М у н д а р и ж а кириш 6 I. Аналитик қисм 10


Download 1.56 Mb.
bet1/21
Sana25.07.2020
Hajmi1.56 Mb.
#124794
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
Ibrohimov A



М У Н Д А Р И Ж А

Кириш 6

I.Аналитик қисм 10

1.1. “Ўзбекистон почтаси” АЖ мисолида почта алоқаси соҳасида корпоратив бошқарувни шакллантириш жараёнларини тадқиқ этиш 10

1.3. “Ўзбекистон почтаси” АЖ почта маршрути йўналишларини ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар 24

II. Лойиха қисми 26

2.1. Ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари 26

2.2 Маълумотларни қайта ишлаш технологияси 31

2.3. Лойихалашда С++ Builder дастурлаш тизимидан фойдаланиш 37



III. Тадбиқ қилишни ташкил қилиш ва лойиха самарадорлиги 48

3.1 MS Access дастурида малумотлар базасини яратиш. 48

3.2. Дастурдан фойдаланиш йўриқномаси 50

3.3 Дастурлашда автоматлаштириш воситаларининг ташкил этиш. 56



IV.Меҳнат муҳофазаси. 62

Хулоса 77


Кириш


Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигини қўлга киритган кундан бошлаб, бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиш йўлидан бормоқда. Мамлакатимиз Президенти ўзининг “Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида” номли асарида “Бозор иқтисодиётига ўтиш, иқтисодий муносабатларни янгилаш институционал (муассасалар соҳасидаги) ўзгаришларни амалга оширишни, бошқаришнинг тегишли структурасини яратишни талаб қилмоқда. Шу сабабли иқтисодий ислоҳотларнинг биринчи босқичида биз бошқарув тизимини ислоҳ қилишга алоҳида эътибор бердик”1, дея айтиб ўтган.

Муассасалар соҳасидаги (институционал) ўзгаришлар жараёнида бошқарув механизмлари такомиллаштирилиб, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини бошқариш борасида уларнинг хусусиятларига анча мос келадиган, хўжалик юритувчи субъектларга иқтисодий эркинлик беришга ёрдамлашадиган, ташаббускорликнинг ривожланишини рағбатлантирадиган ташкилий-хуқуқий шакллар вужудга келди.

Маълумки, миллий иқтисодиётни модернизация этиш шароитида почта алоқаси хизматлари самарадорлигини ошириш ҳамда соҳада корпоратив бошқарувни такомиллаштириш ва корпоратив молиялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш соҳа олдида турган долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган почта алоқаси хизматлари самарадорлигини ошириш негизида сифатли хизмат кўрсатишни таъминлаш, мавжуд имкониятлардан оқилона фойдаланиш, ходимларни моддий манфаатдорлигини ва меҳнат унумдорлигини ошириш, республика аҳолисини замонавий ахборот технологияларига асосланган почта хизматларини янги турларини тақдим этиш каби вазифаларни ҳал қилиш талаб этилади.

Зеро Президент И. Каримов “Ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник янгилаш ва диверсификация қилиш, инновацион технологияларни кенг жорий этиш – Ўзбекистон учун инқирозни бартараф этиш ва жаҳон бозорида янги марраларга чиқишнинг ишончли йўлидир2, деб, республикамизда бугунги кунда амалга оширилиши зарур бўлган масалалар, жаҳон молиявий инқирози, унинг таъсири ва салбий оқибатлари, юзага келаётган вазиятдан чиқиш йўллари ҳақида тўхталиб, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини самарали фаолият юритилиши зарурлигини таъкидлади.

Шу мунособат билан почта алоқаси соҳасини ривожлантириш ҳамда хизматлар самарадорлигини оширишдан асосий мақсад фан техника ютуқларини ва замонавий бошкарув усулларини қўллаш орқали турли кўринишдаги почта хизматларини истеъмолчилар эҳтиёжларини тўлиқ ва юқори сифатда қондириш ҳамда соҳани янги ахборот технологияларига асосланган почта хизматлари кўрсатишда корпоратив бошқарувни ривожлантириш алоҳида аҳамият касб этади.

1992 йилда МДҲда биринчилардан бўлиб электр алоқадан ажралиб чиқди ва мустақил хизмат бўлиб фаолият кўрсата бошлади; 1997 йили Ҳукуматнинг қарорлари асосида почта алоқасининг давлат корхоналари акциядорлик жамиятларига ўзгартирилди ва таркибига 14 та ҳудудий акциядорлик жамиятлари кирган «Ўзбекистон почтаси» Давлат акциядорлик компанияси ташкил қилинди, Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 июлдаги «Почта алоқаси соҳасида фаолиятни такомиллаштириш тўғрисида»ги Қарори «Ўзбекистон почтаси» Давлат акциядорлик компаниясини қайта ташкил қилиш йўл билан ягона очиқ акциядорлик жамиятини яратиш ва унга барча акциядорлик жамиятларини, уларни филиалларга ўзгартириб, бирлаштириш тўғрисидаги қарори қабул қилди. Почта алоқа соҳаси халқ хўжалиги соҳаларидан бири ҳисобланади. Ушбу соҳанинг асосий вазифаси аҳоли ва халқ хўжалигининг почта алоқа хизматлари ва воситаларига бўлган талабини қондиришдан иборатдир.

Компьютерда бирор муоммони ҳал этиш бир неча босқичларга бўлинади. Авваламбор таҳлил қилинаётган жараён ёки иншоотнинг зарур жихатларини ўзида мумкин қадар тўла акслантирган математик иникоси тузиб олинади. Дастурлаш тили асосан дастурлар яратиш учун керак. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда бир қанча дастурлар яратилиб, фойдаланувчилар эътиборига хавола этилмоқда. Бундай дастурлардан крил алфавитидан лотин алфавитига ўгирувчи дастурлар. Бундан ташқа ўри бир қатор фанлардан электрон дарсликларнинг яратилиши мақсадга м увофиқдир яна шуни таъкидлаб ўтиш жоизки сервер компьютерлар орқали ўқувчиларнинг билимини ошириш мақсадида тест дастурлари амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикасида автоматлаштирилган ахборот тизимларини ривожлантириш тамойиллари қуйидагилардан иборат.

Биринчидан, замонавий ахборот технологиясини ривожлантириш, давлат муассасалари ва хўжалик субектлари, муассаса ва ташкилотлар, хусусий шахслар учун ахборот хизматини йўлга қўйиш.

Иккинчидан, иқтисодиёт, фан, таълим, ижтимоий соҳада ахборот тизимларини шакллантиришга кўмаклашиш.

Учинчидан, республиканинг жаҳон ахборот тизимлари ва халқаро тармоқларга уланишни таъминлаш.

Ана шу уч асосий тамойилдан келиб чиққан ҳолда қуйидаги асосий вазифалар ҳал этилиши талаб қилинмоқда.

а) ахборотга товар сифатида қарашни таъминловчи ва рағбатлантирувчи ҳуқуқий ва иқтисодий меъёрларни жорий этиш;

б) ахборотни тақдим этиш, сақлаш ва узатишга оид халқаро стандартларга риоя қилиш;

в) информатика индустриясини шакллантириш ва ривожлантириш, янги ахборот технологиялари, компьютер ва телекоммуникация техникаси, дастурий воситалар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, маълумотлар базаси ва экспорт таъминоти хизматини яратиш, ахборот хизмати бозорини шакллантириш;

г) маълумотларни узатиш миллий ахборот ҳисоблаш тармоғи, давлат хизмати ва тузилмалари идоравий тармоғи, вазирлик ва идоралар, корхона ва ташкилотлар, хусусий ва тижорат локал ахборот тармоқларини, илмий техникавий фанлар, автоматлашган иш ўринларини яратиш ва ривожлантириш;

д) ахборот тизимлари энг янги моделларини яратиш соҳасидаги фундаментал ва амалий тадқиқотларни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш;

е) информатика воситаларидан фойдаланувчиларни тайёрлашнинг узлуксиз тизимини такомиллаштириш. 2001 йил апрель ойида «Кибернетика» илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси тасарруфида янги ахборот технологиялари маркази ташкил этилди.

Мустақил республикамизда компьютерлаштиришни ривожлантириш, юқори технологияларни самарали ва сифатли даражада қўллаш, худудимиздаги компьютерлар бозорини кенгайтириш ва шунга ўхшаш йўналишларда қатор тадбирлар ўтказилди ва янгилари режалаштирилмокда.



  1. Download 1.56 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling