелгина уларни аниклайди ва кабул килади.
Канал бандлиги олдиндан эшитилиб кУрилса-да, иккита узел оркали пакетларни бир вактда узатиш пайтида ихтилоф пайдо бУлиши мумкин. Бу шу нарса билан богликки, сигнал канал бУйлаб Утаётганда вактинчалик ушланиб колиши мумкин: сигнал юборилган, лекин эшитиб кУриладиган узелгача етиб бормаган бУлади, натижада узел каналини бУш деб хисоблаб, узатиш бошланади. Бундай кириш услубига эга тармокка Ethernet тармоги мисол бУла олади. Ethernet тармогида локал тармоклар учун маълумотларни узатиш тезлиги секундига 10 Мбитга тенг (Мбит/с).
Кичик ЭХМ, микро ЭХМ ва нихоят шахсий компьютерларнинг пайдо бУлиши маълумотларни кайта ишлаш тизимини ташкил этишга замонавий ахборот технологиясини яратишга янгича ёндашувни талаб этади. Айрим ЭХМларнинг маълумотларини марказлашган холда кайта ишлаш тизимидан таксимланган холда кайта ишлашга Утиши борасида мантикий асосланган талаб пайдо бУлади.
Маълумотларни таксимланган холда кайта ишлаш - бу маълумотларни мустакил холда, лекин таксимланган тизимни ифодаловчи, бир-бири билан богланган компьютерлар томонидан кайта ишлаш демакдир. Шунингдек узатиш тезлиги 100 Мбит/с га тенг Fast Ethernet мавжуд. Gigabit Ethernet технологияси юзага келмокда. Маълумотларни таксимланган холда кайта ишлашни амалга ошириш учун кУп машинали ассоциация ташкил этилган. Унинг тузилмаси куйидаги йУналишлардан бири бУйича ишлаб чикилади:
• кУп машинали хисоблаш комплекслари (КХК);
• компьютер (хисоблаш) тармоги.
КУп машинали хисоблаш комплекси
КУп машинали хисоблаш комплекси - катор Урнатилган хисоблаш машиналари гурухи бУлиб, махсус туташтирувчи восита ёрдамида бирлаштирилган. Улар биргаликда ягона ахборот жараёнини бажаради.
КУп машинали хисоблаш комплекси куйидагича бУлиши мумкин:
• локал-компьютерлар битта бинода Урнатилган шароитда Узаро алока учун махсус асбоб-ускуна ва алохида алока канали талаб килмайди;
• масофали (дистанцион) - комплекснинг айрим компьютерлари марказий ЭХМдан маълум масофада Урнатилган бУлади ва бу маълумотларни узатиш учун телефон алока каналларидан фойдаланилади.
1-мисол. Ахборотларни пакетли кайта ишлаш режимини таъминловчи мэйнфрейм туридаги ЭХМга богловчи курилма ёрдамида мини ЭХМ уланган. хар икки ЭХМ битта машина залида турибди. Мини ЭХМ кейинчалик мэйнфреймдаги мураккаб масалаларни ечишда фойдаланиладиган маълумотларни тайёрлайди ва олдиндан кайта ишлаб чикади. Бу кУп машинали локал комплекс саналади.
2-мисол. Кайта ишланишга келадиган масалаларни кайта таксимлаш учун комплексга учта ЭХМ бирлаштирилган. Улардан бири диспетчерлик вазифасини бажаради ва кайта ишловчи колган иккита ЭХМдан бирининг бандлигига кУра масалалар таксимланади. Бу локал кУп машинали комплекс.
3-мисол. ЭХМ айрим минтакалар бУйича жойлаштириш йигади, уларни олдиндан кайта ишлаб чикади ва кейинчалик фойдаланиш учун телефон алока канали оркали марказий ЭХМга узатади. Бу масофали кУп машинали комплекс.
Компьютер (хисоблаш) тармоги - бу, маълумотларни таксимлаб кайта ишлаш талабларини кондирувчи ягона тизимга алока канали ёрдамида уланган компьютерлар ва терминаллар жамланмасидир.
Компьютер тармогининг умумлашган тузилмаси
Компьютер тармоги кУп машинали ассоциациянинг олий шакли саналади. Компьютер тармогининг кУп машинали хисоблаш комплексидан асосий фаркини кУрсатамиз.
Биринчи фарк - хажм, Улчам. КУп машинали хисоблаш комплекси таркибига одатда битта бинода жойлашган иккита, кУпи билан учта ЭХМ киради. Хисоблаш тармоги бир-биридан бир неча метрдан тортиб Ун, юз ва хатто минг км узокда жойлашган Унлаб, юзлаб ЭХМдан иборат бУлиши мумкин.
Иккинчи фарк - вазифаларнинг ЭХМлар Уртасида бУлиниши. Агар кУп машинали хисоблаш комплексида маълумотларни кайта ишлаш, уларни узатиш ва тизимни бошкариш битта ЭХМда бажарилган бУлса, хисоблаш тармогида бу вазифа турли ЭХМлар Уртасида таксимланган.
Учинчи фарк - тармокда хисобларни маршрутлаштириш вазифасини хал этиш зарурлиги. Тармокда хар бир ЭХМдан бошкасига ЭХМларни бир-бири билан богловчи алока каналларининг ахволига караб узатилиши мумкин.
Хисоблаш техникасини, алока аппаратуралари ва маълумотларни узатиш каналларини битта комплексга бирлаштириш кУп машинали ассоциациянинг хар бир элементи томонидан Узига хос талаблар сУрайди, шунингдек махсус атамаларнинг шаклланишини талаб килади.
Тармок абонентлари - тармокда ахборотларни юзага келтирувчи ёки истеъмол килувчи объектлар.
Алохида ЭХМлар, ЭХМ комплекслари, терминаллар, саноат ишлари, ракамли дастур оркали бошкариладиган дастгохлар ва хоказо абонент бУлиши мумкин. Хар кандай абонент тармоги станцияга уланган.
Станция - ахборот узатиш ва кабул килиш билан боглик вазифаларни бажарувчи аппаратура.
Абонент ва станция мажмуини абонент тизими деб аташ кабул килинган. Абонентларнинг Узаро алокасини ташкил этиш учун узатувчи моддий восита керак.
Узатувчи моддий мухит бу алока тармоги ёки электр сигналлари таркатиладиган кенглик ва маълумотларни узатиш аппаратураси.
Бундай ёндашув хар кандай компьютер тармогини абонентлар тизими ва коммуникация тармогининг мажмуи сифатида кУриб чикишга имкон беради.
Хисоблаш тармогининг таснифи
Абонент тизимининг худудий жойлашувига кУра хисоблаш тармогини учта асосий синфга бУлиш мумкин:
• глобал тармоклар (WAN - Wide Area Netwоrk);
• минтакавий тармоклар (MAN - Memrороlitan Area Netwоrk);
• локал тармоклар (WAN - Lоcal Area Netwоrk).
Глобал oисоблаш тармоги турли мамлакатларда, турли китъаларда жойлашган абонентларни бирлаштиради. Абонентлар Уртасидаги Узаро алока телефон тармоги, радио-алока ва йУлдош оркали алока тизими базасида амалга оширилади. Глобал хисоблаш тармоги барча инсониятнинг ахборот ресурсларини бирлаштириш ва ушбу ресурсга киришни ташкил этиш муаммосини хал этади.
Регионал (минтакавий) тармоклар бир-биридан маълум бир масофада жойлашган абонентларни боглайди. У алохида мамлакатнинг катта шахридаги, иктисодий минтакадаги абонентларни Уз ичига олади. Минтакавий хисоблаш тармогининг абонентлари орасидаги масофа Унлаб, юзлаб км ни ташкил килади.
Локал хисоблаш тармоги унча катта бУлмаган худудда жойлашган абонентларни бирлаштиради. Хозирда локал хисоблаш тармоги таркалган худудда аник чегара йУк. Одатда бундай тармок аник бир жойга богланган. Локал хисоблаш тармогига мансуб синфга алохида корхоналар, фирмалар, банклар, офислар тармоги киради. Бундай тармок 2-2,5 км худудни камраб олади.
Глобал, минтакавий (регионал), локал хисоблаш тармоклари кУп тармокли иерархияни ташкил этади. Улар улкан ахборот тУпламини кайта ишловчи кучли иктисодий воситани яратиб, чексиз ахборот ресурсига кириш имконини беради. Локал хисоблаш тармоги минтакавий тармок таркибига компонент сифатида кириши мумкин. Минтакавий тармок глобал тармокка кириши ва нихоят, глобал тармок мураккаб тузилмани ташкил этиши мумкин.
Мисол. INTERNET компьютер тармоги машхур глобал тармок хисобланади. Унинг таркибига кУпгина эркин бирлашган тармоклар киради. INTERNETга кирувчи хар бир тармок ичида аник алока тузилмаси ва маълум бошкарув таркиби мавжуд. INTERNET ичида маълум бир фойдаланувчи учун турли тармоклар Уртасидаги бирлашиш тузилмаси ва усуллари хеч канака ахамиятга эга эмас.
Хозирдаги кунда хар кандай бошкарув тизимининг ажралмас унсури бУлиб колган шахсий компьютерлар локал хисоблаш тармоги яратиш борасида шов-шувга сабаб бУлмокда. Бу хам Уз навбатида замонавий ахборот технологиясини ишлаб чикиш заруриятини келтириб чикарди.
Шахсий компьютерлар фан ва техника, ишлаб чикаришнинг турли тармокларида кУллаш амалиёти шуни кУрсатдики, хисоблаш техникасини татбик килишда алохида ШК эмас, балки локал хисоблаш тармоклари кУпрок самара беради.
Хар кандай коммуникация тармоги албатта куйидаги асосий компонентларни: узатиш (передатчик), хабар, узатиш воситаси, кабул килиш (приёмник)ни Уз ичига олади.
ЛХТни ташкил этишнинг хусусиятлари ва уларнинг функционал гурухлари.
Хар кандай компьютер тармогининг асосий вазифаси фойдаланувчига ахборот ва хисоблаш ресурсларини такдим этишдир. Шу нуктаи назардан локал хисоблаш тармогини серверлар ва ишчи станциялар мажмуи деб караш мумкин.
Сервер - тармокка уланган ва ундан фойдаланувчиларга маълум хизматлар кУрсатувчи компьютер.
Серверлар маълумотларни саклаши, маълумотлар базасини бошкариши, масалаларни масофадан кайта ишлаши, масалаларни босиб чикариши ва бошка бир катор вазифаларни бажариши мумкин.
Ишчи станция - тармокка уланган шахсий компьютер, фойдаланувчи шу оркали ахборот ресурсларига кириб боради.
Тармокнинг ишчи станцияси хам тармок, хам локал режимида ишлайди. У шахсий операцион тизим (MS-DОS, Windоws ва хоказо) билан таъминланган амалий вазифаларни хал этиш учун фойдаланувчини барча зарур воситалар билан таъминлайди. Сервер турларидан бири - файл-серверга (File Server) алохида эътибор бериш керак.
Файл-сервер тармокдан фойдаланувчиларнинг маълумотларини саклайди ва уларнинг ушбу маълумотларга киришини таъминлайди. Бу компьютер катта хажмдаги тезкор хотирага, катта хажмдаги каттик дискка эга.
У махсус операцион тизим бошкаруви остида ишлайди.
Файл-сервер куйидаги вазифаларни бажаради: маълумотларни саклаш, маълумотларни архивлаш, маълумотлар Узгаришини синхронлаш, маълумотларни узатиш.
КУпгина вазифаларни бажаришда битта файл-сервердан фойдаланиш камлик килади. Бу пайтда тармокка бир канча файл-серверлар кУшилиши мумкин.

Тармокдаги курилмаларнинг Узаро алокасини бошкариш


Ахборот тизимлари компьютер тармоклари базасида яратилган, у куйидаги вазифалар ечимини хал этади: маълумотларни саклаш, кайта ишлаш, фойдаланувчининг уларга киришини таъминлаш ва маълумотларни кайта ишлаш натижасини узатиш.
Марказлашган кайта ишлаш тизимида бу вазифаларни марказий ЭХМ (Mainframe, Hоst) бажаради. Компьютер тармоклари маълумотларни кайта таксимлаб, кайта ишлашни амалга оширади. Бу холатда маълумотларни кайта ишлаш икки объект: мижоз ва сервер Уртасида таксимланади.
Мижоз (клиент) - вазифа, ишчи станция ёки компьютер тармогидан фойдаланувчи.
Мижоз маълумотларни кайта ишлаш жараёнида кийин ишларни бажариши, файлни Укиши, маълумотлар базасида ахборот излаш учун серверга сУров жУнатиши мумкин.
Илгаритдан белгиланган сервер мижоздан тушган сУровни бажаради. Сервер хамма фойдаланадиган маълумотларни саклайди ушбу маълумотларга киришни ташкил этади ва мижозга маълумотларни беради.
Мижоз олинган маълумотларни кайта ишлайди ва кайта ишланган натижаларни фойдаланувчига кулай кУринишда такдим этади. Бундай тизимлар учун мижоз-сервер ёки мижоз-сервер архитектураси атамаси кабул килинган.
Мижоз-сервер архитектурасидан бир даражали локал хисоблаш тармогида, шунингдек ажратилган серверли тармокда фойдаланиш мумкин.
Бир даражали тармок. Бундай тармокда ишчи станциялар Узаро таъсирини бошкаришнинг ягона маркази йУк ва маълумотларни саклаш учун ягона курилма мавжуд эмас.
Тармок операцион тизими барча ишчи станциялар бУйича таркалган. Хар бир тармок станцияси хам мижоз, хам сервер вазифасини бажариши мумкин. У бошка ишчи станцияларидан олинган сУровларга хизмат кУрсатиши ва Уз сУровларини тармокка жУнатиши мумкин. Бир даражали тармокнинг афзаллиги: нархи арзон ва Ута ишончли.
Бир даражали тармокнинг камчилиги:
• Тармок иш самарадорлигининг станциялар сонига богликлиги;
• тармокни бошкариш мураккаблиги;
• ахборотни химоялаш кийинлиги;
• станциялар дастурий таъминотини янгилаш ва Узгартиришнинг кийинлиги.
Бу хилдаги тармоклар LAN tastic, NetWare Lite тармок операцион тизим базасида кенг кУлланилади.
Ажратилган серверли тармок. Ажратилган серверли тармокда компьютерлардан бири барча ишчи станциялар учун мУлжалланган маълумотларни саклаш, ишчи станциялар Уртасидаги Узаро алокани бошкариш ва бошка бир катор вазифаларни бажаради. Бундай компьютер одатда тармок сервери деб юритилади. Унга тармок операцион тизими Урнатилади, яна унга барча таксимланадиган ташки курилма - каттик дисклар, принтерлар ва модемлар уланади.
Ишчи станциялар Уртасидаги Узаро таъсир одатда сервер оркали амалга оширилади. Марказий курилма ролини сервер бажаради. Марказлаштирилган бошкарув тармокларида ишчи станциялар Уртасида ахборот алмашув имконияти мавжуд. Бунинг учун Netlink дастуридан фойдаланиш мумкин.
Ажратилган серверли тармокнинг афзаллиги:
• Ахборотни химоялашнинг ишончли тизими;
тезкор харакат;
• ишчи станциялар сонининг чекланмаслиги;
• биринчи даражали тармокка нисбатан бошкарувнинг оддийлиги.

Ажратилган серверли тармокнинг камчилиги:


• Сервер учун битта компьютер ажратилиши туфайли нархининг кимматлиги;
• бир даражали (ранг) тармокка нисбатан кам мослашувчанлиги.

Ажратилган серверли тармоклар нисбатан кенг таркалган компьютер тармоги хисобланади.

Локал хисоблаш тармогининг асосий топологияси

ЛХТ таркибига кирувчи хисоблаш машиналари хисоблаш тармоги ташкил этиладиган худудда энг тасодифий холатда жойлашиши мумкин.


ЛХТ топологияси - бу тармок узеллари бирлашувининг Уртача геометрик схемаси.

Хисоблаш тармоклари топологияси турлича бУлиши мумкин, лекин локал хисоблаш тармоги учун учта тур умумий хисобланади. Булар: айланма, шинали ва юлдузсимон турлардир. Баъзан соддалаштириб айлана, шина, юлдуз деган атамалар ишлатилади. Бирок бу атамалар топология тури том маънода айлана, тУгри чизикли ёки айнан юлдуз шаклида деган фикрни билдирмайди.


Хар кандай компьютер тармогини узеллар мажмуи сифатида кУриши мумкин.
Узел - тармокнинг узатиш воситасига уланган хар кандай курилма.
Топология тармок узелларини улаш системасини Урталаштиради. Масалан, эллипс хам ёпик эгри, хам ёпик синик чизик айланма топологияга, ёпик бУлмаган синик чизик эса - шина топологияга мансуб.
Айлана (доира) топология - тармок узелларининг ёпик эгри (узатиш Уртасидаги) кабел билан бирлашувини хосил килади. Узатиш (передатчик) ва кабул килиш (приёмник) Уртасидаги хар бир оралик узел юборган хабарни ретрансляция килади. Кабул килувчи узел факат Узига юборилган маълумотнигина аниклайди ва кабул килади.
Айлана топология нисбатан кичикрок кенгликда шугулланувчи тармок учун жуда мос келади. Унда марказий узел йУклиги боис тармокнинг ишончлилигини оширади. Ахборотни ретрансляция килиш узатиш воситаси сифатида хар кандай турдаги кабелдан фойдаланиш имконини беради. Бундай тармок узеллари хизмат кУрсатиш тартибининг кетма-кетлиги унинг тезкорлигини сусайтиради, узеллардан бирининг ишдан чикиши айлана бутунлигини бузади ва ахборотни узатиш трактини саклаш учун чоралар кУришни талаб килади.
Шинали топология - энг оддий турлардан бири. У узатиш воситаси сифатида коаксиал кабелдан фойдаланиш билан боглик. Маълумотлар тармок узатиш узелидан шина бУйича хар икки томонга таркалади. Оралик узеллар келаётган ахборотларни трансляция килмайди. Ахборот барча узелларга келиб тушади, лекин кимга жУнатилган бУлса, факат Ушагина кабул кила олади. Хизмат кУрсатиш тартиби параллел.
Бу хол шинали топология билан ЛХТнинг тезкор харакатини таъминлайди. Тармокни кучайтириш ва конфигурациялаш, шунингдек турли тизимларга мослаштириш осон. Шинали топология тармоги алохида узелларнинг бузилиш эхтимоллигига чидамли. Ушбу турдаги топология тармоги хозирчи кунда жорий этилган. Шуни таъкидлаш лозимки, уларнинг кУлами кичкина ва бир тармок доирасида турли хилдаги кабелдан фойдаланиш имконини беради.
Юлдузсимон топология марказий узел концепциясига асосланади. Унга сиртки узеллар уланади. Хар бир сиртки (периферия) узел марказий узел билан алохида Уз алока тармогига эга. Барча маълумотлар марказий узел оркали узатилади. Марказий узел тармокдаги ахборот окимини ретрансляция килади ва йУлга солади.
Юлдузсимон топология ЛХТ узелларининг бир-бири билан Узаро таъсирини осонлаштиради. Айни пайтда ЛХТнинг юлдузсимон топология билан ишлаш кобилияти марказий узелга боглик. Мавжуд хисоблаш тармокларида нисбатан мураккаб топологиядан фойдаланилиши мумкин.
У ёки бу топологияни танлаш ЛХТни кУллаш сохаси, унинг узеллари географик жойлашуви ва тармок хажми билан белгиланади.

Локал тармоклар дастурий таъминоти.

Тармокларнинг асосий вазифаси фойдаланувчиларга турли хил хизматлар кУрсатишдир. Бирор хизматни амалга оширувчи дастурий таъминот ушбу хизмат сервери хисобланади. Хизмат кУрсатиш ва серверларга мисол тарикасида куйидагиларни келтириш мумкин: файлли сервер, босмали сервер, электрон почта сервери, коммуникацион сервер. Тармокли дастурий таъминот локал тармокда хизмат кУрсатиш ва ишлашнинг турли вариантларини амалга оширади.
Бир даражали (бир рангли) тармокларда барча компьютерлар тенг хукукли. Улар тармокда алохида иш жойи сифатида ишлайди, лекин айни шу пайтда хар кандай тармок компьютерининг дискидан, босиш курилмасидан хамкорликда фойдаланиш маълумотларни узатиш имконияти мавжуд бУлади. Локал тармокда кенг таркалган иш варианти сифатида файл-сервер концепциясидан фойдаланилади. У марказий, нисбатан кучли тармок компьютерининг дастурий таъминоти томонидан амалга оширилади. Файл-сервер тармок ресурсларини бошкаради ва бошка компьютерлар ишчи станцияларидан кириш имконини беради. Фойдаланувчи томонидан биргаликда фойдаланиш учун такдим этиладиган асосий ресурс бу марказий компьютернинг дискли хотирасидир. Бу компьютер хам файл-сервер деб юритилади. Ишчи станциялар фойдаланувчининг фаол ишлаши учун мУлжалланган. Ишчи станция сифатида нисбатан арзон принтер ва хатто каттик дискка эга бУлмаган компьютерлардан фойдаланиш мумкин. Дастурий таъминот тармокнинг барча фойдаланувчисига дастур ва маълумотларни саклаш учун файл-сервернинг ташки хотирасини, умумий принтерини такдим этади ва ишчи станциялари Уртасида ахборотлар алмашинувини таъминлайди. Файл-серверда сакланувчи дастурлар ва маълумотлар бажариш ва кайта ишлаш учун ишчи станцияга алока канали оркали узатилиши керак.
Тармок фаолиятини кувватловчи ва тармок хизматини ташкил этувчи тармокнинг дастурий таъминоти тармокли операцион тизимни амалга оширади. Тармок операцион тизим тармок иши учун зарур. Чунки локал шахсий компьютерлар учун операцион тизимлардан бири - DОS, Windоws 95, ОS/2, UNIX зарур.
Тармок операцион тизим файл-серверда одатдаги вазифалардан ташкари (дискка кириш, файлларни саклаш, хотирадан фойдаланиш) файл-сервердаги маълумотларга рухсатсиз киришдан химоялайди ва фойдаланувчи хукуклари асосида бошкаради. Бундан ташкари операцион тизим турли операцион тизим Урнатилиши мумкин бУлган барча ишчи станциялар билан ишлашни таъминлайди.


Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling