М а ъ л у м о т н о м а 2021 йил 12 апрел Юнусобод тумани


Download 16.09 Kb.
bet1/2
Sana06.08.2022
Hajmi16.09 Kb.
#791195
  1   2
Bog'liq
106 ВТЭК



М А Ъ Л У М О Т Н О М А


2021 йил 12 апрел Юнусобод тумани



Текшириш ўтказилган
ташкилот:

-

Юнусобод туман 106-сонли тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси (ТИЭК)

Текшириш бошланган сана:

-

12.04.2021 й.

Текшириш тамомланган сана:

-

12.04.2021 й.

Текшириш ўтказиш учун асос:

-

Тошкент шаҳар прокуратурасининг 2021 йил 19 мартдаги №10.1/-21-сонли хати;

Ишчи гуруҳ аъзосининг
Ф.И.Ш. ва лавозими:

-

А.Топиволдиев - Сергели туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори



Ўрганилган давр:

-

2018–2020 йиллар.










Ўрганишда иштирок этган
ташкилот ходимлари:

-

Т.И.Белозерцева 106-сонли Юнусобод туман ТИЭК раиси



Тошкент шаҳар прокуратурасининг 2021 йил 19 мартдаги №10.1/-21-сонли хатига мувофиқ Сергели туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори А.Топиволдиев томонидан Тошкент шаҳар прокуратурасининг 2021 йил 1-ярмига белгиланган иш режанинг 2-бўлими 1-бандига мувофиқ Ўзбекистон республикаси “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг хуқуқлари тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Респуликасининг 01.12.2017 йилги “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қуватлаш тизимини тубдан такомилллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5270-сонли Қарори ҳамда сохага оид бошқа қонун ҳужжатлари ижросини Тошкент шаҳар 106-сонли Юнусобод туман ТИЭКда 2018 й.-2020 йиллар даври текширилганда қуйидагилар аниқланди:


Тошкент шаҳар 106-сонли Юнусобод туман ТИЭК Тошкент шаҳар Юнусобод туман О.Зокирова кўчаси 88-уй 49-сонли оилавий поликлиниканинг биринчи қаватида жойлашган бўлиб, бу жойда ишловчи жами 6 нафар ходимлардан иборат бўлиб, шулардан 3 нафари врач, 2 нафари ҳамшира, 1 нафари кичик тиббиёт ходимларидан таркиб топган.
Тошкент шаҳар 106-сонли Юнусобод туман ТИЭК томонидан Юнусобод тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига юборилган ногиронларни БКМ томонидан “Ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш” бўйича 2018-2020 йиллар мобайнида қуйидаги ишлар амалга оширилганлигини 09.04.2021 йилдаги 26/10-01/14-218-сонли маълумотида қуйидагиларни кўрсатиб ўтилган.
Жумладан, 2018 йил Юнусобод тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан “Ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш” бўйича 2018-2020 йиллар мобайнида қуйидаги ишлар амалга оширилганлиги маълум бўлди.
Жумладан, 2018 йил давомида жами ногиронлар сони 1170 нафар, шундан, I гуруҳ 127 нафар, II гуруҳ 929 нафар, III гуруҳ 44 нафар ташкил қилади. Захира қилинган иш ўринлари сони 40 та.
ТМЭК меҳнат тавсияси берилган ногиронлар сони 44 нафар, квоталанган иш ўринларига жойлаштирилганлар сони 1 нафар, касб-ҳунарга ўқиш учун юборилганлар сони 0 нафарни ташкил этган.

Download 16.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling