Мактабда ўқишга ахлокий-иродавий тайёрлик боланинг мактабгача


Download 17.41 Kb.
bet1/3
Sana11.01.2023
Hajmi17.41 Kb.
#1088736
  1   2   3
Bog'liq
7-mavzu


Мактабда ўқишга ахлокий-иродавий тайёрлик боланинг мактабгача
болалик охирига келиб ахлокий хатти-харакат, ирода, ахлокий хиссиётлар ва онг ривожида унга янги ижтимоий нуктаи-назарни фаол эгаллашига хамда ўзининг укитувчи ва синфдошлари билан ўз аро муносабатларини ахлокий асосда куришга имкон берадиган даражага эришишида ифодаланади.
Ахлокий иродавий тайёрлик катта мактабгача тарбия ёшидаги бола
шахсий хулк-атвори ривожининг муаян даражасида намоён булади. Бу муносабатда боланинг мактабгача тарбия ёши давомида ривожланадиган ўз хулк атворини бошкари кобилияти: коидани ёки тарбиячи талабаларини англи бажариш, дафъатан асабийлашиб кетишига эрк бермаслик, куйилган максадга эришишда катъиятни намоён килиш, керакли ишни ўзига тортадиган, аммо максаддан чалгитадиганига карши уларок бажариш кўникмаси ва шу кабилар эътиборга лойикдир. Булажак ўқувчи хулк-атвордаги ихтиёрийликнинг ривожланиш асосини мактабгача тарбия ёши охирига келиб таркиб топадиган сабаблар, ўзаро буйсунувчилари ташкил килади.
Мактабга ахлокий-иродавий тайёрликнинг харф топишида, шунингдек катта мактабгача тарбия ёшидаги бола шахсий хулк атворидаги мустакиллик уюшганлик ва интизомлилик каби хусусиятлар ахамиятлидир.
Мустакиллик билан ўзвий богланган хулк-атвор коидаларини бажариш, янги шароитларда харакатнинг тўғри одатий усуларидан фойдаланиш, ёрдам беришга тайёрлик кобилиятидир. Мустакиллик ва хулк-атвордаги уюшганли ва интизомлилик билан хулк-атвордаги максадга йуналганликда, ўз фаолиятини мактабгача таълим муассасада кабул килинган коидаларга мувофиқ онгли ташкил эта билишда, фаолият натижасига эриша билиш ва уни назорат килиш, ўз хулк-атворини бошка болаларники билан мувофиқлаштириш, ўз хатти-харакатлари учун шахсий маъсулиятни хис килишда ўз ифодасини топади.
Мактабга ахлокий-иродавий тайёрликнинг бошка мухим таркибий
кисми боланинг катта ёшлилар ва тенгкурлари билан ўз аро муносабатларини коидаларга мувофиқ ташкил эта билишдир. Тажрибанинг курсатишича мактабдаги ўқиш шароитларига мослашиш олдинги йилларда болаларда «жамоатчилик» сифатлари: дустларга нисбатан хайрихох, хурмат билан муносабатда булиш, ташкилотчилик кўникмалари, хушмуомалалик, ғамхўрлик билдириш, ўзаро ёрдамга хозирликнинг канчалик мувоффакиятли шакллантирилганлигига бевосита боғлиқ лигини курсатади. Бола хулк-атворида жамоачилик хисларида бундай мажмуининг мавжудлиги уни мактабга ахлокий тайёргарлигининг курсаткичи була олади ва янги жамоада тенгкурлари билан муомалада кутаринки ижобий рухни юзага келтиради.
Мактабга ахлокий-иродавий тайёрлик, шунингдек, ахлокий хиссиёт ва бола онги ривожининг муаян даражаси билан хам ифодаланади. Бу уринда энг ибратлиси болаларнинг ахлокий хулк атворининг ижтимоий ахамиятини тушунарли уларда ўз хатти харакатларини мустакил бахолаш кобилятини ривожлантириш, маъсулият, хакгуйлик, инсонийлик ва фукаролик хиссиётлари элементларини шакллантиридир. Ахлокий-иродавий тайёрлик таркибига мактабгача тарбия ёшидаги боланинг мехнатга муносабатини ифодаловчи сифатлар мажмуи хам киради. Бу мехнат килиш иштиёки, атрофдагилар мехнатига хурмат, зарур мехнат малакаларини эгаллашдир.

Download 17.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling